Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Гуласар Комилжон кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда норевматик кардитнинг клиник ва иммунологик хусусиятлари», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.09-Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib2740.
Илмий раҳбар: Файзуллаева Нигора Яхяевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Дилфуза Тошпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Ирсалиева Фатима Хуснутдиновна, тиббиёт фанлар доктори, профессор, Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиет университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда норевматик кардитнинг клиник ва иммунологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор норевматик кардитда CD16+ нинг ортиши фонида миокард шикастланиши маркёрлари (КФК-МВ ва NT-proBNP)нинг аутоиммун кўрсаткичлар (ANA, оДНК га АТ) билан ўзаро боғлиқлиги аутояллиғланиш, оксидатив стресс ва туғма иммунитет дисрегуляцияси жараёнлари ҳисобига миокарднинг ремоделланишига ва юрак етишмовчилигининг кучайишига олиб келиши исботланган;
илк бор дилятацион кардиопитияда Тh1-жавоб ва цитотоксик реакцияларнинг сусайтирилишини акс эттирувчи, яллиғланиш ва яллиғланишга қарши механизмлар ўртасидаги мувозанатни ўзгартирувчи IL-4 ва INFγ, CD8+ ва NT-proBNP орасида ўзаро боғлиқлик ўз навбатида миокард тўқималарининг шикастланишини кучайтириши исботланган;
илк бор норевматик кардитда мембранага-ҳужум қилувчи комплексларнинг фаоллашуви натижасида яллиғланишни кучайтирувчи, миокард шикастланиш маркёрлари КФК-МВ ва NT-proBNP билан С3, С4 комплемент орасида ўзаро боғлиқлик  мавжудлиги дилятацион кардиомиопатияда яққолроқ ифодаланиши исботланган;
болаларда КФК-МВ, NT-proBNP, IgG, IL-4, ANA миқдорлари билан норевматик кардит ва дилатацион кардиомиопатия кечиши оғирлиги орасида боғлиқлик мавжудлиги ушбу маркёрларнинг юрак ремоделлашувида хам аҳамиятли эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда норевматик кардитнинг клиник ва иммунологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилиги: илк бор норевматик кардитда CD16+ нинг ортиши фонида миокард шикастланиши маркёрлари (КФК-МВ ва NT-proBNP)нинг аутоиммун кўрсаткичлар (ANA, оДНК га АТ) билан ўзаро боғлиқлиги аутояллиғланиш, оксидатив стресс ва туғма иммунитет дисрегуляцияси жараёнлари ҳисобига миокарднинг ремоделланишига ва юрак етишмовчилигининг кучайишига олиб келиши исботланганлиги бўйича  «Болаларда кардит ташҳисини оптималлаштиришда аутоиммун маркерларнинг роли» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимининг 2022-йил 23-декабрдаги 8н-м/1557-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 16.07.2024 йилдаги №71-1-сонли ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 06.09.2024 йилдаги № 222-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26-сентябрдаги № 06/104-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: норевматик кардитда аутояллиғланиш, оксидатив стресс ва туғма иммунитет дисрегуляцияси жараёнлари ҳисобига миокарднинг ремоделланиши ва юрак етишмовчилигининг кучайиши ривожланишини ўз вақтида башоратланиши асоратларни  ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилиши норевматик кардитда аутояллиғланиш, оксидатив стресс ва туғма иммунитет дисрегуляцияси жараёнлари ҳисобига миокарднинг ремоделланиши ва юрак етишмовчилигининг кучайиши ривожланишини ўз вақтида башоратланиши, мазкур беморларни даволаш тактикасига такомиллаштирилган усулларни қўллаш орқали бир беморни даволашга сарфланган маблағнинг 500000 сўмгача тежалиши асосланган. Хулоса: норевматик кардитда аутояллиғланиш, оксидатив стресс ва туғма иммунитет дисрегуляцияси жараёнлари ҳисобига миокарднинг кучли ремоделланиши ва юрак етишмовчилигининг кучайиши ривожланишини ўз вақтида башоратланиши асоратларни  ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имкон яратиб, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади, асоратлар ҳамда ўлимни  камайтириш имконини бериши асосланган;
иккинчи илмий янгилиги: илк бор дилятацион кардиопитияда Тh1-жавоб ва цитотоксик реакцияларнинг сусайтирилишини акс эттирувчи, яллиғланиш ва яллиғланишга қарши механизмлар ўртасидаги мувозанатни ўзгартирувчи IL-4 ва INFγ, CD8+ ва NT-proBNP орасида ўзаро боғлиқлик ўз навбатида миокард тўқималарининг шикастланишини кучайтириши исботланганлиги бўйича  «Болаларда кардит ташҳисини оптималлаштиришда аутоиммун маркерларнинг роли» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимининг 2022-йил 23-декабрдаги 8н-м/1557-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 16.07.2024 йилдаги №71-1-сонли ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 06.09.2024 йилдаги № 222-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26-сентябрдаги № 06/104-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: дилятацион кардиомиотияда миокард тўқималарининг шикастланишини олдини олиш усулидан фойдаланиш ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилиши дилятацион кардиомиотияда миокард тўқималарининг шикастланишини олдини олиш усулидан қўллаш орқали бир беморни даволашга сарфланган маблағнинг 500000 сўмгача тежалиши асосланган. Хулоса: дилятацион кардиомиотияда миокард тўқималарининг шикастланишини олдини олиш усулидан фойдаланиш даволаниш самарасини оширишга ҳамда натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини бериши асосланган;
учинчи илмий янгилиги: илк бор норевматик кардитда мембранага-ҳужум қилувчи комплексларнинг фаоллашуви натижасида яллиғланишни кучайтирувчи, миокард шикастланиш маркёрлари КФК-МВ ва NT-proBNP билан С3, С4 комплемент орасида ўзаро боғлиқлик  мавжудлиги дилятацион кардиомиопатияда яққолроқ ифодаланиши исботланганлиги бўйича  «Болаларда кардит ташҳисини оптималлаштиришда аутоиммун маркерларнинг роли» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимининг 2022-йил 23-декабрдаги 8н-м/1557-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 16.07.2024 йилдаги №71-1-сонли ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 06.09.2024 йилдаги № 222-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26-сентябрдаги № 06/104-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: норевматик кардитда мембранага-ҳужум қилувчи комплексларнинг фаоллашуви орқали яллиғланишни кучайтирувчи, миокардининг шикастланиш маркёрлари КФК-МВ ва NT-proBNP билан С3, С4 комплемент орасида ўзаро боғлиқлик  аниқланган, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имконини бериб, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилиши норевматик кардитда мембранага-ҳужум қилувчи комплексларнинг фаоллашуви орқали яллиғланишни кучайтирувчи, миокардининг шикастланиш маркёрлари КФК-МВ ва NT-proBNP билан С3, С4 комплемент орасида ўзаро боғлиқлик  аниқланган, бу ўз беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланишни қўллаш орқали бир беморни даволашга сарфланган маблағнинг 500000 сўмгача тежалиши асосланган. Хулоса: норевматик кардитда мембранага-ҳужум қилувчи комплексларнинг фаоллашувини инобатга олиб асоратларни олдини олиш чора тадбирларидан фойдаланиш, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга  имконини бериши асосланган;
тўртинчи илмий янгилиги: болаларда КФК-МВ, NT-proBNP, IgG, IL-4, ANA миқдорлари билан норевматик кардит ва дилатацион кардиомиопатия кечиши оғирлиги орасида боғлиқлик мавжудлиги ушбу маркёрларнинг юрак ремоделлашувида хам аҳамиятли эканлиги исботланганлиги бўйича  «Болаларда кардит ташҳисини оптималлаштиришда аутоиммун маркерларнинг роли» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлимининг 2022-йил 23-декабрдаги 8н-м/1557-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 16.07.2024 йилдаги №71-1-сонли ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ 06.09.2024 йилдаги № 222-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26-сентябрдаги № 06/104-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: болаларда КФК-МВ, NT-proBNP, IgG, IL-4, ANA даражалари ва норевматик кардит ҳамда дилатацион кардиомиопатия кечишининг оғирлиги даражасини белгиловчи  ушбу маркёрларнинг инобатга олиниши, ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилиши болаларда норевматик кардит ҳамда дилатацион кардиомиопатия кечишининг оғирлиги даражасини белгиловчи маркёрлардан фойдаланиб, асоратларни олдини олишни қўллаш орқали бир беморни даволашга сарфланган маблағнинг 500000 сўмгача тежалиши асосланган. Ҳулоса: болаларда норевматик кардит ҳамда дилатацион кардиомиопатия кечишининг оғирлиги даражасини белгиловчи маркёрлардан фойдаланиб касаллик кечишини башорат қилишни имконини бериши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish