Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Ҳаёт Уктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилояти шароитида порей пиёзи (Аllium porrum L.) ҳосилдорлигига экиш муддатлари ва экиш схемасининг таъсири”, 06.01.06–Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Qx1260.
Илмий раҳбар: Нормуродов Давлат Сойибназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Адилов Махсуд Мирваситович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мирзасолиев Мирзаосим Мирзасойипович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Порей пиёзининг дурагайларини асосий экинда етиштириш технологиясининг самарали айрим элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор порей пиёзининг 2 та Линколн F1 ва Болгарский F1 дурагайлари Самарқанд вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқ-иқлим шароитида экиб ўстириш мумкинлиги аниқланган;
порей пиёзидан юқори (36,9-40 т/га) ҳосил олиш учун кўчатларини 5 апрелда экиш энг мақбул муддат эканлиги аниқланган;
порей пиёзидан юқори ва сифатли сохта поя (44,6-50,1 т/га) ва барг ҳосили (15,8-17,9 т/га) олиш учун 60х5 см, 70х5 см экиш схемаси ҳамда 0,03-0,035 м2 озиқланиш майдони энг мақбул эканлиги илмий асосланган;
мақбул экиш муддати ва қулай экиш схемасида порей пиёзининг илдиз вазни 6,6-8,6 г, барглар сони 0,7-0,8 дона, барг сатҳи 788,3-834,3 см2, фотосинтетик фаолияти 1034896,5-818683,6 га юқори бўлиши исботланган;
порей пиёзи дурагайларини мақбул экиш муддати (05.04) ва схемалари (60х5 см, 70х5 см) га боғлиқ ҳолда Линколн F1 ва Болгарский F1 дурагайларидан қўшимча сохта поя ва барг хосили етиштириш илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида порей пиёзи дурагайларини асосий экинда турли экиш муддати ва схемаларида ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
сабзавотчиликка ихтисослашган дехқон ва фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун “Самарқанд вилояти шароитида порей пиёзини ўстириш технологияси” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 августдаги 05/06-04-391 сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда деҳқон ва фермер хўжаликларида порей пиёзидан юқори ҳосил олишда амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
порей пиёзининг Линколн Ф1 ва Болгарский Ф1 дурагайларини кўчатидан мақбул экиш муддати (05.04) ва экиш схемаси (60х5 см, 70х5 см) да етиштириш технологияси Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Бешбола Агро Вег” МЧЖ да 6,4 гектар, “Достон Агро Вег” фермер хўжалигида 2,5 гектар, “Вохидов Карим ерлари” фермер хўжалигида 0,65 гектар, Оқдарё туманида Ахборот маслаҳат маркази далаларида 1,1 гектар, “Кумушкент хумо қуши” фермер хўжалигида 1,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 августдаги 05/06-04-391 сонли маълумотномаси). Натижада гектаридан 55,7-64,1 тонна ҳосил, 47,9-59,5 млн сўм соф фойда олиниб 159,4-197,2% рентабеллик даражасига эришилган;
порей пиёзини кўчатидан мақбул экиш муддати (05.04) ва экиш схемаси (60х5 см, 70х5 см) да етиштириш технологияси Самарқанд вилояти Булунғур тумани “Булунғур Уяс Жабборов” фермер хўжалигида 1,5 гектар, “Истиқлол зиёси” фермер хўжалигида 8,9 гектар, “Туроб Элдорбек даласи” фермер хўжалигида 2,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 августдаги 05/06-04-391  сонли маълумотномаси). Натижада гектаридан 60,4-68,0 тонна ҳосил, 53,8-64,3 млн сўм соф фойда олиниб 174,9-208,3 % рентабеллик даражасига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish