Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Маллика Хусановнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги махаллий ўсимлик воситаларини фармакологик таъсирлари ва уларни COVİD-19 комплекс терапиясида ишлатиш имкониятлари” 14.00.17 - Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Tib636.
Илмий раҳбар: Аминов Салахитдин Джураевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент Тиббиёт Академияси, DSc.04/30.12.2019. Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хакимов Зиявиддин Зайнутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусаева Дилфуза Махмудовна, тиббиёт фанлари доктори; Туляганов Рустам Турсунович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 ни симптоматик даволаш учун клиник амалиётга тавсия этиш мақсадида янги комбинациялашган ва доривор ўсимликлардан олинган дори воситаларни фармакологик таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал хайвонларда эхинацея ўтининг қуруқ экстракти антитело хосил қилувчи хўжайраларнинг (АОК) 25,2% гa кўпайишига ёрдам бериши ва унинг иммуномодулятор таъсири аниқланган.
“карагенин билан чақирилган ялиғланиш” моделида амброксол гидрохлорид, зопник регел ўти ва қизилмия илдизларининг комбинацияси IL-1b, IL-6 интерлейкинлари ва TNF-α даражасига таъсири баҳоланиб уни ялиғланишга қарши таъсири асосланган.
амброксол гидрохлорид ва эритромициннинг янги комбинацияси яққол намоён бўлган муколитик фаоллиги ва in vitro тажрибаларида Staphylococcus аureus ва Streptococcus pneumoniae микробларини ўсишини пасайтириши аниқланган;
ўсимликлардан олинган янги доривор воситаси леоглицирфлом – қуруқ экстракти оқ сичқонларнинг харакат фаоолигига таъсири, яъни уларнинг фаоллигини пасайиши ва оқ каламушларнинг тез ухлаб қолиши ва уларни уйқу давомийлигини ошириши аниқланган.
формалин билан чақирилган асептик ялиғланиш фонида, ялонғоч қизилмия илдизи, регел қозиқулоқ ўти ва арслонқуйруқ ўсимлигининг қуруқ экстрактларининг комбинацияси дозага боғлиқ бўлган холда, яллиғланишга қарши таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 16 сентябрдаги 06/04 – сонли хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2024 йил 16 сентябрдаги - сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди):
биринчи илмий янгилик: экспериментал хайвонларда эхинацея ўтининг қуруқ экстракти антитело хосил қилувчи хўжайраларнинг (АОК) 25,2% гa кўпайишига ёрдам бериши ва унинг иммуномодулятор таъсирни аниқланган. Олинган натижалар асосида «Иммунацея - капсулалари» доривор воситаси рўйхатга олинди (Давлат қайд рақами № DV/М 04037/02/22) ва иммуномодулловчи доривор воситаси сифатида «Sharq darmon» МЧЖ (Ўзбекистон) да ишлаб чиқариш учун жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: янги “Иммунацея - капсулалари” дори воситаси юқори нафас йўллари касалликларини олдини олиш профилактика воситаси сифатида, хамда ковиддан кейинги даврда тавсия этилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: “Иммунацея-капсулаларини” ишлаб чиқарилишга жорий этилиши рентабел махсулотни ишлаб чиқаришга имкон беради. Қаттиқ желатинли капсуладаги “Иммунацея” дори воситасининг нархи 100 дона капсула учун 30200 сўмни ташкил этади, бу эса хориждан келтирилган “Lek dd” (Словения) корхонасида ишлаб чиқарилган “Иммунал” препаратига нисбатан 7800 сўмга арзон. Хулоса: “Иммунацея капсулалари” дори воситатси ўткир ва сурункали респиратор, хамда COVID-19 касалликларидаги иммун танқислиги холатларини олдини олиш ва даволлаш учун иммунмодулловчи ва яллиғланишга қарши дори воситаси сифатида клиник амалиётига тавсия этилиши мумкин.
иккинчи илмий янгилик: “карагенин билан чақирилган ялиғланиш” моделида амброксол гидрохлорид, зопник регел ўти ва қизилмия илдизларининг комбинацияси IL-1b, IL-6 интерлейкинлари ва TNF-α даражасига таъсири баҳоланиб уни ялиғланишга қарши таъсири асосланган. Олинган маълумотлар асосида “Йўталга қарши дори воситаларининг самарадорлигини бахолашда цитокинлар даражасини аниқлаш усули” (Тошкент педиатрия тиббиёт институтида 2023 йил 10 июндаги 03/77 – сон билан тасдиқланган) мавзусида услубий тавсияномалар ишлаб чиқилди ва қуйидагиларга жорий этилди: Ўсимлик моддалари кимёси институти қошидаги фармакология ва токсикология лабораториялари амалиётига; Фармацевтик таълим ва тадқиқотлар институти қошидаги илмий лаборатория фаолиятига хамда Тошкент фармацевтика институти Фармакология ва клиник фармация кафедраси ўқув дастурларига киритилди. «RADIKS» МЧЖ си хамкорлигида «Бронхотус форте – эликсир» дори воситасига корхонанинг фармакопея мақоласи лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ да қайд этиш ва тасдиқлаш учун топширилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Олинган натижалар юқори нафас йўллари касалликларида йўталга қарши ва муколитик дори воситаси сифатида клиник амалиётга жорий этилишини мақсадга мувофиқлиги ва ижтимоий самарадорлигини тасдиқлайди. Иқтисодий самарадорлиги: «Бронхотус форте – эликсир» дори воситаси яхши технологик хусусиятларини кўрсатди ва унинг сироп шакли МТХ нинг физик –кимёвий ва экспулатацион талабларига жавоб беради. «RADIKS» МЧЖ сининг ишлаб чиқаришига жорий этилгани тежамкор махсулотни ишлаб чиқариш имконини беради. «Бронхотус форте – эликсир» нинг 1 флакони 16200 минг сўмга тенг, бу эса Россиянинг “Фармстандарт - лексредства” ОАЖсининг “Коделак@Бронхо с чабрецом” дори воситасидан 21800 сўмга арзон бўлиб, иқтисодий самамарадорликдан далолат беради. Хулоса: олинган маълумотлар, шубхасиз «Бронхотус форте – эликсир» дори воситасини респиратор касалликларида йўталга қарши қўллашга имкониятини кўрсатди.
учинчи илмий янгилик: амброксол гидрохлорид ва эритромициннинг янги комбинацияси яққол намоён бўлган муколитик фаоллиги ва in vitro тажрибаларида Staphylococcus аureus ва Streptococcus pneumoniae микробларини ўсишини пасайтириши аниқланган. Олинган маълумотлар асосида “Йўталга қарши дори воситаларини клиникагача бўлган тадқиқот усуллари” (Тошкент педиатрия тиббиёт институтида 2024 йил 6 март санасида №03/196 – сон билан тасдиқланган) мавзусида услубий тавсияномалар ишлаб чиқилди ва қуйидагиларга жорий этилди: Ўсимлик моддалари кимёси институти қошидаги фармакология ва токсикология лабораториялари амалиётига; Фармацевтик таълим ва тадқиқотлар институти қошидаги илмий лаборатория фаолиятига ва Тошкент фармацевтика институти Фармакология ва клиник фармация кафедраси ўқув дастурларига киритилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сонли хулосаси). Иқтисодий самарадорлиги: услубий тавсияномаларда кўрсатилган усуллар осон такрорланади ва тажриба ўтказиш харажатларини 170000 сўмга камайтиради. Хулоса: услубий тавсияномалар экспериментал ва клиник фармакология, синов лабораториялари, илмий – тадқиқот институтлари мутахассислари учун мўлжалланган
тўртинчи илмий янгилик: ўсимликлардан олинган янги доривор воситаси леоглицирфлом – қуруқ экстракти оқ сичқонларнинг харакат фаоолигига таъсири, яъни уларнинг фаоллигини пасайиши ва оқ каламушларнинг тез ухлаб қолиши ва уларни уйқу давомийлигини ошириши аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: «Леоглицирфлом – қуруқ экстракти» доривор воситаси (Давлат қайд рақами №DV/М 01568/06/17) тинчлантирувчи дори воситаси сифатида С.К.Исломбеков номидаги (Ўзбекистон) O'zkimyofarm, AЖда ишлаб чиқариш учун жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 6-сонли хулосаси). Иқтисодий самарадорлиги: «Леоглицирфлом – қуруқ экстракти» яхши технологик хусусиятларини кўрсатди, ва унинг кукун шакли физик –кимёвий ва экспулатацион талабларига жавоб беради. С.К.Исломбеков номидаги O'zkimyofarm AЖда ишлаб чиқаришига жорий этилиши тежамкор махсулотни ишлаб чиқаришга имкон беради. «Леоглицирфлом – қуруқ экстракти» нинг 1 сашеси 12000 сўм иқтисодий самамарадорликдан далолат беради. Хулоса: олинган маълумотлар, «Леоглицирфлом – қуруқ экстракти» ни тинчлантирувчи дори воситаси сифатида қўллаш имкониятини кўрсатади.
 бешинчи илмий янгилик: формалин билан чақирилган асептик ялиғланиш фонида, ялонғоч қизилмия илдизи, регел қозиқулоқ ўти ва арслонқуйруқ ўсимлигининг қуруқ экстрактларининг комбинацияси дозага боғлиқ бўлган холда, яллиғланишга қарши таъсири исботланган. Олинган натижалар махаллий хом ашёдан яратилган янги дори воситасини махаллий ишлаб чиқаришга жорий этиш имконини беради, бу эса импорт қилинадиган қиммат бахо дори воситаларига нисбатан ахоли учун анча арзонга тушади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: «Леоглицирфлом – дражеси» яхши технологик хусусиятларини кўрсатди. Ишлаб чиқаришга жорий этилиши тежамкор махсулотни ишлаб чиқариш имконини беради. «Леоглицирфлом – драже» сининг 1 упаковкаси 12000 сўм иқтисодий самамарадорликдан далолат беради. Хулоса: «Леоглицирфлом – драже» дори воситаси фармакотерапевтик самарадорлигига эга, бу уни юқори нафас йўллари касалликларини олдини олиш ва даволлаш учун тавсия этиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish