Танирбергенов Расулбек Муратбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергетика тизимлари энергия самарадорлигини қувватни ростловчи қурилмалар асосида ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/T2677.
Илмий раҳбар: Хамидов Шухрат Вахидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSс.02/30.12.2021.T.143.01.
Расмий оппонентлар: Худаяров Музаффар Бурханович - техника фанлари доктори, профессор. Юсупов Дилмурод Турдалиевич-техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: FACTS технологиясидан фойдаланиб электр тармоқларининг қувват йўқотишларини камайтириш орқали энергетика тизимининг энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қувватни ростловчи қурилмаларининг (STATCOM ва SVC) реактив қувват компенсациясида электр тармоғидаги асосий режим параметрларига таъсирини аниқлаш имконини берувчи математик моделлар Нютон-Рафсон усули асосида ишлаб чиқилган;
электр тармоқларида генерация ва юклама томонидан берилган ташқи таъсирлар асосида FACTS қувватни бошқариш қурилмаларининг функционал имкониятларини аниқлаш учун STATCOM ва SVC қурилмаларининг симуляцион моделлари яратилган;
энергетика тизимлари энергия самарадорлигини ошириш имконини берувчи усул қувватни ростловчи қурилмаларига (FACTS) эга тармоқларнинг барқарорлашган режим параметрлари ўзгаришини ҳисобга олиб Ньютон тенгламалари асосида ишлаб чиқилган;
энергетика тизимининг қувват йўқотишлари ва оғиш параметрларини баҳолаш учун тармоқнинг режимини ҳисоблаш орқали FACTS қурилмаларини ўрнатиш нуқтасини аниқлаш усули қувватлар баланси асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Электр тармоқларида қувватни бошқариш қурилмаларидан фойдаланиб, қувват йўқотилишларини камайтириш ва тармоқдаги кучланиш даражаларини ростлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр тармоқларининг барқарор режими параметрларини ҳисоблаш алгоритми ва дастурий маҳсулоти, электр тармоғида ғалаёнлар пайтида қувват йўқотилишларини камайтириш ва кучланишларни ростлаш бўйича тавсиялар Ўзбекистон энергетика тизимининг Шимоли-Ғарбий тугунига жорий этилган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2024 йил 28 октябрдаги 01-01-25/182-сонли маълумотномаси). Натижада, Беруний подстанциясининг шиналардаги кучланишни 217,8 кВ дан 220 кВ гача ошириш ва Шимоли-Ғарбий тугун бўйича қувват йўқотилишларини ўртача 144 МВтга (1,25%) камайтириш имконини берган;
қувват ва кучланишни ростлаш технологияси (Flexible AC Transmission Systems) “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Тахиатош ҳудуди Беруний подстанциясига жорий этилган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2024 йил 28 октябрдаги 01-01-25/182-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон энергетика тизимининг Шимоли-ғарбий тугунида қувватни ростловчи қурилмалар асосида ўртача қувват йўқотилишини камайтириш ва энергия самарадорлик ошириш ҳисобига иқтисодий самарадорлик ойига 93 600 000 сўмни ташкил этган.