Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Феруза Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7969.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Рузикулова Нигора Шухратовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Аллияров Ашраф Даулетярович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион таълим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари ижтимоий-маданий талабларга мувофиқ педагогик вазифаларни оддийдан мураккабга қараб тизимлаштириш ҳамда шахсий маданиятнинг ижтимоий муносабатлар ва ахборот-таҳлилий фаолият маданиятига пропорсионал боғлиқлигини таълимий-ривожлантирувчи мақсадларга кўра изчил уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш технологиялари, инновацион таълим шароитини ташкил этиш босқичлари ва касбга йўналтирилган мазмун билан тўлдирилган муҳит интеграциясини таъминлаш, модулли ўқитиш ҳамда лойиҳа ишлари, тренинг технологияларини инновацион таълим муҳитига изчил ва узлюксиз мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг ташкилий модели шахсга йўналтирилган, компетенсиявий ва аксиологик ёндашувлар интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда тизимлилик, амалиётга йўналганлик, лифелонг леарнинг тамойилларини амалда қўллаш натижадорлигини оширишга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш самарадорлиги индивидуал тайёргарлик даражасини баҳолашга йўналтирилган когнитив – билиш, ахборот-таҳлилий, индивидуал-шахсий ва мотивацион-рефлексив каби мезонларини таълим жараёни субектларига қўйиладиган ижтимоий талабларга кўра мақсадли белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таʼлим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
инновацион таълим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари ижтимоий-маданий талабларга мувофиқ педагогик вазифаларни оддийдан мураккабга қараб тизимлаштириш ҳамда шахсий маданиятнинг ижтимоий муносабатлар ва ахборот-таҳлилий фаолият маданиятига пропорсионал боғлиқлигини таълимий-ривожлантирувчи мақсадларга кўра изчил уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Ҳозирги рус тили: Морфология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги “233”-сонли буйруғига асосан берилган 233-0434 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада инновацион таʼлим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлашга шароит яратилган;
талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш технологиялари, инновацион таълим шароитини ташкил этиш босқичлари ва касбга йўналтирилган мазмун билан тўлдирилган муҳит интеграциясини таъминлаш, модулли ўқитиш ҳамда лойиҳа ишлари, тренинг технологияларини инновацион таълим муҳитига изчил ва узлюксиз мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ҳозирги рус тили: Морфология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги “233”-сонли буйруғига асосан берилган 233-0434 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг ташкилий модели шахсга йўналтирилган, компетенсиявий ва аксиологик ёндашувлар интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда тизимлилик, амалиётга йўналганлик, лифелонг леарнинг тамойилларини амалда қўллаш натижадорлигини оширишга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Ҳозирги рус тили: Морфология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги “233”-сонли буйруғига асосан берилган 233-0434 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада инновацион таʼлим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга эришилган;
инновацион таълим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш самарадорлиги индивидуал тайёргарлик даражасини баҳолашга йўналтирилган когнитив – билиш, ахборот-таҳлилий, индивидуал-шахсий ва мотивацион-рефлексив каби мезонларини таълим жараёни субектларига қўйиладиган ижтимоий талабларга кўра мақсадли белгилаш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Ҳозирги рус тили: Морфология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги “233”-сонли буйруғига асосан берилган 233-0434 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада инновацион таʼлим шароитида талабаларнинг умуммаданий компетентлилигини ривожлантириш самарадорлигини такомиллаштиришнинг дидактик мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish