Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Мирзоҳид Мирзолим ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Скандинавча юришда спорт-соғломлаштириш дастурларини оптималлаштириш технологияси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Ped793
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти,
DSc.33/01.02. 2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Керимов Фикрат Азизович педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Рахимов Виладимир Шавкатович, психология фанлари доктори, профессор Коробеиникова Лесиа Григоровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Машарипов Фарход Тўрахонович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шуғулланувчиларнинг индивидуал имкониятларини инобатга олган ҳолда барча ёш қатламлари учун бирдек мос келувчи, соғломлаштирувчи скандинавча юришни қўллаш орқали спорт-соғломлаштириш дастурларини оптималлаштириш технологиялари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳолининг барча қатламларини соғломлаштириш учун ёши, жинси, индивидуал имкониятлари ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини инобатга олган ҳолда, скандинавча юриш таёқчалари ёрдамида бажариладиган махсус машқлар мажмуасини иккита методик блокка тана мускуллари ҳамда жисмоний сифатларга таъсири бўйича ажратиб машғулотларга киритиш ҳисобига скандинавча юриш техникасига ўргатиш методикаси такомиллаштирилган;
скандинавча юриш билан шуғулланувчиларнинг мустақил фаолиятини таъминлаш учун функсионал ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ҳамда саломатлик ҳолатини баҳолаш кўрсаткичлари бўйича вақт бирлиги ичида босиб ўтилган масофасини ҳафталик машғулотлар сонига нисбатан йиғилган балларни мажмуавий назорат қилишга қаратилган “Селф-cонтрол” компютер дастур ишлаб чиқиш ҳисобига скандинавча юриш билан шуғулланувчиларнинг доимий равишда ўз-ўзини назорат қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
аҳолининг ёш тоифалари ҳамда индивидуал имкониятларини инобатга олган ҳолда, жисмоний ҳолати ва саломатлик даражасини белгиловчи, функсионал ҳамда жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини бешта (юқори, юқоридан паст, ўрта, ўртадан паст, паст) даражага ажратувчи, саломатлик ҳолатини мониторинг қилиш тизимини оптималлаштириш ҳисобига скандинавча юриш билан шуғулланувчиларга берилаётган юкламани мақсадли бошқариш имконияти кенгайтирилган;
скандинавча юриш машғулотларини рақамли технологиялар асосида оптималлаштириш учун барчага бирдек мос келувчи соғломлаштирувчи скандинавча юришда масофа узунлиги, қадамлар сони, юрак қисқариш сони ҳамда сарфланган энергияни назорат қилувчи янги инновацион “Смарт стиcкс” таёқчаларини функсионал такомиллаштириб ишлаб чиқиш ҳисобига скандинавча юриш машғулотларининг организмга таъсир этиш самарадорлиги оширилган;
аҳолининг барча қатламларини скандинавча юриш техникасига ўргатиш учун шуғулланувчиларнинг индивидуал имкониятлари ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини инобатга олган ҳолда скандинавча юриш техникаси ўнг ва чап қўл тирсаклари ҳамда  ўнг ва чап оёқ тиззаларининг букилиш диапазони асосида  3Д кнематик моделини ишлаб чиқиш ҳисобига скандинавча юриш ҳаракатларидаги хатоликларни аниқлаш ҳамда техник ҳаракатларини тўғри бажариш самарадорлиги оширилган;
аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, функсионал ривожлантириш, реабилитация қилиш ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун скандинавия усулида юриш инновацион машғулот дастурига юриш тезлиги, мусобақа режими, тикланиш жараёни ҳамда қадамлар сонини аниқлаш ҳисобига шуғулланувчиларнинг мустақил равишда машғулотларни ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳолининг барча ёш қатламаларида скандинавча юришни қўллаш орқали спорт соғломлаштириш дастурларини оптималлаштириш учун ишлаб чиқилган методикалар ҳамда тадқиқотда қўлланилган восита ва усуллар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳолининг барча қатламларини соғломлаштириш учун уларнинг ёши, жинси, индивидуал имкониятлари ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини инобатга олган ҳолда, скандинавча юриш таёқчалари ёрдамида бажариладиган махсус машқлар мажмуасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғига асосан 106 – 220 рақамли гувоҳнома). Натижада Скандинавча юриш билан шуғулланувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик даражаси 15,2 % га яхшиланган;
скандинавча юриш билан шуғулланувчиларнинг мустақил фаолиятини таъминлаш учун, функсионал ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ҳамда саломатлик ҳолатини баҳолаш кўрсаткичлари бўйича вақт бирлиги ичида босиб ўтилган масофасини ҳафталик машғулотлар сонига нисбатан йиғилган балларни мажмуавий назорат қилишга қаратилган “Селф-cонтрол” компютер дастур ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт назарияси ва услубияти (Дарсдан ташқари олиб бориладиган жисмоний тарбия машғулотлари: Скандинавча юриш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғига асосан 106 – 013 рақамли гувоҳнома). Натижада скандинавча юриш билан шуғулланувчиларнинг умумий саломатлик ҳолатини ўртача 14,7 %  га ошишига эришилган;
аҳоли ёш тоифалари ҳамда индивидуал имкониятларини инобатга олган ҳолда, жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи, функсионал ҳолати, жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини 5 та даражага ажратувчи саломатлик ҳолатини мониторинг тизимини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тўрақўрғон тумани 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ва мазкур мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар скандинавча юриш машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги
03-16/8865-сон маълумотномаси). Натижада шуғулланувчиларнинг ортиқча тана вазни 15,2 %  га ҳамда ички ёғ миқдори 11,7 % га камайишига эришилди;
скандинавча юриш машғулотларини рақамли технологиялар асосида оптималлаштириш учун барчага бирдек мос келувчи соғломлаштирувчи скандинавча юришда масофа узунлиги, қадамлар сони, юрак қисқариш сони ҳамда сарфланган энергияни назорат қилувчи янги инновацион “Смарт стиcкс” таёқчаларини такомиллаштириб ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тўрақўрғон тумани 60-2-сонли умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ва ўқувчилар скандинавча юриш машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги  03-16/8865-сон маълумотномаси). Натижада шуғулланувчиларнинг скандинавча юриш техник ҳаракатларини тўғри бажариш имконияти 12,8 % га яхшиланган;
аҳолининг барча қатламларини скандинавча юриш техникасига ўргатиш учун шуғулланувчиларнинг индивидуал имкониятлари ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини инобатга олган ҳолда скандинавча юриш техникаси ни “СПОРЦ 360° 3Д МА” дастуридан олинган маълумотлар асосида
3Д кнематик моделини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти Тошлоқ тумани 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ва мазкур мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар скандинавча юриш машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8865-сон маълумотномаси). Натижада скандинавча юриш билан шуғулланувчилар саломатлигининг жисмоний компонентлари 15,4 % га, саломатликнинг психологик компонентлари 13,7 % га ошишига хизмат қилган;
аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, функсионал ривожлантириш, реабилитация қилиш ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга йўналтирилган  шуғулланувчиларга  мустақил равишда машғулотларни ўзлаштириш имконини берувчи инновацион мобил илова ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти (Синфдан ташқари олиб бориладиган жисмоний тарбия ишларига тавсиф: Скандинавча юриш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 2-ноябрдаги 40-сонли буйруғига асосан ЎҚ-0031 рақамли гувоҳнома). Натижада скандинавча юриш билан шуғулланувчиларнинг суяк масса зичлиги 15,4 % га, тана тузулиш типи
17,2 %  га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish