Sayt test rejimida ishlamoqda

Кодиров Мухаммадсохиб Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кекса ёшдаги беморларда механик сариқликни бартараф этишда каминвазив усулларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари», 14.00.27 - Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2302.
Илмий рахбар: Туракулов Уктам Нурмаматович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажанов Бахром Рустамжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кекса ва қари ёшдаги беморларда жарроҳлик аралашувининг кам инвазив усулини танлаш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали механик сариқликни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кекса ва қари ёшдаги беморларда механик сариқлик синдроми яллиғланиш асоратларининг юқори частотаси фонида холедохолитиаз ва жигардан ташқари ўсмалар билан ассоциацияланган дистал обструкция билан ўрта оғирлик даражасининг устунлиги билан тавсифланиши аниқланган;
кекса ва қари ёшдаги беморларда механик сариқликни бартараф этишнинг кам инвазив усуллари қўлланилгандан кейин асоратларнинг ўзига хос предикторлари ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
кекса ва қари ёшдаги беморларда механик сариқликнинг клиник-патогенетик хусусиятлари, ёш ўзгаришлари ва ёндош патологиянинг касаллик кечишига таъсирини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик ва кам инвазив даволаш усулларининг самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар аниқланган;
кекса ва қари ёшдаги беморларда механик сариқликда антеград ва ретроград каминвазив жарроҳлик аралашувларини ўтказиш имкониятлари ва даволашнинг иккинчи босқичи сифатида очиқ ташрихларнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кекса ва қари ёшдаги беморларда механик сариқликни бартараф этишнинг каминвазив усулларини қўллаш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидаги илмий маълумотлар жорий этилди:
биринчи илмий янгилик: кекса ва қари ёшдаги беморларда механик сариқлик синдроми яллиғланиш асоратларининг юқори частотаси фонида холедохолитиаз ва жигардан ташқари ўсмалар билан ассоциацияланган дистал обструкция билан ўрта оғирлик даражасининг устунлиги билан тавсифланиши аниқланганлиги - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилоят филиалида (28.11.2024 йилдаги 288-сонли буйруқ) ва Фарғона вилоят Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси (27.11.2024 йилдаги 8431-11-163-ТВ-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/68-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: механик сариқлик билан оғриган беморларда яллиғланиш асоратлари (холангит, сепсис, билиар панкреатит) частотасини пасайтириш; ўт йўлларининг дистал обструксиясини ташхислаш аниқлигини ошириш, бу эса даволашни эрта бошлашга ёрдам берди; асоратлар хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш орқали касалликнинг оғир шаклларини ривожланиш хавфини камайтириш; реабилитация муддатларини қисқартириш ва реконструктив аралашувлар имкониятини тезлаштириш, шу билан беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш. Иқтисодий самарадорлик: кам инвазив муолажалар сони ва характерини таққослаш шуни кўрсатдики, асосий гуруҳ, айниқса ЭПСТ ва ЭРХПГ, ТЖОХ ва ТЖОХСга нисбатан кам инвазив муолажаларни бажариш бўйича юқори кўрсаткичларни намоён қилди. Бу гуруҳлар ўртасидаги аралашувлар частотасидаги сезиларли фарқларни акс эттиради. Статистик таҳлил (χ2=9,8, р=0,002) бирламчи беморларда муолажалар сони ва хусусияти бўйича сезиларли фарқни тасдиқлайди. Таққослаш гуруҳида энг кўп муолажалар ЭПСТ ва ЭРХПГ комбинациясига тўғри келди (63,8%, 60 бемор), бунда 51,1% беморлар бирламчи кичик гуруҳда (48 киши) бўлган. Асосий гуруҳда ҳам ушбу муолажа энг кенг тарқалган бўлиб, у сезиларли даражада кўпроқ беморларни қамраб олди - 192 киши (74,7%), улардан 168 нафари (65,4%) бирламчи беморлардир. Таққослаш гуруҳида эндоскопик стентлаш 28 беморда (29,8%) амалга оширилди, улардан 16 нафари (17%) бирламчи беморлардир. Асосий гуруҳда эса 27 нафар бемор (10,5%), улардан 18 нафари (7%) бирламчи. Таққослаш гуруҳида ТЖОХ+ТЖОХС 4 нафар беморда (4,3%), асосий гуруҳда эса 35 нафар беморда (13,6%) бажарилган, улардан 31 нафари (12,1%) бирламчи. Таклиф этилган усулни қўллаш кам инвазив муолажалар частотасини ошириш орқали даволаш, касалхонага ётқизиш ва асоратларни олдини олиш харажатларини қисқартиришга имкон берди. Бу эса очиқ операциялар частотасини камайтиришга ва беморларни даволаш сифатини яхшилашга олиб келди. Касалхонада ётишнинг ўртача давомийлигини 3 кунга қисқартириш натижасида, иқтисодий тежамкорлик: 365000 сўм × 3 кун × 14 бемор = 15330000 сўмни ташкил этади. Такрорий даволанишни талаб қиладиган асоратлар частотасини 30% га камайтириш натижасида эса иқтисодий тежамкорлик: 4500000 сўм × 4 бемор = 18000000 сўмга тенг бўлади. Қўшимча диагностик тадқиқотлар (МРТ, КТ, лаборатория тестлари) харажатларини камайтириш ҳисобидан эса иқтисодий тежаш кўрсатгичи: 350000 сўм × 14 бемор = 4900000 сўмни ташеил этади. Натижада ўртача 14 нафар беморда умумий тежамкорлик: 15330000 + 18000000 + 4900000 = 39130000 сўмга тенг бўлади. Йиллик иқтисодий тежаш кўрсатгичи эса: беморларнинг ўртача сони йилига 28 киши бўлганда: 39130000 × 28 / 14 = 78260000 сўмни ташкил этди. Хулоса: кекса ёшдаги беморларда механик сариқликни ташхислаш ва даволашнинг таклиф этилган усулини қўллаш яллиғланиш асоратлари частотасини камайтириш, касалхонага ётқизиш муддатини қисқартириш ва соғлиқни сақлаш тизимига юкламани камайтириш имконини берди. Йиллик иқтисодий тежамкорлик 78260000 сўмни ташкил этди, шундан: бюджет маблағлари - 62608000 сўм, 15652000 сўм - бюджетдан ташқари маблағлардир;
иккинчи илмий янгилик: кекса ва қари ёшдаги беморларда механик сариқликни бартараф этишнинг кам инвазив усуллари қўлланилгандан кейин асоратларнинг ўзига хос предикторлари ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланганлиги - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилоят филиалида (28.11.2024 йилдаги 288-сонли буйруқ) ва Фарғона вилоят Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси (27.11.2024 йилдаги 8431-11-163-ТВ-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/68-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: хавф омилларини янада аниқроқ баҳолаш ва даволашнинг индивидуаллаштирилган тактикаси туфайли асоратлар частотасини 42,6% дан 13,2% гача (χ2=33,8, р<0,001) камайтириш; асоратларга мойилликни аниқлаш аниқлигини ошириш, бу эса эрта аралашув ва оғир оқибатларнинг олдини олишга ёрдам беради; такрорий касалхонага ётқизиш ва жарроҳлик аралашувлари заруриятини камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш. Иқтисодий самарадорлик: оптималлаштирилган ёндашув асоратларни даволаш, касалхонага ётқизиш ва такрорий операциялар харажатларини қисқартиришга имкон берииши натижасида: касалхонада қолишнинг ўртача давомийлигини 6 кунга қисқартириш ҳисобига касалхонага ётқизиш харажатларини камайишига эришилди. Бир кунлик ётиш нархи - 365000 сўм бўлса иқтисодий тежамкорлик: 365000 × 6 × 120 бемор учун = 262800000 сўмни ташкил этади. Битта операциянинг ўртача қиймати - 2500000 сўм. Мазкур амалиёт натижасида 25 нафар беморда такрорий операцияларнинг олди олинди. Натижада иқтисодий тежамкорлик: 2500000 × 25 = 62500000 сўмни ташкил этди. Асоратларни даволашнинг ўртача нархи - 3000000 сўм. 40 нафар беморда уларнинг ривожланишини олдини олишга эришилди. Бунда тежамкорлик: 3000000 × 40 = 120000000 сўм. Умумий тежамкорлик эса: 262800000 + 62500000 + 120000000 = 445300000 сўмга тенг бўлди. Йиллик иқтисодий тежамкорлик (йиллик ўртача беморлар сони 180 нафар бўлганда): 445300000 × (180 / 120) = 667950000 ñ¢ìни ташкил этади. Хулоса: кекса ёшдаги беморларда механик сариқликда каминвазив аралашувлардан кейинги асоратлар хавфи предикторларини оптималлаштириш асоратлар частотасини 3 баробардан кўпроқ камайтириш ва такрорий операцияларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берди. Умумий иқтисодий тежаш кўрсатгичи 120 нафар беморда 445300000 сўмни, йиллик амалиёт миқёсида эса 667950000 сўмни ташкил этди, шундан: 534360000 сўм бюджет маблағлари, 133590000 сўм бюджетдан ташқари маблағлардир;
учинчи илмий янгилик: кекса ва қари ёшдаги беморларда механик сариқликнинг клиник-патогенетик хусусиятлари, ёш ўзгаришлари ва ёндош патологиянинг касаллик кечишига таъсирини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик ва кам инвазив даволаш усулларининг самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар аниқланганлиги - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилоят филиалида (28.11.2024 йилдаги 288-сонли буйруқ) ва Фарғона вилоят Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси (27.11.2024 йилдаги 8431-11-163-ТВ-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/68-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: аниқланган клиник ва патогенетик хусусиятлар асосида касаллик кечишини башорат қилиш аниқлигини ошириш; жарроҳлик ёки кам инвазив тактикани индивидуал танлаш орқали операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш; хавф омилларини эрта аниқлаш орқали беморларни узоқ муддатли касалхонага ётқизиш ва ногирон бўлиш хавфини камайтириш; рецидивлар частотасини камайтириш ва реабилитация жараёнларини яхшилаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: янги ёндашувни қўллаш асоратларни даволаш, касалхонага ётқизиш ва диагностик тадқиқотлар учун харажатларни камайтиришга имкон берди. Натижада касалхонага ётқизишнинг ўртача давомийлиги 5 кунга қисқариши ҳисобидан тежамкорлик: 400000 сўм × 5 кун × 20 бемор = 40000000 сўмни ташкил этади. Мазкур ёндашувларни жорий этиш такрорий даволанишни талаб қиладиган асоратлар частотасини камайтириш (30% га камайтириш)га олиб келди. Бунда ўртача тежамкорлик: 5000000 сўм × 6 нафар бемор учун = 3000000 сўмни ташкил этади. Шунингдек лаборатория тадқиқотлари учун харажатларни ҳам камайишга эришилди (битта умумий таҳлил ўртача нархи - 400000 сўм, бир беморга ўртача тадқиқотлар сони – 3 та ташкил этади). Бунинг натижасида иқтисодий тежамкорлик: 400000 сўм × 3 × 20 бемор = 24000000 сўмни ташкил этди. Умумий жами иқтисодий тежаш кўрсатгичи: 40000000 + 30000000 + 24000000 = 94000000 сўмга тенг бўлди. Йиллик иқтисодий тежамкорлик (йиллик ўртача беморлар сони 80 нафар бўлганда): 94000000 × (80 / 20) = 376000000 сўм. Хулоса: механик сариқликни даволашнинг оптималлаштирилган алгоритми асоратлар частотасини сезиларли даражада камайтириш, касалхонага ётқизиш харажатларини камайтириш ва беморларнинг реабилитациясини тезлаштириш имконини берди. Умумий иқитисодий тежаш кўрсатгичи - 20 нафар бемор учун 94000000 сўм, бир йилда 376000000 сўм, шундан: 282000000 сўм - бюджет маблағлари, 94000000 сўм - бюджетдан ташқари маблағлардир;
тўртинчи илмий янгилик: кекса ва қари ёшдаги беморларда механик сариқликда антеград ва ретроград каминвазив жарроҳлик аралашувларини ўтказиш имкониятлари ва даволашнинг иккинчи босқичи сифатида очиқ ташрихларнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланганлиги - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилоят филиалида (28.11.2024 йилдаги 288-сонли буйруқ) ва Фарғона вилоят Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси (27.11.2024 йилдаги 8431-11-163-ТВ-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/68-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: даволаш усулини оптимал танлаш орқали операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш; кам инвазив аралашувлар самарадорлигини ошириш, улардан максимал фойдаланишни таъминлаш ва очиқ операцияларга бўлган эҳтиёжни камайтириш; госпитализация ва операциядан кейинги реабилитация муддатларини қисқартириш; такрорий аралашувлар хавфини минималлаштириш ва тикланиш жараёнини тезлаштириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: механик сариқлик синдроми (МС) билан оғриган кекса ва қари ёшдаги беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш таҳлили шуни кўрсатдики, аксарият ҳолларда (43,6%) касаллик ўрта оғирликда (Галперин бўйича “V” синфи), холедохолитиаз (55,3%) ва жигардан ташқари ҳосилалар (34,1%) туфайли юзага келган дистал обструксия (91,6%) устунлик қилади. МСнинг энг кўп учрайдиган асорати холангит (54,2%) ҳисобланади. Тадқиқотнинг таҳлил қилинган даврида МС билан оғриган кекса ва қари ёшдаги бирламчи беморларда ташхиснинг ишончлилик даражаси 72,3% дан 88,2% гача (р<0,001), кам инвазив аралашувларни қўллаш частотасининг 70,2% дан 85,6% гача (χ2=9,8; р=0,002) ошиши ва касалхонага ётқизиш давомийлигининг таққослаш гуруҳида 15,6±2,3 кундан асосий гуруҳда 8,6±1,9 кунгача (р<0,05) қисқариши қайд этилди. Янги даволаш алгоритмларини қўллаш МС билан оғриган кекса ёшдаги беморларни даволаш учун иқтисодий харажатларни сезиларли даражада камайтиришга имкон берди. Натижада: шифохонада даволанишнинг ўртача давомийлигини 6 кунга қисқартириш 7 нафар беморда 16800000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Очиқ жарроҳлик амалиётлари частотасининг 40% га пасайиши, бу эса иқтисодий қиммат жарроҳлик аралашувлар сонини камайтирди ва 7 нафар беморда 24000000 сўм тежашни таъминлайди. Иқтисоий юқори қийматли даволанишни талаб қиладиган асоратлар частотасини камайтириш 7 нафар бемор учун харажатларни - 15000000 сўмга қисқартириш имконини берди. Натижада ўртача 7 нафар беморда умумий иқтисодий тежаш кўрсатгичи 53200000 сўмни ташкил этди (йилига). Хулоса: мазкур таклиф этилаётган усулларни жорий этиш натижасида йиллик иқтисодий тежамкорлик 106 400000 сўмни ташкил этди (14 та бемор учун), шундан: бюджет маблағлари - 79800000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлар - 26600000 сўмни ташкил этади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish