Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумабаев Ғуломжон Халиллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳалқали ип йигириш машиналарини такомиллаштириб сифатли ип ишлаб чиқариш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Т753
Илмий маслаҳатчи: Қулиев Тохир Мамаражапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” DSc.30/30.11.2021.Т.141.01    
Расмий оппонентлар: “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти” дан т.ф.д., проф. Авазов Комилжон Рахматович, “Наманган тўқимачилик саноати институти” дан т.ф.д., доцент Эркинов Зокиржон Эркинбой ўғли, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетидан т.ф.д., доц. Урозов Мустафокул Култураевичлар
Этакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳалқали йигириш машинасида пиликни чўзиш жараёнларини тадқиқи асосида, чўзиш асбоби конструктив элементларини такомиллаштириш ва параметрларини ростлаш орқали ип узилишлар сонини камайтириш ва сифат кўрсаткичларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта толаси пилигини чўзиш асбобининг юк валиги такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган ҳамда унинг параметрлари асосланган;
ҳалқали йигириш машинасида ишлаб чиқарилаётган ип сифатини таъминлаш учун таркибли юк валиги қопламаси қаттиқлиги, диамерти ва валикга юк босимининг оптимал параметрлари аниқланган;
чўзиш асбобида учта рифлядан ўтувчи толали қатламнинг киришдаги ва чиқишдаги таранглик кучларини ифодаловчи, рифлялар орасидаги масофаларига, қамраш бурчакларига, ипдаги бурамлар сонига ва чиқишдаги тезлигига боғлиқлик тенгламаси ишлаб чиқилган;
ипдаги бурамларнинг бурчак тезликларини тўғри танлаш, яъни бурамлардан ип ҳосил қилишда бурчак тезликларини расионал қийматида ипнинг таранглик кучини ошириш орқали ип сифатини оширишга эришилган ва унга таъсир этувчи кучларни математик модели олинган;
толали қатлам зичлиги ва сиқиш соҳасидаги қатлам қалинлиги чўзиш натижасида бир текисда узайишини таъминлаш учун толали қатламнинг чўзишдаги деформасияси толали ёй қамраш бурчагига ва иккинчи цилиндр радиусларига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ҳалқали йигирув машинасидаги технологик жараёнларни ва параметрларни оптималлаш бўйича олинган натижалар асосида:
янги конструксиядаги икки қатламли эластик қопламали юк валикларига Ўзбекистон республикаси интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Йигириш машинасининг ип чўзиш ускунаси», №ФАП 01051). Юк валиклари конструксияси ишлаб чиқилиб, жорий этиш натижасида, ип шаклланиш зонасига бурам тақсимланиш қиймати 15,42%га, бурам тақсимланиш нотекислиги 1,47 марта камайиши, бу эса ип узилишлар сонини 24 % камайтириш имконини берди. Чўзиш асбоби таркибидаги ишчи қисмлар масофаларини тўғри танлаш, ип ассортиментидан келиб чиқиб клипсаларнинг тавсиявий конструксиясидан фойдаланиш орқали ипнинг узилишлар сони 40% га, Устер бўйича ип нотекислиги 9%га камайишига, ипнинг нисбий узилиш кучи 11,5% га ошишига эришилган;
тадқиқот натижаларида, ресурстежамкор, кенг ассортиментдаги, сифатли ип ишлаб чиқариш тадқиқ этилди. Ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси асосида олинган ипларни ишлаб чиқариш «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимидаги «Наманган тўқимачи ҳолдинг» корхоналар тармоғидаги «ҲОМЕ техтиле НТ» МЧЖга тадбиқ этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 27 ноябрдаги №03/25-3202-сон маълумотномаси). Натижада ип сифати ошишига, бурам сонини камайтириш орқали иш унумдорлигини оширишга, умумий ҳисобдан ипларнинг узилишини 36%га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish