Саиткамалова Саодат Сабирходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3188
Илмий маслаҳатчи: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар:. Қодиров Абдусатторхўжа, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамова Гавхар Абсаматовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молибден дисулфиди маҳсулотидан фойдаланган ҳолда сув, туз ва қалинлиги 3 атомли мембранадан иборат бўлган ва электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ОСМОС жараёни асосидаги Осмотик станцияни ўрнатишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
ИЕC61850-9.2 протоколини қўллаб-қувватлашга кўра рақамли интер-фейсга эга ток оқими ва кучланиш трансформаторлари асосида хавфсизлик даражасини ошириш, тезкор ишлаш, кичик ўлчам ва енгил вазнга эга бўлган рақамлаштирилган подстанциялар таклиф қилинган;
республика электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ва унга таъсир этувчи 5 турдаги омиллар асосида 2024-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган;
иқтисодий жиҳатдан анъанавий подстанцияларни рақамли станцияларга ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, босқичма-босқич ташкилий-иқтисодий ва техник-технологик тадбирларни, жумладан модернизациялаш жараёнида ўлчов қурилмаларини рақамли асбобларга ўтказиш, ходимлар малакасини технологияларга мувофиқ ҳолда ошириб бориш, рақамлаштиришга кўра бошқарув механизмларини соддалаштириш, автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш подстанцияларга ўтиш, обектларни ҳимоя қилишнинг анъанавий усулларидан воз кечиб бориш юзасидан таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
молибден дисулфиди маҳсулотидан фойдаланган ҳолда сув, туз ва қалинлиги 3 атомли мембранадан иборат бўлган ва электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ОСМОС жараёни асосидаги Осмотик станцияни ўрнатишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Республикадаги иссиқлик электр станциялари фаолиятига жорий қилинган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспексиясининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-01-4/34 сонли маълумотномаси). Таклифни қўллаш натижасида корхонадаги 1 м² мембрана 1 МВт электр энергиясини ишлаб чиқариш мумкинлиги илмий жиҳатдан асосланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига муайян даражада хизмат қилган;
ИЕC61850-9.2 протоколини қўллаб-қувватлашга кўра рақамли интер-фейсга эга ток оқими ва кучланиш трансформаторлари асосида хавфсизлик даражасини ошириш, тезкор ишлаш, кичик ўлчам ва енгил вазнга эга бўлган рақамлаштирилган подстанциялар бўйича таклиф энергетика тармоғи саноати корхоналари фаолиятига жорий қилинган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспексиясининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-01-4/34 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш натижасида энергия объектига хизмат кўрсатиш харажатларини 15% гача камайтириш ва иқтисод қилишга эришишга муайян даражада хизмат қилган;
республика электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ва унга таъсир этувчи 5 турдаги омиллар асосида 2024-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлар бўйича таклифлар “Иссиқлик электр станциялари” АЖга қарашли станцияларни стратегик ривожлантириш дастурига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспексиясининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-01-4/34-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф республикада иссиқлик электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга келиб 86,2 млрд.кВт.соатга етишини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
иқтисодий жиҳатдан анъанавий подстанцияларни рақамли станцияларга ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, босқичма-босқич ташкилий-иқтисодий ва техник-технологик тадбирларни, жумладан модернизациялаш жараёнида ўлчов қурилмаларини рақамли асбобларга ўтказиш, ходимлар малакасини технологияларга мувофиқ ҳолда ошириб бориш, рақамлаштиришга кўра бошқарув механизмларини соддалаштириш, автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш подстанцияларга ўтиш, обектларни ҳимоя қилишнинг анъанавий усулларидан воз кечиб бориш юзасидан таклифлар тизим корхоналари фаолиятига, жумладан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ истиқбол режасини ишлаб чиқишда ва амалий фаолиятида фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспексиясининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-01-4/34-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар соҳа рақобатбардошлигини ошириш ва яшил энергетикага ўтишнинг ташкилий-иқтисодий ва техник-технологик мазмунини бойитишга муайян даражада хизмат қилган.