Нурмаматова Сарвиноз Қурбон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “11-12-ёшли фигурали учувчиларнинг координацион қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6764.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Мусаев Баҳром Бахтиёрович педагогика фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Тусуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Каримов Хожиакбар Ахтамкуловичлар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-машғулот босқичида 11-12 ёшли фигурали учувчиларнинг координацион қобилиятларини ривожлантириш орқали мусобақа дастури элементларини юқори даражада бажарилишига эришиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
11-12 ёшли фигурали учувчиларнинг координацион қобилиятини ошириш учун мувозанат сақлашдаги айланиш тезлигини мазкур ҳаракатни бажариш учун ажратилган вақт ва уринишлар сонини ошириш орқали ривожлантиришга қаратилган методикани ишлаб чиқиш натижасида Либела, валчок, заклон, билман комплекс айланишлар каби мураккаб техник элементларни бажариш имконияти кенгайтирилган;
11-12 ёшли фигурали учувчиларнинг координацион қобилиятини ривожлантириш учун сакраб айланиш элементларини бажаришдаги учишдаги депсиниш ва қўнишдаги оёқнинг тушиш бурчагидаги хатоликларни белгиланган қўниш фазасининг градусидан оғишини аниқлаш ҳисобига машғулот ва мусобақага тайёргарлик жараёнининг вариатив режалаштириш имконияти кенгайтирилган;
11-12 ёшли фигурали учувчиларнинг машғулотидаги юкламаларни тартиблаш мақсадида ишлаб чиқилган йиллик координацион қобилиятни ривожлантиришга қаратилган соатлар тақсимоти ёрдамида мусобақа жараёнидаги техник ҳаракатларни бажариш самарадорлиги оширилган;
11-12 ёшли фигурали учувчиларнинг координацион қобилиятини ривожлантириш мақсадида хореографик, махсус техник, музда ва жисмоний тайёргарлик воситаларини таянч ҳаракат аппаратига кучли таъсир этувчи воситаларни ўзида мужассамлаштирган машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига сенсетив даврдаги шуғулланувчиларни машғулот ва мусобақага тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган махсус координацион машқлар мажмуи ва унда фойдаланилган “тренажёр” анжомлари ёрдамида олинган натижалар асосида:
11-12 ёшли фигурали учувчи спортчиларнинг мувозанатини аниқлаш мақсадида “Cолоур cирcле” номли назорат машқларини амалиётда қўллаш ҳамда “Мишин тренажёри нусхасидан” фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Ўқув машғулот босқичида машғулотларни ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 9-январдаги 9-И/Ч-сонли буйруғига асосан ЎҚ-0000123 рақамли гувоҳнамаси.) Натижада, 11-12 ёшли фигурали учувчи спортчиларни айланани ижро қилиш бўйича мураккаб техника элементларини ижро қилиши 26,57% га яхшиланган;
11-12 ёшли фигурали учувчи спортчиларни сакраб айланиш элементларини бажаришда йўл қўйиладиган хатоликларни аниқлаш учун “ФорcеПлаcеСмарт”Платформ лабаратория аппаратидан фойдаланиб, имитацион ҳаракатлар кўп ва координацион ривожлантиришга қаратилган машқлар кам қўлланилганини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Спортнинг қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабини фигурали учиш билан шуғулланувчи ўқувчиларининг машғулот ва мусобақа жараёнига татбиқ татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-апрелдаги 03-16/4039-сон Маълумотномаси). Натижада, мусобақа дастур элементларини вариатив режалаштириш имконияти кенгайтирилган ва сакраб 180˚га айланиш машқини ижро қилиш – 19,11%га, сакраб 360˚га айланиш – 21,29%га, сакраб 540˚га айланиш машқини ижро қилиш – 21,68%га яхшиланган;
ўқув-машғулот босқичидаги 11-12 ёшли фигурали учувчи спортчиларни рақобатлашиш имкониятларини ошириш учун йиллик юклама меъёрларини соатларда ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Ўқув-машқ босқичида машғулотларни ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 9-янврдаги 9-И/Ч-сонли буйруғига асосан ЎҚ-0000123 рақамли гувоҳномаси.) Натижада, мусобақаларда фигурали учувчи спортчиларни беллашиш имконияти кенгайтирилган ва мусобақа жараёнида йўл қўйилган хатоликлар 5,10%га камайган;
11-12 ёшли фигурали учувчи спортчиларни координацион қобилиятини ривожлантиришга юқори самарада таъсир кўрсатувчи воситаларни саралаш ҳамда йўналтириш асосида такомиллаштирилган махсус машқлар мажмуасини амалиётда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Спортнинг қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабини фигурали учиш билан шуғулланувчи ўқувчиларининг машғулот ва мусобақа жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-апрелдаги 03-16/4039-сон Маълумотномаси). Натижада, 11-12 ёшли фигурали учувчи спортчиларнинг машғулотлари методикаси такомиллаштирилган ва мураккаб элементларни бажариши турғунлиги 13,6% га яхшиланган.