Sayt test rejimida ishlamoqda

Бадриддинов Бахром Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли хил ташқи омиллар таъсирида болаларда юқори жағнинг протрузиясини профилактикаси ва комплекс даволашга замонавий ёндашув”, 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4631.
Илмий раҳбар: Фозилов Уктам Абдураззоқович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт инстиути, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Камалова Феруза Рахматиллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ермуханова Гульжан Тлеумухановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда учрайдиган юқори жағ протрузиясини эрта ташхислаш, комплекс даволаш ва профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрта болалик ёшидан юқори жағ протрузиялари билан касалланган болаларда ортодонтик мосламалар ва миогимнастик машқлар қўллаш орқали нафас олиш функцияларини тиклашга эришилган, ортодонтик мосламаларни қўллаш натижасида юқори жағ протрузияларини бартараф этиш орқали болаларда чайновнинг нормал физиологик ҳолатини тиклаш асосланган;
алмашинув тишлов даврида юқори жағнинг икки томонлама торайиши фронтал тишлар протрузиясида ён сигментни трансверзал йўналишда кенгайтириш, миофункционал мувозанатни тиклаш, жағларнинг жадал ўсишидан фойдаланиб, ўсишдан қолган пастки жағ тиш қатори узунлигини узайтиришга имкон яратиш орқали нафас олиш, чайновни тиклаш, ортодонтик мосламанинг даволаш усули афзаллиги исботланган;
юқори жағ протрузиялари асорати бўлган доимий тишлар тишлови давридаги протрузия ҳолатини ортодонтик даволашда сут тишлар прикус даврида инфант трейнер, трейнер Т4К, алмашинув прикус даврида болаларда Элайнер мосламаси, доимий тишлар прикус даврида беморларни олинмайдиган ортодонтик мослама ва миофункционал трейнерлар, таққослаш гуруҳидаги беморларда анъанавий усулдаги ортодонтик мосламалар қўллаш орқали даволаш самарадорлигининг ошиши даволаш вақтининг қисқариши рецидивларнинг камайиши асосланган;
юқори жағ протрузияларида ташқи этиологик омилларни эрта аниқлаш ва даволаш орқали мушаклар миофункционал мувозанатини тиклаш ҳамда тишлар чиқиш қонуниятларини кузатиб бориш, тиш қаторларининг шакл ва патологик ўзгаришларининг келиб чиқишини бартараф этиш йўллари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги 8 – сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосаси.
биринчи илмий янгилик. эрта болалик ёшидан юқори жағ протрузиялари билан касалланган болаларда ортодонтик мосламалар ва миогимнастик машқлар қўллаш орқали нафас олиш функцияларини тиклашга эришилган, ортодонтик мосламаларни қўллаш натижасида юқори жағ протрузияларини бартараф этиш орқали болаларда чайновнинг нормал физиологик ҳолатини тиклаш асосланган. Эрта болалик ёшидан юқори жағ протрузиялари билан касалланган болаларда ҳамда тиш-жағ деформацияларни эрта аниқлаш ва ташҳислашда бемор болаларни объектив, субъектив ҳамда стоматологик текширув усулларидан Долгополова, Тонн, Снагина, Герлах, Танака - Жонсон усуллари шу билан бирга антропометрик усуллар ҳамда оғиз ичи сканерлаш қолип олиш, фотометрик ва CAD/CAM технологияси билан Эkzocad дастури орқали текширувлар юқори даражалари аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Болаларда функционал бузилишларни ҳамда тиш-жағ деформацияларни эрта аниқлаш ва ташҳислашда юқори жағ протрузияларини ёшга боғлиқ ҳамда прикус турлари даражаси аниқланган. Юқори жағ протрузиялари билан касалланган бемор болаларда антропометрик текширув усуллари орқали текширувлар ўтказишда касаллик рецидивларини камайтириш билан боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий–амалий маълумотлар Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.09.2024-йил.; №94-u) ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматологияси поликлиникаси бўйича буйруқ (25.11.2024-йил.; №50 I), билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги. юқори жағ протрузиялари билан касалланган бемор болаларда антропометрик текширув усулларининг самарадорлиги жағларнинг жадал ривожланишининг эрта ташхислашга имкон берган. Юқори жағ протрузияларининг клиник ва тиббий – ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш орқали профилактикани самарали бўлишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги. юқори жағ протрузиялари билан касалланган беморларни антропометрик текширувлардан ўтказиш орқали  касаллик рецидивларни миқдорини камайтиришга эришилган, ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши орқали сарфланадиган харажатларни 1 нафар бемор хисобога бюджет маблағларини 340000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 170000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: юқори жағ протрузияларини ташхислашда антропометрик текширув усулларидан Долгополова, Тонн, Снагина, Герлах, Танака - Жонсон усуллари ҳамда оғиз ичи сканерлаш қолип олиш, фотометрик ва CAD/CAM технологияси билан Эkzocad дастури орқали текширувлар ўтказишни ташкил этишда, ўз вақтида юқори жағ протрузияларини самарали ташхислашда 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 340000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 170000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик. алмашинув тишлов даврида юқори жағнинг икки томонлама торайиши фронтал тишлар протрузиясида ён сигментни трансверзал йўналишда кенгайтириш, миофункционал мувозанатни тиклаш, жағларнинг жадал ўсишидан фойдаланиб, ўсишдан қолган пастки жағ тиш қатори узунлигини узайтиришга имкон яратиш орқали нафас олиш, чайновни тиклаш, ортодонтик мосламанинг даволаш усули афзаллиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий тиббиётга тадбиқ этилиши юқори жағ протрузияларининг сут тишлар прикус даврида қўлланиладиган ортодонтик даволаш усуллари миогимнастика, функционал ортодонтик аппаратлар, элайнер мосламалари жағларнинг жадал ривожланиши  ва прикуснинг нормал физиологик ҳолатда шаклланишига  хизмат қилган. Юқори жағ протрузиялари билан касалланган сут тишлар прикус даврида самарали даволаш усулларини қўллаш орқали рецидивлар миқдорини камайтириш учун муҳим роль ўйнаши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий–амалий маълумотлар Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.09.2024-йил.; №94-u) ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматологияси поликлиникаси бўйича буйруқ (25.11.2024-йил.; №50 I), билан амалиётига жорий этилган.  Ижтимоий самарадорлиги: Юқори жағ протрузияларини сут тишлар прикус даврида тавсия этилган ортодонтик мосламалар орқали даволаш  касаллик ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратлар олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида профилактика чора – тадбирлари тиббий – ижтимоий самарадорлигини ошириш эвазига юқори жағ протрузиялари билан касалланган беморларнинг стоматологик саламатлиги яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: Юқори жағ протрузияларини сут тишлар прикус даврида тавсия этилган ортодонтик мосламалар орқали даволаш сифатида тавсия этилганлиги беморларнинг поликлиникада бошқа турдаги даволаш усулларига қатнамаслиги ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 650000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 325000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Юқори жағ протрузиялари билан касалланган сут тишлар прикуси давридаги беморларни ортодонтик даволаш мезони сифатида тавсия этилганлиги 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 650000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 325000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик. юқори жағ протрузиялари асорати бўлган доимий тишлар тишлови давридаги протрузия ҳолатини ортодонтик даволашда сут тишлар прикус даврида инфант трейнер, трейнер Т4К, алмашинув прикус даврида болаларда Элайнер мосламаси, доимий тишлар прикус даврида беморларни олинмайдиган ортодонтик мослама ва миофункционал трейнерлар, таққослаш гуруҳидаги беморларда анъанавий усулдаги ортодонтик мосламалар қўллаш орқали даволаш самарадорлигининг ошиши даволаш вақтининг қисқариши рецидивларнинг камайиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Юқори жағ протрузиялари билан касалланган алмашинув прикус давридаги бемор болаларда ортодонтик мосламаларни қўллаш орқали деформациялар асоратларини олдини олиш имкони яратилган. Юқори жағ протрузиялари билан касалланган алмашинув прикус давридаги бемор болаларни ортодонтик даволаш орқали доимий прикус шаклланишидаги функционал бузилишлардан сақланиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий–амалий маълумотлар Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.09.2024-йил.; №94-u) ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматологияси поликлиникаси бўйича буйруқ (25.11.2024-йил.; №50 I), билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Юқори жағ протрузияларини алмашинув прикус даврида тавсия этилган ортодонтик мосламалар орқали даволаш  касаллик ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган этиологик факторларнинг аниқлаш даражаси исботлаб берилган. Иқтисодий самарадорлиги: Юқори жағ протрузиялари билан касалланган алмашинув прикус давридаги бемор болаларни ортодонтик даволашда қўлланиладиган миогимнастика, фукционал ортодонтик аппаратлар, Элайнер мосламалари тавсия этилганлиги беморларнинг амбулатор шароит даволаниши ва қатновлар сонини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобога бюджет маблағларини 870000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 435000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Юқори жағ протрузиялари билан касалланган алмашинув  прикуси давридаги беморларда ортодонтик даволаш мезони сифатида тавсия этилганлиги ҳамда функционал бузилишларни олдини олишга қаратилган даволаш усуллари учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 870000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 435000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик. юқори жағ протрузияларида ташқи этиологик омилларни эрта аниқлаш ва даволаш орқали мушаклар миофункционал мувозанатини тиклаш ҳамда тишлар чиқиш қонуниятларини кузатиб бориш, тиш қаторларининг шакл ва патологик ўзгаришларининг келиб чиқишини бартараф этиш йўллари исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижалари ва даволаш дастурларини амалиётга тадбиқ этилиши юқори жағ протрузияларининг доимий тишлар прикус даврида қўлланиладиган ортодонтик даволаш усуллари олинмайдиган ортодонтик ва брекет мосламаларини қўллаш орқали   жағ деформацияларини олдини олишга хизмат қилган. Юқори жағ протрузиялари билан касалланган доимий тишлар прикус даврида самарали даволаш усулларини қўллаш орқали рецидивлар миқдорини камайтириш учун муҳим роль ўйнаши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий–амалий маълумотлар Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.09.2024-йил.; №94-u) ҳамда Хоразм вилояти болалар стоматологияси поликлиникаси бўйича буйруқ (25.11.2024-йил.; №50 I), билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Юқори жағ протрузияларини доимий тишлар прикус даврида тавсия этилган ортодонтик мосламалар орқали даволаш  касаллик ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратлар олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида юқори жағ протрузияларини олдини олишда тузилган комплекс чора тадбирлар дастури ортодонт стоматологлар амалиётида қўллаш учун етакчи дастур бўлиб хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Юқори жағ протрузияларини доимий тишлар прикус даврида тавсия этилган олинмайдиган ортодонтик мосламалар орқали даволаш сифатида тавсия этилганлиги беморларнинг амбулатор шароитда бошқа турдаги даволаш усулларига қатнамаслиги ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 980000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 490000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Юқори жағ протрузиялари билан касалланган доимий тишлар прикуси давридаги беморларни олинмайдиган ортодонтик мосламалари орқали даволаш мезони сифатида тавсия этилганлиги 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 980000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 490000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish