Sayt test rejimida ishlamoqda

Шеркабилов Шерали Абдураматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Картошкачиликни барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3PhD/Iqt241
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродов Шерзод Мурод ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади картошкачиликни барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Картошка уруғи импортининг тармоқ ривожига таъсирининг интеграл коеффициенти”ни аниқлаш асосида уруғ импортининг тармоқнинг барқарорлик даражасига таъсирини “қониқарсиз” (0,55 гача), “қониқарли” (0,55-0,77) ва “меъёрий” (0,78-1,0) оралиғидаги коеффициентлар ва мезонлар орқали табақали баҳолаш бўйича услубий ёндашув таклиф этилган;
кичик ҳажмда картошка етиштирувчи субъектлар (деҳқон ва томорқа хўжаликлари) томонидан маҳсулотни сотиш жараёнини марказлашган тизим доирасида ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида савдо-тижорат кооперативлари фаолиятини моделлаштириш ва кооперативнинг якуний ялпи  даромадини таъсисчилар ўртасида улушбай табақали тақсимлаш механизми ишлаб чиқилган;
иқлим ўзгариши ва омиллари, ҳудудларнинг табиий-иқлим ва тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда республикамизда картошка етиштириш ҳажмининг 2028 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
ички картошка маҳсулотлари бозори ва маҳаллий картошкачиликни барқарор ривожлантиришга доир асослаб берилган шартларни самарали амалга  оширишни ташкил қилиш мақсадида Республика “Картошкачилик уюшмаси” фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Картошкачиликни барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
картошка ишлаб чиқариш таъсир этувчи омилларнинг таъсир даражалари аниқланган ҳамда картошка уруғи импортининг соҳа ривожига таъсирини интеграл баҳолашда омиллар ва кўрсаткичларларни инобатга олган ҳолда “картошка уруғи импортининг соҳа ривожига таъсирининг интеграл коеффициенти”ни аниқлаш бўйича услубий ёндашув Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгаши тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 22 майдаги №01/04-1021-сон маълумотномаси).) Ушбу услубий ёндашув асосида ҳудудларнинг картошка етиштирувчи ҳам ушбу хўжалик юритувчи субъектларни уруғчилик импортига бўлган қарамлилик даражасини баҳолаш имкониятини беради;
сотув кооператорларини ташкил этиш, кооператив умумий даромадини адолатли тақсимлаш механизми бўйича ишлаб чиқилган таклифлари Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгаши тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 22 майдаги №01/04-1021-сон маълумотномаси).  Натижада, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация муносабатларини шакллантириш-ни рағбатлантириш асосида маҳсулот йўқотиш даражасини камайтириш, маҳсулот сотиш жараёнида ортиқча бўғинларни қисқартириш имконияти яратилади.
ишлаб чиқариш ҳамда иқлим омилларини назарда тутилган ҳолда республикамизда картошка етиштириш ҳажмини 2028 йилгача бўлган истиқболлари бўйича таклифлари Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгаши тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 22 майдаги №01/04-1021-сон маълумотномаси). Хусусан, республикада картошка етиштириш кўрсаткичлари йиллар кесимида ўсиш тенденсиясига эга бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра, 2028 йилда картошка етиштириш ҳажми 2022 йилга нисбатан 113,74 фоизга ортиши башорат қилинган.
республикада ички истеъмол бозори талабини барқарор таъминлаш мақсадида маҳаллий картошкачилик тизимини яратишга йўналтирилган “Картошкачилик уюшмаси” фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгаши тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 22 майдаги №01/04-1021-сон маълумотномаси).) Натижада, картошка уруғи билан ички истеъмол бозори таъминлаш, импортга қарамлилик даражасини пасайтириш имконияти яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish