Sayt test rejimida ishlamoqda

Субханова Азиза Хабибулла қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хулқ-атвор кўникма ва билимларни шакллантириш орқали мигренни прогнозлаш, даволаш ва назорат самарадорлигини оширишнинг замонавий ечимлари», 14.00.13-Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2778.
Илмий раҳбар: Саидвалиев Фаррух Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаева Гулнора Кутбиддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Антанас Вайткус, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: хулқ-атвор кўникмалари ва хасталикка оид билимларни шакллантириш орқали мигренни даволаш ва назорат қилишда замонавий ёндашувларини ишлаб чиқиш, уларнинг самарадорлигини ўрганиш ҳамда медикаментоз даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мигренда бош оғриқ хуружлар сони давомийлиги такрорланиш даражаси ва депрессиянинг ҳамроҳ келиши беморларда кундалик иш фаолиятини чекланиши ва ҳаёт сифатини статистик аҳамиятли равишда пасайишига олиб келиши исботланган;
мигреннинг эпизодик ва сурункали турида бош оғриғи ва депрессия даражаси ўртасида ўзаро кучли тўғри коррелацион боғлиқлик аниқланган;
хулқ-атвор кўникма ва билимларни шакллантиришни мигренни анъанавий даволаш усуллари билан биргаликда қўлланилиши бош оғриқ хуружларини икки баробар камайишига олиб келиши исботланган;
мигренни даволашда серотонин селектив ингибитори билан бирга  хулқ-атвор кўникмалари ва хасталикка оид билимларни шакллантириш мигрен хуружларини частотаси ва давомийлиги, депрессия даражасини ҳамда бош оғриғининг статистик аҳамиятли равишда камайтириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:                    Мигрень ташхиси қўйилган беморларда мигреннинг клиник кечиши ва уни даволаш хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: мигренда бош оғриқ хуружлар сони давомийлиги такрорланиш даражаси ва депрессиянинг ҳамроҳ келиши беморларда кундалик иш фаолиятини чекланиши ва ҳаёт сифатини статистик аҳамиятли равишда пасайишига олиб келиши Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасининг 10.07.2023 йилдаги 31-сонли ҳамда Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг 07.07.2023 йилдаги 436-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мигрень ташхиси қўйилган беморларда касаллик кечишини кундаликда назорат қилиш ёрдамида амалга оширилиши невролог-шифокорларнинг иш сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: йиллик тежаш қиймати: IА=М˟(Ах – Аy)=60000 сўм˟(12-4)=480000 сўм. Бу ерда, М – шифокорга бир марта мурожаатнинг ўртача қиймати; Ах ва Аy – асосий ва тавсия этилаётган вариантларда бир касалликни даволаш учун шифокорга мурожаатлар сони. Хулоса: таклиф қилинган усул 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 480000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: мигреннинг эпизодик ва сурункали турида бош оғриғи ва депрессия даражаси ўртасида ўзаро кучли тўғри коррелацион боғлиқлик кўрсатилган йўриқнома Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасининг 10.07.2023 йилдаги 31-сонли ҳамда Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг 07.07.2023 йилдаги 436-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эпизодик ва сурункали мигрен ўртасида ўзаро корелацион боғлиқликнинг мавжудлиги мигренни даво муолажаларини эрта аниқлаш ҳамда депрессия даражасини камайтириш орқали бош оғриқ сони ва давомийлигини камайтириш имконини берди, шу билан бирга, кундалик иш фаолиятини яхшилаш баробарида сарф-харажатларни ҳам камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: харажат самарадорлиги коэффициенти (ХСК) қуйидагича ифодаланиши мумкин: ХСК= самара / харажат = Cйил/Х=17524600/456000=16453700/482000=34,1. Бу ерда: Cйил – амалга ошириш ҳажми учун ҳисобланган ташхисот усулларининг ўртача йиллик қиймати; Х – профилактик чора-тадбирлар учун харажат нархи. Хулоса: таклиф қилинган усул беморларни кундаликда назорат қилиш, асоратларни эрта аниқлаш ва бартараф этишда 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 34,1% га иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: хулқ-атвор кўникма ва билимларни шакллантиришни мигренни анъанавий даволаш усуллари билан биргаликда қўлланилиши бош оғриқ хуружларини икки баробар камайишига олиб келиши тўғрисидаги йўриқнома Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасининг 10.07.2023 йилдаги 31-сонли ҳамда Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг 07.07.2023 йилдаги 436-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Иижтимоий самарадорлиги: беморларда хасталик бўйича хулқ-атворга оид кўникма ва билимларни шакллантириш орқали қўшимча дори воситаларисиз профилактик даволаш самарадорлигига эришилган ва 1 йил давомида бош оғриғи хуружларининг сони кескин камай¬ган. Иқтисодий самарадорлиги: йиллик тежаш қиймати: Iyil = Iu – SHum = 36102419-820000= 35282419 сўм. Бу ерда: Iyil – касаллик учун кетадиган бир йиллик ўртача харажат; Iu ва SHum – асосий ва тавсия этилаётган вариантларда бир касалликни ташхислаш ва даволаш учун 1 йиллик сарф-харажатлар. Хулоса: таклиф қилинган усул 1 нафар беморни даволаш учун 1 йилда 35282419 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: мигренни даволашда серотонин селектив ингибитори билан бирга  хулқ-атвор кўникмалари ва хасталикка оид билимларни шакллантириш мигрен хуружларини частотаси ва давомийлиги, депрессия даражасини ҳамда бош оғриғининг статистик аҳамиятли равишда камайтириши аниқланганлиги ҳақидаги қўлланма Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасининг 10.07.2023 йилдаги 31-сонли ҳамда Тошкент вилояти Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг 07.07.2023 йилдаги 436-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мигренда бош оғриқларининг сони, давомийлиги ва депрессия даражасини камайтириш мақсадида тавсия этилган серотонин селектив ингибитори билан биргаликда хасталикка оид хулқ-атвор кўникма ва билимларни шакллантириш беморларнинг кундалик иш фаолияти ва ҳаёт сифатини яхшилаб, ногиронликни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: йиллик тежаш қиймати: Iu=ID+IB=D˟(tx-ty)=1992438 сўм˟(30-15)+85400 сўм˟(30-15)=36102419 сўм. Бу ерда: D – 2019 йил бўйича 1 иш кунида 1 ишчидаги бир ҳодиса учун вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг ўртача давомийлиги; B – вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг бир куни учун ўртача маблағ миқдори. Хулоса: таклиф қилинган усул ҳар бир бемор учун касаллик сабабли бир йилда ишга лаёқатсизликка ўртача сарфланадиган моддий харажатларни 36102419 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish