Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Дилшод Шодавлатовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бақлажон (Соланум Мелонгена Л.) селекцияси учун бошланғич манба танлаш, Ф1 дурагайларни олиш ва нав яратиш”, 06.01.05 - Селекция  ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Qx1105.
Илмий раҳбар: Наджиев Журахон Нарсайдович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/28.08.2024.Qx.181.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: бақлажоннинг “Глобус” нави (НАП 454).
II. Тадқиқотнинг мақсади Бақлажоннинг нав, тизма ва дурагайларни ўрганиш асосида стресс омилларга чидамли, мевалари экспортбоп нав ва дурагайлар селекцияси учун бошланғич манба яратиш, Ф1 дурагайлари олиш ва уларни ҳар томонлама ўрганиш ва янги навини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бақлажоннинг тизмалари, дурагайлари ва нав намуналари морфо-биологик ва қимматли хўжалик белгилари мажмуаси бўйича ўрганилган ва селекция ишлари учун қимматли бошланғич манба танлаб олинган;
илк бор бақлажоннинг 10 та биринчи авлод дурагайлари олинган, ҳар томонлама ўрганилган ва истиқболли Ф1 Батайский х Алмаз, Ф1 Алмаз х Матросик ва Ф1 Матросик х Солярис дурагайлари яратилган;
юқори авлод дурагайларини (Ф3-Ф5) ўрганиш ва баҳолаш асосида истиқболли Т-9-1.2. ва Т-22-1.2. тизмалари ажратилган;
бақлажоннинг ҳосилдорлиги юқори, эртапишар ва бўртма нематодасига чидамли янги “Глобус” нави яратилиб, унга № НАП 454 рақамли патент олинган;
янги яратилган “Глобус” навининг стандарт Аврора навига нисбатан ўсув даври 6 кунга қисқалиги, умумий ҳосилдорлиги 14,1 т/га ва эртачи ҳосилдорлиги 9,6 т/га га, рентабеллик даражаси 29,8 % га юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бақлажон селекцияси учун бошланғич манба танлаш, Ф1 дурагайларини олиш ва нав яратиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
республика тупроқ-иқлим шароитига мос, истқболли, эртапишар ва ҳосилдор сабзавот экинларидан бири бақлажонинг янги Глобус нави яратилган ва ушбу навга Интеллектуал Мулк Маркази томонидан № НАП 454 рақамли патент олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 19-декабрдаги 05/06-04-667-сонли маълумотномаси). Натижада деҳқон ва фермер хўжаликлари бақлажоннинг янги навлари билан таъминланган;
бақлажоннинг янги Глобус нави ва Ф1 Солярис х Матросик, Ф1 Матросик х Сурхон гўзали,Ф1 Матросик х Л-29 дурагайлари Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Шеробод туманларида жами 16,31 гектар майдонда жорий этилган. Шундан Глобус нави 12,5 гектар очиқ майдонда, Ф1 Солярис х Матросик, Ф1 Матросик х Сурхон гўзали, Ф1 Матросик х Л-29 дурагайлари 3,81 гектар майдонда полетилен плёнка остига экиш амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 19-декабрдаги 05/06-04-667-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида очиқ майдонда етиштирилган Глобус навининг ҳосилдорлиги ўртача 67,8 т/га, рентабеллик даражаси 100,2 % ни ташкил этган. Полетилин плёнка остида парваришланган Ф1 Солярис х Матросик дурагайидан гектаридан 88,7 т, Ф1 Матросик х Сурхон гўзали дурагайидан 89,5 т, Ф1 Матросик х Л-29 дурагайидан 84,5 т ҳосил олиниб рентабеллик кўрсаткичи мос равишда 155,1; 157,0; 144,7 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish