Курбанова Дурдона Салахитдиновнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш бадиий гимнастикачиларда фазо ва вақтни идрок этиш ёрдамида махсус координацион қобилиятларни ривожлантириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машгʻулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped.2325.
Илмий раҳбар: Эштаев Анвар Курганович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Ярашев Комилжан Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Намаган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 6-7 ёшли бадиий гимнастика билан шуғулланувчи қизларда координацион қобилиятларни ривожлантириш учун ихтисослаштирилган идрокларни шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий гимнастикада бошланғич тайёргарлик босқичида шуғилланувчиларда вестибуляр барқарорликни шакллантириш учун айланиш билан тўп отишда ён томонга тўнтарилиш ҳамда тўпни отиб, сўнгра илиб олишда буюмни ҳис қилиш билан кучли статик боғланишни белгилаб бериш ҳисобига мақсадли тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
ёш бадиий гимнастикачиларда махсус координацион қобилиятларини ривожлантириш учун базавий машқларни ўргатишдаги (гавда ҳолатидаги оғишлар, қўл ва оёқларнинг бир-бирига уйғун эмаслиги, тан-мушак ҳаракатларини ҳис қилиш даражасининг камлиги каби) хатоларни аниқлаш ҳисобига техник тайёргарлиги оширилган;
бадиий гимнастикада бошланғич тайёргарлик гуруҳларининг координацион қобилятини такомиллаштиришга қаратилган (пластиклик, санъаткорлик, ифодалилик, жозибадорлик, ритм ва мувозанат ҳисси каби) ихтисослик хусусиятлари бўйича махсус ҳаракат билан техникасини тизимлаштириш ҳисобига ёш спортчиларнинг машғулот жараёни оптималлаштирилган;
бадиий гимнастикада бошланғич тайёргарлик босқичидаги 6-7 ёшли спортчилар учун “Кабриол”, “Риск” каби техник ҳаракатларини ёшга хос мувофиқлаштириб классификацион мусобақа дастурини машғулотларга татбиқ этиш эвазига махсус координацион қобилият ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш бадиий гимнастикачи қизларни махсус координацион қобилиятини оширишга йўналтирилган тадқиқотлар натижаларига кўра:
бадиий гимнастикада бошланғич тайёргарлик босқичида шуғилланувчиларнинг вестибуляр барқарорликни шакллантириш учун айланиш билан тўп отишда ён томонга тўнтарилиш ҳамда тўпни отиб, сўнгра илиб олишда буюмни ҳис қилиш билан кучли статик боғланишни белгилаб бериш Тошкент шаҳри, Андижон шаҳри ва Улуғнор тумани спорт мактабларининг ўқув машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-июндаги № 03-16/6221-сон маълумотномаси). Натижада, “вақтни ҳис қилиш”(р=0,723) “макон ва фазода ориентация ҳисси” (р=0,789), “икки оёқ учида мувозанат” (р=0,819), ўртасидаги жуфтликларда юқори даражадаги (П<0,05) яқин алоқалар аниқланган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш бадиий гимнастикачиларда ихтисослашган идроклар - вақт, макон, ритм ва буюм ҳисларини ривожлантириш воситалари мажмуасига асосланган базавий машқларни ўргатиш методикасини ишлаб чиқиш орқали техник тайёргарлик даражасини такомиллаштириш методикаси “Бадиий гимнастика” номли ўқув-қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғига асосан 500/т-027 рақами гувоҳнома). Натижада, ихтисослашган идрокларнинг нисбий осиши ўртача 13,69 % гача яхшиланган;
бадиий гимнастикада бошланғич тайёргарлик гуруҳларининг координацион қобилятини такомиллаштиришга қаратилган (пластиклик, санъаткорлик, ифодалилик, жозибадорлик, ритм ва мувозанат ҳисси каби) ихтисослик хусусиятлари бўйича махсус ҳаракат билан техникасини тизимлаштириш – фазо ва вақтни ҳамда мушакларни идрок этишига имкон берди, (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-июндаги № 03-16/6221-сон маълумотномаси). Натижада, махсус ҳаракат фаолияти кўрсаткичлари нисбий ўсиши ўртача 14,78 % гача кўтарилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш баддиий гимнастикачилар учун ишлаб чиқилган бир йиллик дастур гимнастикачиларни координацион қобилиятни такомиллаштириш ҳисобига спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнида буюмсиз ва буюмли техника элементларини ўзлаштириш, улоқтириш ва тутиб олиш, сакрашлар, бурилишлар ва мувозанат каби рақобатбардош машқларни бажариш ва спорт маҳоратининг муваффақиятли шаклланиши кузатилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-июндаги № 03-16/6221-сон маълумотномаси). Натижада, классификацион дастурдаги элементлар сони 23,8 % га кўпроқ яхшиланган ва координация қобилияти 21,7 % га ўсган.