Холбўтаев Илёсжон Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон шароитида Росс-308 жўжаларини пробиотик ёрдамида парваришлаш технологиясининг гўшт маҳсулдорлигига таъсири”, 06.02.03– Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD /Qx1445
Илмий раҳбар: Саттаров Нормурод Эшмаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Базаров Соли Рахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рузиев Рахмонқул Истамович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хо'жалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринарийа ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ТЕТРАБИОТИК пробиотигининг озиқа самарадорлиги ва бройлер жўжаларининг маҳсулдорлигига таъсирини, Пробиотик препаратлар таъсири остида жўжаларнинг ўсиш ва ривожланишини ўрганиш ва ТЕТРАБИОТИК пробиотигининг жўжаларда озиқаларни ҳазм қилишдаги аҳамияти ҳамда гўшт маҳсулдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон шароитида ТЕРАБИОТИК пробиотигини РОСС-308 кроссли бройлер жўжаларининг гўшт маҳсулдорлиги, тирик вазн динамикаси ва ривожланишига бўлган таъсири аниқланган;
ТЕТРАБИОТИК пробиотигининг жўжаларни парваришлашда сув билан комбинациялган ҳолда фойдаланганда гўшт маҳсулдорлиги, ўсиш ва ривожланиш, тирик вазн динамикаси, кунлик тирик вазн ортиши, метаболизм, қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари, маҳсулдорлиги, бройлер жўжа гўшти сифат кўрсаткичлари баҳоланган;
Пробиотик РОСС-308 бройлер жўжаларини парваришлашда ТЕТРАБИОТИК пробиотиги билан сувни комбинацияланган ҳолда организмга юбориш озиқа моддаларининг ҳазм бўлиши ва ишлатилишига, энергия алмашинувига, қоннинг биокимёвий кўрсаткичларига, ўсиши, сақланиши, гўшт маҳсулотларининг сифатига таъсири аниқланган;
Тетрабиотик пробиотиги ёрдамида бройлер жўжаларини парваришлаш технологиясини қўллаш орқали бройлер жўжаларининг ҳаётчанлиги 2% га, сўйим чиқими 3,6% га ва рентабеллик даражаси 21,7% ортганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон шароитида Росс-308 жўжаларини пробиотик ёрдамида парваришлаш технологиясининг гўшт махсулдорлигига таъсири бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Росс-308 жўжаларини пробиотик ёрдамида парваришлашда гўшт маҳсулдорлиги, ўсиши ва ривожланиши, озиқа самарадорлиги, озиқаларнинг ҳазмланиши, гўшт маҳсулдорлик хусусиятлари рецептга “ТЕТРАБИОТИК” пробиотигини қўшиш орқали гўшт маҳсулдорлигини ошириш усуллари Қашқадарё вилояти “Тождор олтин товуқ” МЧЖ паррандачилик хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 02/23-614-сон маълумотномаси). Натижада, ИИ тажриба гуруҳидаги бройлер жўжаларидан йил якунида 335,0 кг гўшт маҳсулоти олиниб, рентабеллик даражаси 40,8% ни, назорат гуруҳида эса 291,9 кг гўшт маҳсулоти олинди ҳамда рентабеллик даражаси 19,1% ни ташкил қилган;
Жўжалар истеъмол суви таркибига қўшимча “ТЕТРАБИОТИК” пробиотигини қўшиш меъёрлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Кеш сифат агро” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 02/23-614-сон маълумотномаси). Натижада, олинган соф фойда 100 бош жо'жа эвазига И гуруҳдаги жо'жаларнинг 1-42 парваришлаш даврида 2024-йилда 1165757 (бир миллион бир юз олтмиш беш минг етти юз эллик етти) со'м, ИИ гуруҳда 1542141 (бир миллион беш юз қирқ икки минг бир юз бир со'мни ва рентабеллик даражаси 36% ташкил қилган;
Тошкент вилояти Зангиота тумани “Иттифоқ мебел” паррандачилик хўжалигида саноат асосида қурилган паррандахонада 1-42 кунлик ёши давомида гўшт маҳсулдорлик хусусиятлари пробиотикни жўжаларга бериш технологияси орқали гўшт ишлаб чиқариш такомиллаштирилган ва жадал технологияси жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 02/23-614-сон маълумотномаси). Натижада, ИИ тажриба гуруҳидаги жўжалардан йил якунида 307 кг гўшт маҳсулоти олиниб, рентабеллик даражаси 37,5% ни, И тажриба гуруҳида эса 221,04 кг гўшт маҳсулоти олинди ҳамда рентабеллик даражаси 27% ни ташкил қилган.