Умарова Сарвиноз Сардоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида педагогик толерантлик компетенсиясини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5164
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, профессор Ботирова Шахло Исамиддиновна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор, Тошпўлатова Меҳринисо Қиличевна, педагогика фанлари бўуисҳа фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университетини.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида педагогик толерантлик компетенсиясини ривожлантириш жараёнини ўрганиш асосида мавжуд педагогик ва методик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак инглиз тили ўқитувчилар касбий компетентлигининг таркибий қисми сифатида педагогик толерантликни шакллантиришнинг конструктив методик механизмларини ўзаро муносабатлар асосида намоён бўладиган толерантлик қадриятларининг (эзгулик, яхшилик, ҳамкорлик, ҳамдардлик ва ростгўйлик, сабрлилик) ижобий ва генератив (яратувчан), аттрактор (жалб қилувчи, ўзига тортувчи) жиҳатлари асосланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида толерантликни таркиб топтиришда таълимий- тарбиявий бағрикенглик феноменининг ахлоқий-креатив тамойиллари (изланувчанлик, масъулиятлилик, ишчанлик, ҳурмат қилиш, ишонч билдириш, сабрлилик ва тоқатлилик) ҳамда регулятив қонуниятлари (турли хил бузғунчи ғоялардан ўзини асрай билиш, ўз фикрига ва ўз иродасига таяниш) далилланган;
толерантлик компетенсиясини ривожлантиришда талабаларнинг ўқув фаолиятини моделлаштириш, рефлекциялаш (ниманидир ўрганиш ва таққослаш) ҳамда касбий мотивларини (мослашувчанлик, ўзлаштирувчанлик) шакллантиришни ўзаро диалектик алоқадорликда ривожлантириш зарурлиги асосланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиси шахсининг аксиологик атрибути сифатидаги педагогик толерантликнинг когнитив, қадриятли, мотивацион, ижтимоий хулқ-атворли мазмуний компонентларини лингвомаданий, контекстли ёндашувларга устуворлик бериш орқали интегратив ривожлантиришнинг методик тизимини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувсҳиларида редагогик толерантлик комретенсиуасини ривожлантириш методикасига доир олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида толерантликни таркиб топтиришда таълимий- тарбиявий бағрикенглик феноменининг ахлоқий-креатив тамойиллари ҳамда регулятив қонуниятлари очиб берилган хулосалардан “Маданиятлараро мулоқотни шакллантириш” номли ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан ушбу қўлланмани нашр этишга рухсат берилган). Натижалар диссертация хулосалари бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида толерантлик компетенсияларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувсҳилар касбиу комретентлигининг таркибиу қисми сифатида редагогик толерантликни шакллантиришнинг конструктив методик механизмларини ўзаро муносабатлар асосида намоуон бўладиган толерантлик қадриуатларининг ижобиу ва генератив (уаратувсҳан), аттрактор (жалб қилувсҳи) жиҳатлари асосланган илмиу хулосаларидан Урганч давлат университетида 2021–2022-йилларда бажарилган CЙ21-С-228 рақамли “Буилдинг CБИ/CЛИЛ Теачер Cапаcитй анд Суccесс фор ЭСЛ теачерс ат Ургенч Стате Университй” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2024-уил 22-июлдаги 04-138/8-сон маълумотномаси). Натижада талаба уошларнинг маданиуатлараро мулоқот борасидаги билим даражасининг ошишига замин уаратилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувсҳиси шахсининг аксиологик атрибути сифатидаги редагогик толерантликнинг когнитив, қадриуатли, мотиватсион, ижтимоиу хулқ-атворли мазмуниу комронентларини лингвомаданиу, контекстли уондашувларига устуворлик бериш орқали интегратив ривожлантиришнинг методик тизимлари тўғрисидаги илмий хулосалардан Урганч давлат университетида 2020–2022-йилларда бажарилган С-УЗ800- 20-ГР-0038 рақамли “Аccесс Энглиш Миcросчоларшип Програм” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2024-уил 22-июлдаги 04-138/9-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг педагогик бағрикенглик компетенсияси янада такомиллаштирилди.