Ахмедов Латиф Аббосовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда ўткир коронар синдромининг ўзига хос клиник кечиши”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1599.
Илмий раҳбар: Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Аляви Бахром Анисханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси акциядорлик жамияти (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ёшларда ўткир коронар синдромининг клиник кечиши, хавф омиллари, липид спектри, юрак функционал кўрсаткичларининг ўзига хослигини ўрганиш орқали даволаш стратегияларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир коронар синдроми билан оғриган ёш беморларда унга олиб келадиган асосий хавф омиллар кўрсаткичлари бўлмиш липид профили ва яллиғланиш маркерларини аҳамияти ва ўрни исботланган;
ёшларда ўткир коронар синдроми клиник кечиши ва унинг асоратланишининг патогенези эндоген кардиопротектив механизмларнинг кам шаклланганлиги ҳисобига ўзига хослиги исботланган;
ўткир коронар синдроми тахшисланган ёши 45 дан кичик беморларда тож томирлар зарарланишининг ўзига ҳослигини ва ўтказилган реваскуляризация самарадорлиги исботланган;
ўткир коронар синдроми билан оғриган ёши 45 дан кичик беморларда ёши 45 дан катталарга нисбатан чап қоринчанинг функционал ҳолати ва ремоделланиш жараёни кўрсаткичлари салбий динамикаси исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Ёшларда ўткир коронар синдромининг ўзига хос клиник кечиши» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ўткир коронар синдроми билан оғриган ёш беморларда унга олиб келадиган асосий хавф омиллар кўрсаткичлари бўлмиш липид профили ва яллиғланиш маркерларини аҳамияти ва ўрни исботланган ва эрта ташхисотини амалга ошириш, ҳамда эрта профилактика алгоритмини яратиш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Олинган маълумотлар эрта ташхис қўйиш ва хасталанишнинг натижасини прогнозлашни яхшилашга имкон беради, бу кардиолог мутахассисига ўткир коронар синдром билан касалланган ёш беморларда даволанишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида фикр билдиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, тадқиқот натижалари асоратларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва шу билан беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тиббий ва ижтимоий жиҳатларини ўрганиш ва таҳлил қилишнинг такомиллаштирилган усуллари бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар ёш беморларда ўткир коронар синдром кечишини, касаллик ҳолатини баҳолашни ва ушбу тоифадаги беморларга тўғри даволанишни буюришда 200.000 (икки юз минг) сўмни тежаш ҳисобида ижтимоий ҳамда иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Хулоса: Ёши 45дан кам беморлар гуруҳида чекиш, семизлик, ортиқча тана вазни, спиртли ичимликлар суистеъмоли, метаболик синдром, дислипиэмия, гиподинамия (р˂0,05) каби хавф омиллари устунлик қилади. Ёши 45 дан катта беморлар гуруҳида артериал гипертония, анамнезида стенокардия, психоэмоционал стресс ёш беморлар гуруҳига нисбатан кўпроқ аниқланди (р˂0,05). Ёшларда ўткир коронар синдром гиперхолестеринэмия, миокард шикастланиш даражасининг юқорилиги (тропонин, КФК МВ) ва яллиғланиш кўрсаткичларининг (лейкоцитоз, ЭЧТ, СРП) кескин ошиши билан намоён бўлади.
иккинчи илмий янгилик: ёшларда ўткир коронар синдроми клиник кечиши ва унинг асоратланишининг патогенези эндоген кардиопротектив механизмларнинг кам шаклланганлиги ҳисобига ўзига хослиги исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, ёшларда ўткир коронар синдроми клиник кечиши ва унинг асоратланишининг бирламчи ва иккиламчи профилактикаси учун клиник амалиётга кенг жорий этиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ёшларда ўткир коронар синдромининг клиник кечишини эрта аниқлаш хамда, унинг асоратларининг ривожланишини истисно этилиши мумкин бўлган беморлар сонини кўпайтириш имконини беради, бу эса ўз навбатида уларнинг беморлар соғлиғига зарарли таъсирини камайтиришга ва маблағларни сезиларли даражада тежашга олиб келади. Хулоса: Ёш беморларда ЎКСнинг инфарктдан олдинги стенокардиянинг кузатилмаслиги, ЎЧҚЕ, хавфли аритмиялар билан асоратланиш ҳолатлари ва госпитал ўлимнинг юқорилиги билан ажралиб турди. МИнинг атипик кечиши, орқа/пастки локализацияли МИ ёши 45дан катта беморларда статистик аҳамиятли равишда кўп учради.
учинчи илмий янгилик: ўткир коронар синдроми тахшисланган ёши 45 дан кичик беморларда тож томирлар зарарланишининг ўзига ҳослигини ва ўтказилган реваскуляризация самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: реваскуляризациянинг дифференциал диагностика усулидан чиқарилиши ўткир коронар синдромида ўзининг дигностик алгоритмини шакллантириш, касалликни аниқлаштириш даврини қисқартириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: харажатлар бир нафар бемор ҳисобига 143000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Ёши 45дан кичик беморлар гуруҳида инфарктга боғлик тож томирларда қон окимининг тўлиқ тикланиши даражаси статистик ахамиятли равишда юқорилиги, бир томирли шикастланиш, ОПТАнинг шикастланиши даражаси юқорилиги, коронар артерияларининг спазми ёки тромбози ҳолатлари кузатилиши юқорилиги билан назорат гуруҳидан фарқ қилганлиги кузатилди.
тўртинчи илмий янгилик: ўткир коронар синдроми билан оғриган ёши 45 дан кичик беморларда ёши 45 дан катталарга нисбатан чап қоринчанинг функционал ҳолати ва ремоделланиш жараёни кўрсаткичлари салбий динамикаси ўрганилган, тадқиқотнинг иккала услуби преморбид фондаги мазкур патология ҳақида ишончли маълумот олиш ва преморбидликнинг асосий касалликка таъсирини баҳолаш, ҳамда асоратлар ривожланиши даражасини баҳолаш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тромболитик терапия ўтказиш ва эндоваскуляр хирургик давони эрта йўлга қўйиш, шунингдек, ёшларда кечадиган ўткир коронар синдромини эрта аниқлашда ва ушбу патологиядан асоратларни прогнозлашда ажралмас аҳамиятга эга, текширилаётган гуруҳлар ўртасида реваскуляризация белгилар бўйича ишончли фарқлар қайд этилди, шу сабабли ўткир коронар синдроми ёшларда аниқланганда тромболитик терапия ўтказиш касалликларни асоратларини олдини олиши қийматини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: текширувдан фойдаланиб ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 480.000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ЎМИ билан оғриган ёшларда гуруҳида 3 ой мобайнида глобал систолик функциянинг кўрсаткичларининг нисбатан камрок яхшиланиши (ЧҚ ҲФ 48,2±1,0% ва 51,3±0,8, РҚБИ 1,33±0,05 ва 1,29±0,04), охирги диастолик ва систолик ҳажмларнинг ошиши, сфериклик индекси ва миокардиал стресснинг ошиши, систолик фаолиятидаги сезиларли камайиш билан кузатиладиган патологик ремоделланиш холатларининг яққоллиги билан ифодаланади. Чап қоринча диастолик функцияси кўрсаткичлари бўйича иккала гуруҳда яққол фарқ аниқланмади, аммо ёши катталарда диастолик фаолиятнинг кўпрок бузилишига мойиллик аниқланди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ёшларда ўткир коронар синдромининг ўзига хос клиник кечиши» мавзусидаги диссертацион тадқиқоти натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида илмий янгиликни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2024 йил 19 ноябрдаги 02-02/1452-сонли хати юборилган.