Файзуллаев Жонибек Негматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётни инновацион ривожланиш моделига ўтказишнинг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01-“Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3685
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистори Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Джураев Ташболта Тухтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шакирова Фарогʻат Болтаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётни иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделига ўтказиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий иқтисодиётни инновацион ривожланиш моделига ўтказиш жараёнини жадаллаштиришга юқори технологияли саноат тармоқларида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг давлат-хусусий шерикличилиги механизмини жорий этиш орқали эришиш таклифи ишлаб чиқилган;
инновацион жараёнлар самарадорлигини оширишга мамлакатда фаолият юритаётган кичик инновацион корхоналарни йирик лойиҳалар билан «қамраб олиш» ва кейинчалик уларни инновацион кластерларга айлантиришдан иборат бўлган «икки босқичли тизим»ни жорий этиш орқали эришиш таклифи асосланган;
республикада амалий тадқиқотларни жадаллаштириш механизмини иқтисодиётнинг транспорт, логистика, энергетика, биотехнология, машинасозлик ва электроника каби соҳаларида «корхона-олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» тизимини жорий этиш орқали такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
республикада инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришда илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантиришга электротехника, машинасозлик, кимё, қурилиш материаллари, энергетика, био-технология, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, транспорт ва логистика тармоқларида “изланиш ва ривожлантириш” (Р&Д) марказларини ташкил этиш орқали эришиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
миллий иқтисодиётни инновацион ривожланиш моделига ўтказиш жараёнини жадаллаштиришга юқори технологияли саноат тармоқларида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг давлат-ҳусусий шерикличилиги механизмини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 6-иловасининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 03/10-822-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши инновацион лойиҳалар натижаларини юқори технологияли ишлаб чиқариш талабларига мувофиқлаштириш имконини берувчи молиялаштириш тизимини шакллантиришга ва ушбу жараёнда давлат-хусусий шериклиги механизмини такомиллаштиришга хизмат қилади.
инновацион жараёнлар самарадорлигини оширишга мамлакатда фаолият юритаётган кичик инновацион корхоналарни йирик лойиҳалар билан «қамраб олиш» ва кейинчалик уларни инновацион кластерларга айлантиришдан иборат бўлган «икки босқичли тизим»ни жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони 1-иловасининг тегишли бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 03/10-822-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини ривожлантириш ва йирик ҳажмли инновацион ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.
республикада амалий тадқиқотларни жадаллаштириш механизмини иқтисодиётнинг транспорт, логистика, энергетика, биотехнология, машинасозлик ва электроника каби соҳаларида «корхона-олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» тизимини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловасининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 03/10-822-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифларнинг амалиётга жорий этилиши республикада иқтисодиётнинг тез ўсиб бораётган ва илғор технологияларга асосланган юқори технологияли ва фан сиғимкор тармоқларида ишлаб чиқариш, олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотларининг ўзаро интеграциялашган фаолиятини ривожлантириш ҳисобига иқтисодиётни инновацион ривожлантиришга хизмат қилади.
республикада инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришда илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантиришга электротехника, машинасозлик, кимё, қурилиш материаллари, энергетика, био-технология, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, транспорт ва логистика тармоқларида “изланиш ва ривожлантириш” (Р&Д) марказларини ташкил этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030» стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловасининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 19 мартдаги 03/10-822-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада ресурсларни тежовчи ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга асосланган инновацион иқтисодиётни шакллантиришга хизмат қилади.