Бахши Муҳаммад Резо Абдул-Азизовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чигитларни гамма нурлантиришнинг ингичка толали Г.барбаденсе Л. белгиларининг ўзгарувчанлигига таъсири”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Qx1187.
Илмий раҳбар: Халманов Бахтиёр Абдурашидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/08.05.2024.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг “Сурхон-201” нави (НАП 472).
II. Тадқиқотнинг мақсади чигитларга C060 физик мутагени та'сиридан кейин ингичка толали ғўза белгиларининг ўзгарувчанлигига гамма нурланишининг та'сирини, шунингдек мутациялар частотаси ва спектрига таъсир қилиш қонуниятларини ўрганиш асосида ингичка толали нав яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда биринчи марта шохланишнинг нол типига эга бўлган, нисбатан янги маҳаллий “Сурхон-14”, “Сурхон-9”, “Термиз-49”, “Сурхон-14”, “Сурхон-9” ва “Термиз-49” навларининг қуритилган уруғларида Cо60 нинг турли дозалари ва қувватлари билан гамма нурланиши таъсири аниқланган;
Cо60 нинг 150 грей, 45 р/с, паст, ўрта ва юқори қувватли, кг Рентген (C/кгР.) га 15 кулон та'сир қилиш дозасини қўллаш самарадорлиги илмий асосланган;
0-2-0 суғориш схемаси бўйича қатъий суғориш режимининг сунъий равишда яратилган фонларида, тупроқнинг чекланган дала нам сиғимини ҳисобга олган ҳолда, айрим ингичка толали ғўза мутантларининг қурғоқчиликка чидамлилигига дастлабки баҳо берилган;
гамма нурланишнинг самарали дозаларида белгиларнинг ўзгарувчанлигини ўрганиш усуллари такомиллаштирилган;
ингичка толали ғўзанинг хусусий селекциясида фузариоз вилти (Фусариум охйспориум вас.), қора илдиз чириши (Тҳелавиопсис басиcола) ва ҳалқали илдиз чириши (Рҳизоктониа солани)га чидамли мутантлар популяциясини олиш мақсадида танлов олиб бориш ишлаб чиқилган;
радиацион мутагенез усули ёрдамида ингичка толали пахтанинг янги Сурхон-201 ва СП-301 навлари яратилган ва “Сурхон-201” навига НАП 472 рақамли патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ингичка толали ғўза чигитларини гамма нурлантиришнинг белгиларнинг ўзгарувчанлигига таъсирини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
радиацион мутагенез усули ёрдамида ингичка толали пахтанинг янги “Сурхон-201” ва “СП-301” навлари яратилган ва “Сурхон-201” навига НАП 472 рақамли патентини олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-371-сонли маълумотномаси). Натижада ҳосилдорлиги 38-42 с/га, тола ҳосилдорлиги 36%, толасининг штапел узунлиги 41,0 мм, бир кўсакдаги пахта хом-ашёсининг вазни 3,2-3,4 г, микронейри 3,8-4,1 бўлган “Сурхон-201” нави тезпишарлик бўйича андоза навдан устун бўлиб амалий селекция жараёнида фойдаланилмоқда. Шунингдек, янги нав коллекция генофондини бойитиб, юқори тола ҳосилдорлиги ва биринчи А типдаги толага эга бўлган ҳолда юқори кўрсаткичили селекция манбаларини олиш имконини берган;
“Сурхон 201” нави 2019-2024 йиллар давомида Сурхондарё вилояти шароитида экилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-371-сонли маълумотномаси). Натижада бу нав андоза навга нисбатан гектарига ўртача 3,1-5,0 сентнерга юқори ҳосил бериб, ҳосилдорликнинг 12-15 фоизга ошишига эришилган;
ингичка толали пахтанинг янги “Сурхон-201” нави 2021-йилда “Араббек” фермер хўжалигида 2,5 гектар майдонда, 2022-йилда “Сурхон” тажриба станциясида 4,0 гектар, 2023-йилда “Араббек” фермер хўжалигида 5 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-371-сонли маълумотномаси). Натижада тавсия этилган янги нав стандарт “Сурхон-14” навига қараганда эртапишар бўлиб, биринчи теримдан олинган ҳосилдорлик бўйича гектарига 8 сентнерга устунлик намоён қилган;
“Сурхон 201” нави 2024-йилда Сурхондарё вилоятидаги “Орифжон” элита уруғчилик хўжалигининг 3,0 гектар майдонида ва “СП-301” нави 2,0 гектар майдонга экилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-371-сонли маълумотномаси). Натижада, навни кейинги йилда кўпайтириш учун етарли миқдорда оригинал уруғликлар тайёрланган.