Sayt test rejimida ishlamoqda

Авезов Ҳумоюн Илхомович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Самарқанд вилоятида ёнғоқ  ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини ошириш имкониятлари”,               08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2524
Илмий раҳбар: Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари     номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши      муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар:
Рустамова Ирода Баҳромжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,
Файзиева Ширин Шодмоновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
     II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоуатида ёнғоқ ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Самарқанд вилоятида ёнғоқ саноатининг қиймат занжирини такомиллаштириш ва логистик ёндашув асосида иштирокчилар даромадларини 16 фоизга оширишга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ёнғоқни ички ва ташқи бозорда самарали сотиш тизимини ташкил этиш орқали аҳоли даромадини оширишнинг ташкилий-иқтисодий асослари яратилган ва тармоқ учун 12 фоизга  такомиллашган канал модели ишлаб чиқилган.
Ёнғоқни қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг халқаро илғор тажрибаларидан фойдаланиб, халқаро стандартлар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ишларини самарали ташкил қилиш механизмлари 9 фоизга такомиллаштирилган.
Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолияти доирасида     2024–2030 йилларга мўлжалланган ёнғоқ етиштириш прогноз параметрлари    2030-йилгача ёнғоқ ишлаб чиқариш миқдори, яъни ялпи ёнғоқ ҳосили 21617,9 тоннага ошиши уоки 125,1 фоизга ёнғоқ ишлаб чиқариш ортиши прогнози таҳлиллар натижасида асосланиб  ишлаб чиқилган.
         IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятида ёнғоқ ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқанд вилоятида ёнғоқ етиштириш ва сотиш қиймат занжирида иштирок этувчиларнинг даромадлари улушини иқтисодий баҳоланган, бирламчи ва иккиламчи маълумотларга асосланган таҳлиллар орқали ёнғоқчилик саноатининг кучли ва заиф томонлари, имкониятлари ва таҳдидлари аниқланган, шунингдек ёнғоқ етиштириш, қайта ишлаш ва экспортнинг иқтисодий таъсирини ёритиб, қиймат занжирини такомиллаштириш ва ҳудуднинг глобал бозорларида рақобатбардошлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ва “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси”да амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/06-04-475-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклиф асосида ёнғоқ етиштириш ва сотиш қиймат занжиридаги иштирокчилар даромадларини 16 фоизга оширишга имкон беради;
ёнғоқни ички ва ташқи бозорда самарали сотиш тизимини (замонавий маркетинг усулларини) ташкил этиш орқали аҳоли даромадини оширишнинг ташкилий иқтисодий асослари яратилиб ёнғоқ етиштирувчи хўжалик субъектларини қўллаб-қувватлаш йўналишлари таклиф этилгани ҳолда ёнғоқ етиштирувчи хўжаликлар учун қўшимча қиймат ва экспорт маркетинги интеграцияси шакллантирилган ва тармоқ учун 12 фоизга такомиллашган канал модели ишлаб чиқилган ва “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси”да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-уил 8-октябрдаги 05/06-04-475-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифни жорий этилиши ёнғоқ етиштириш ва сотиш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари даромадини оширишга хизмат қилади;
ёнғоқни қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг халқаро илғор тажрибалардан фойдаланиб, халқаро стандартлар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ишларини самарали ташкил қилиш механизмларини 9 фоизга  такомиллаштириш бўйича таклиф, тавсиялар тайёрланган ва “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш” агентлиги, “УзТест” ДМнинг “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси”да, шунингдек “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси”да амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил               8-октябрдаги 05/06-04-475-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклиф ўз маҳсулотларини экспорт қилиш уоки кенгайтириш жараёнини бошлаш учун агробизнес вакилларига етарлича амалий маълумот бериш билан биргаликда хорижий давлатларнинг маҳсулотларга қонуний ва бозор талаблари, шу жумладан тарифлар, нархлаш механизмлари, ишлаб чиқариш қоидалари, санитария, фитосанитария чоралари ва экспорт учун бошқа техник талаблар, шунингдек чет элдаги асосий бозор цегментлари харидорларининг қадоқлаш шартлари, етказиб бериш муддати, миқдори ва сифати бўуича потенсиал экспортчиларга жараёнларни яхшироқ тушунишга ва ўзларининг экспорт стратегиясини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
    ички бозорни тўйинтириш ва экспортни кенгайтиришга қаратилган қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолияти доирасида Самарқанд вилоятида грек ёнғоғини етиштиришнинг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари АРИМА моделида ишлаб чиқилган ва “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси”да амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-уил 8-октябрдаги 05/06-04-475-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан 2030-йилгача ёнғоқ ишлаб чиқариш миқдори, яъни ялпи ёнғоқ ҳосили 21617,9 тоннага ошиши, яъни вилояда 2023-йилда 17285 тонна ёнғоқ ишлаб чиқарилган бўлса, 2030-йил 2023-йилга нисбатан 4332,9 тонна ёки 125,1 фоизга ёнғоқ ишлаб чиқариш ортиши прогнози таҳлиллар натижасида асосланган. Ушбу янгиликни асосини ташкил этувчи механизмларни қўлланиши ёнғоқ ишлаб чиқаришни сезиларли оширишга эришилади;
    “Европа Иттифоқи бозорларига ёнғоқ экспорти” номли услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/06-04-475-сон маълумотномаси). Натижада ушбу қўлланма агробизнес соҳаси мутахассислари, олимлари ва олий таълим муассасалари талабалари, магистрлари ва ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга ҳамда ёнғоқ билан шуғулланувчи тадбиркорларга муҳим илмий услубий қўлланма сифатида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish