Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманиязова Мухайя Хусиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар ўқув мотивациясига қадрият йўналганлиги таъсирининг  психологик механизмларини такомиллаштириш”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/P191
 Илмий маслаҳатчи: Умарова Навбаҳор Шокировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Муллабоева Нозима Махмудовна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Ғафуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Саипова Малохат Латиповна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар  ўқиш мотивациясига  қадриятлар  йўналиши таʼсирини  психологик хусусиятларини илмий ўрганиш орқали талабаларнинг ўқув мотивларини ривожлантирувчи  амалий  тавсиялар ишлаб чиқиш.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ўқув фаолияти мотивациясининг семантик ҳарактерига кўра биринчи босқич талабаларининг таълим муҳитига мослашувига боғлиқ равишда касбий тасаввурларни ноаниқлиги, тўртинчи босқич талабаларида эса профессионал позисяининг шаклланишига асосланиб, касб эгаллаш ва билим олиш мотивининг идентив намоён бўлиши далилланган.
талабалар ўқув мотивациясига қадриятлар йўналишининг терминал ҳамда инструментал таъсири натижасида касб эгаллаш ва дипломли бўлиш мотивациясининг интеграл бирлигининг ўзаро уйғунлигига асосланиб, шахснинг ўз имкониятларини рўёбга чиқариш зарурати хулқ-атвор компонентининг динамик намоён бўлишига олиб келувчи педагогик-психологик предиктор эканлиги исботланган;
таълим босқичи, шакли, турига боғлиқлиги натижасида, талабалардаги профессионал гедонизм, конформизм, унверсализм, мустақиллик, касбий муваффақиятга нисбатан муносабатнинг ҳудудий жиҳатларга мос равишда намоён бўлишига асосланиб, норматив ва индивдуал қадриятлар тизимидаги дифференциал фарқлар ўқув мотивациясининг “психоенергетик ядро”си эканлиги далилланган;
талабалар ўқув мотивациясининг қадриятлар йўналганлиги моделида таълим шакли, тури, босқичига кўра профессионал гедонизм, конформистик лаёқат, ўзини реализация қилиш мотивациясининг барқарор намоён бўлишига таъсир этганлиги сабабли терминал қадриятларнинг статик дифференциациясининг устувор хусусиятга эга эканлиги асосланган.
талабалар ўқув мотивациясига қадрият йўналганлиги таъсирининг психологик механизмлари модели таълим жараёнидаги кичик гуруҳлар ва индивидуал-коллегиал ҳамкорлик тамойилига мувофиқ рақобат, барқарорлик, мустақиллик компетенсияларини динамик барқарорлаштириш муҳимлиги туфайли коррексион босқичга когнитив хулқ-атвор, мотивацион соҳани ривожлантирувчи дуал-тренингларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Талабалар ўқув мотивациясига қадрият йўналиши хусусиятлари таъсирининг психологик механизмларини такомиллаштириш”ни оʻрганиш боʻйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабалар ўқув фаолияти мотивациясининг семантик ҳарактерига кўра биринчи босқич талабаларининг таълим муҳитига мослашувига боғлиқ равишда касбий тасаввурларни ноаниқлиги, тўртинчи босқич талабаларида эса профессионал позисяининг шаклланишига асосланиб, касб эгаллаш ва билим олиш мотивининг идентив намоён бўлиши далилланишига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 11-ноябрдаги ПМ-256-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-256-а сон маълумотномаси). Натижада талабалар ўқув мотивациясининг семантик ҳарактерига  таъсирини идентивлиги аниқланган;
талабалар ўқув мотивациясига қадриятлар йўналишининг терминал ҳамда инструментал таъсири натижасида касб эгаллаш ва дипломли бўлиш мотивациясининг интеграл бирлигининг ўзаро уйғунлигига асосланиб, шахснинг ўз имкониятларини рўёбга чиқариш зарурати хулқ-атвор компонентининг динамик намоён бўлишига олиб келувчи педагогик-психологик предиктор эканлиги исботланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 11-ноябрдаги ПМ-256-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-256-а сон маълумотномаси). Натижада талабалар қадриятлар йўналишининг хулқ-атвор компонентининг динамик намоён бўлиши аниқлаштирилган;
таълим босқичи, шакли, турига боғлиқлиги натижасида, талабалардаги профессионал гедонизм, конформизм, унверсализм, мустақиллик, касбий муваффақиятга нисбатан муносабатнинг ҳудудий жиҳатларга мос равишда намоён бўлишига асосланиб, норматив ва индивдуал қадриятлар тизимидаги дифференциал фарқлар ўқув мотивациясининг “психоенергетик ядро”си эканлиги далилланишига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 11-ноябрдаги ПМ-256-сон буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-256-а сон маълумотномаси). Натижада таълим мотивациясининг касбий муваффақиятга нисбатан муносабатнинг ҳудудий ўзига хос жиҳатларини психологик механизмлари очиб берилган;
талабалар ўқув мотивациясининг қадриятлар йўналганлиги моделида таълим шакли, тури, босқичига кўра профессионал гедонизм, конформистик лаёқат, ўзини реализация қилиш мотивациясининг барқарор намоён бўлишига таъсир этганлиги сабабли терминал қадриятларнинг статик дифференциациясининг устувор хусусиятга эга эканлиги асосланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 11-ноябрдаги ПМ-256-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-256-а сон маълумотномаси). Натижада талабалар терминал қадриятларнинг статик дифференциациясининг устувор хусусиятга эга эканлиги аниқлаштирилган;
талабалар ўқув мотивациясига қадрият йўналганлиги таъсирининг психологик механизмлари модели таълим жараёнидаги кичик гуруҳлар ва индивидуал-коллегиал ҳамкорлик тамойилига мувофиқ рақобат, барқарорлик, мустақиллик компетенсияларини динамик барқарорлаштириш муҳимлиги туфайли коррексион босқичга когнитив хулқ-атвор, мотивацион соҳани ривожлантирувчи дуал-тренингларни киритиш асосида такомиллаштиришига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 11-ноябрдаги ПМ-256-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-256-а сон маълумотномаси). Натижада талабалар ўқув мотивациясини қадриятлар йўналиши хусусиятлари орқали мотивацион соҳани ривожлантирувчи дуал-тренинглар дастури ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish