Холжигитов Асқар Марифжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Четдан келтирилган голштин зотли ғуножинларни биринчи туғишда серсут қилиш технологияси”, 06.02.03– Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD /Qx1446
Илмий раҳбар: Рузиев Рахмонқул Истамович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саттаров Нормурод Эшмаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти шароитида четдан келтирилган немис селекциясидаги голштин зотли сигирларнинг асосий хўжалик фойдали белгиларига ва маҳсулдорлик хусусиятларига озиқлантириш рациони тўйимлигини 10-15% ошириш орқали серсут қилишнинг сут маҳсулдорлигига таъсирини аниқлаш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилояти шароитида четдан келтирилган голштин зотли ғуножинларни биринчи туғишда сут маҳсулдорлиги озиқлантириш рациони тўйимлилигини ошириш орқали серсут қилиш даврининг мақбул муддатлар аниқланган;
четдан олиб келинган голштин зотли биринчи туғишдаги сигирларни серсут қилиш даврида озиқлантириш рациони тўйимлилигини 10-15 % оширишнинг сут маҳсулдорлиги, тирик вазни ва елин шаклларига таъсири аниқланган;
четдан олиб келинган голштин зотли биринчи туғишдаги сигирларни серсут қилиш даврида озиқлантириш рациони тўйимлигини 10-15 % оширишнинг маҳсулдорлик, технологик, пуштдорлик хусусиятларига таъсири аниқланган;
четдан олиб келинган голштин зотли биринчи туғишдаги сигирларнинг сут маҳсулдорлиги, тирик вазни ва ваннасимон елин шаклига эга ирсий салоҳиятга эга бўлган подаси яратилишига асос солинган;
сигирлар лактациясининг кечиш хусусиятлари, экстерер, елин, озиқани сут билан қоплаш кўрсаткичларининг серсут қилиш даражасига боғлиқлиги аниқланган;
четдан келтирилган сигирларнинг айрим биологик хусусиятлари Тошкент вилоятининг ўзига хос шароитида ўрганилиб баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Голштин зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлик, технологик ва пуштдорлик хусусиятларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:
голштин зотли сигирлар учун аниқланган мақбул юқори маҳсулдор сигирлар подаси Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «Жамол ота чорва-насл» наслчилик фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 02/23-615-сонли маълумотномаси). Натижада И лактацияга эга голштин зотли сигирлардан 7037904 сўм соф фойда олинган;
голштин зотли сигирларнинг сермаҳсул селекция подаси Янгийўл туманидаги «Мухтор ота набиралари» наслчилик фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 02/23-615-сонли маълумотномаси). Натижада И лактацияга эга голштин зотли сигирлардан 6437807 сўм соф фойда олинган;
голштин зотли сигирлар учун аниқланган мақбул юқори маҳсулдор сигирлар подаси Тошкент вилояти Қибрай тумани “Жомий-био агро лайф” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 02/23-615-сонли маълумотномаси). Натижада И лактацияга эга голштин зотли сигирлардан 7837205 сўм соф фойда олинган.