Алимназаров Олим Менглибой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг мустақил таълимини ташкил этишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.05 – “Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4647
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуротович - педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Баҳодир Собирович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг мустақил таълимини ташкил этишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг ўқув-билиш компетентлигини шакллантиришда мустақил таълимни самарали ташкил этиш учун электрон таълим ресурсларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари (интеллектуал ўргатувчи тизимлилиги), педагогик шарт-шароитлари (интеллектуал ва физиологик имкониятлари чегараларида ўқув материалларининг образли ҳамда мантиқий фикрлаш тафаккурини, шунингдек фанлараро мантиқий узвийликлигини ривожлантиришга йўналтирилганлиги) ҳамда таълим ресурсларидан эффектив фойдаланишга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишда электрон таълим ресурсларидан (“реал-студй.уз” wеб-сайти) фойдаланиш орқали ўқув-билиш компетентлигини ривожлантиришга қаратилган методик таъминот, интерактив ўқув методикаси такомиллаштирилган;
касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг мустақил таълимини ташкил этишда электрон ресурслардан фойдаланишнинг такомиллаштирилган педагогик модели мақсадли, жараёнли ҳамда натижавий компонентлар асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълимни ташкил этишда электрон таълим ресурслардан фойдаланиш борасида ўқувчиларда ўқув-билиш компетентлигининг шаклланганлик даражалари (репродуктив, продуктив, когнитив ҳамда креатив мезонлар) орқали баҳоланган, шунингдек олинган натижалар асосида тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг мустақил таълимини ташкил этишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишининг натижалари орқали:
касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг ўқув-билиш компетентлигини шакллантиришда мустақил таълимни самарали ташкил этиш учун электрон таълим ресурсларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари (интеллектуал ўргатувчи тизимлилиги), педагогик шарт-шароитлари (интеллектуал ва физиологик имкониятлари чегараларида ўқув материалларининг образли ҳамда мантиқий фикрлаш тафаккурини, шунингдек фанлараро мантиқий узвийликлигини ривожлантиришга йўналтирилганлиги) ҳамда таълим ресурсларидан эффектив фойдаланишга устуворлик беришга қаратилган таклифларимиздан “Техникавий чизмачилик” ҳамда “Электротехника ва электроника асослари” фанлари мисолида ишлаб чиқилган. Ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш ўқув-билиш компетентлигини шакллантиришга қаратилган реал-студй.уз wеб-сайти ҳамда “Электротехника ва электроника асослари” фанидан “Кўп контурли бошқариш тизимининг узатиш функсияларини аниқлаш дастури” ва “Мустақил таълим жараёнида тасмали узатмаларнинг кинематикасини аниқлаш дастур”ларини яратишда фойдаланилган (Интеллектуал мулк агентлигининг 2023-йил 1-майдаги №25204, 2023-йил 27-апрелдаги №25087 ҳамда 2022-йил 3-мартдаги № 00574 гувоҳномалари). Натижада, мустақил таълимини ташкил этишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш ўқув-билиш компетентлигини шакллантиришга қаратилган методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишда электрон ресурсларидан фойдаланиш методикаси, мақсадли, жараёнли ҳамда натижавий компонентлар орқали такомиллаштиришга оид таклифларимиздан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2019-2022-йилларда бажарилган 574099-ЭПП-1-2016-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР-“Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги қўшма лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 06/12-1684-сон маълумотнома). Натижада, мазкур таклифларимиздан ўқувчиларнинг “Техникавий чизмачилик” ҳамда “Электротехника ва электроника асослари” фанларидан мустақил таълимини ташкил этишда электрон ресурсларидан фойдаланишга қаратилган ўқув машғулотларининг сифатини таъминлашда фойдаланилган;
ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетентлигининг репродуктив, продуктив, когнитив ҳамда креатив шаклланганлик даражаси мезонлари орқали баҳолашга оид таклифларимиздан “Автомобил двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш” йўналиши учун “Техникавий чизмачилик” ҳамда “Электротехника ва электроника асослари” фанларидан мустақил таълимини ташкил этишда электрон ресурсларидан фойдаланиш ўқув-билиш компетентлигининг шаклланганлик даражасини обектив баҳолашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 4/17-4/2-754-сон маълумотнома). Натижада, бу баҳолаш мезонлари, ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.