Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонкулов Алижон Хайдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро вилоятида этноботаник изланишлар», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B440.
Илмий раҳбар: Хожиматов Олимжан Каҳҳарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, профессор, академик; Тухтаев Бобокул Ёркулович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятидаги ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимлик турларини аниқлаш ва ушбу турлар тўғрисидаги йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган этноботаник билимларни расмийлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилоятида ёввойи доривор ўсимликларнинг 58 оила, 176 туркумга мансуб 261 тури аниқланган;
этноботаник аҳамиятга эга доривор ўсимликларнинг географик, биоморфологик, экологик хусусиятлари аниқланган ва ГАТ хариталари яратилган;
доривор ўсимликлар бўйича 249 та этноботаник маълумотлар тўпланиб, халқ табобатида энг кўп фойдаланиладиган 39 оила, 72 туркумга мансуб 84 тур аниқланган;
Бухоро вилоятида доривор ўсимликлардан ошқозон-ичак касалликларида 167 тур, тери касалликларида 104 тур, руҳий касалликларда 7 тур ўсимлилклардан фойдаланилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилояти доривор ўсимликлари турларини аниқлаш ва ҳудуд этноботаник маълумотларини расмийлаштирилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро вилоятида ёввойи ҳолда учрайдиган дοривοр οъсимликларнинг тарқалиш ГАТ хариталари, доривор ўсимликларнинг рўйхати ва турлар таркиби Республика “Халқ табобати ассоциясияси” фаолиятига жорий этилган (Республика “Халқ табобати ассоциясияси”нинг 2023 йил 17 августдаги 17/08/2023–сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудда тарқалган 261 тур доривор ўсимликларнинг халқ табобатида фойдаланиш имкониятлари кенгайиб, доривор ўсимликлардан фойдаланиш бўйича амалий тавсия ва ёриқномалар ишлаб чиқиш имконини берган;
доривор ўсимликлар рўйхати ва Бухоро вилоятида ёввойи доривор ўсимликлар популяцияларининг тарқалиш ҳудудлари кўрсатилган ГАТ хариталари Бухоро вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси фаолиятига ўсимликлар мониторингида фойдаланиш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2022 йил 13 январдаги 04/21-131-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуддаги 6 та эндемик турларнинг янги популяцияларини аниқлаш ва уларни давлат кадастрига киритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish