Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормирза Рахматовнинг
диссертатсия ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тут ипак қуртининг юқори маҳсулдор “Наманган-Р” зотини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш самарадорлиги”, 06.02.04 - Ипакчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1501.
Илмий раҳбар: Беккамов Чоршанби Исмаилович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Қх.13.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: Тут ипак гурти “Наманган Р” (ЗАП 32).
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик қимматли белгилари юқори бўлган янги истиқболли маҳсулдор тут ипак қурти зотларини яратиш, касалликларга чидамли баҳорги ва ёзги қурт боқишда кенг миқиёсда фойдалана оладиган ипак қуртининг дурагай уруғларини тайёрлаш ва уни ишлаб чиқаришдаги самарадорлигини оширишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий зотлар ичида морфологик белгилари ва ипак толасининг сифат кўрсаткичлари юқори бўлган зотларнинг популятсияси қариндошлик даражасига қараб ажратиб олинган;
тут ипак қуртининг генетик коллекциядаги юқори маҳсулдор зотлар ичидан ирсий потенсиали, эмбрионал ривожланиши ва личинкалик давридаги маҳсулдорлик кўрсаткичлари асосида олинган натижаси бўйича “Наманган-Р” зоти яратилган;
ипакчиликда селекция ишларини олиб боришда инбридинг ва аутбридинг усулида соф зотларни кўпайтириш бўйича авлод олиш имкониятлари илмий жиҳатдан қиёсий баҳоланган;
илк бор Наманган вилояти шароитида Наманган оқ пилласи, САНИИШ-8, Биволтин-111 ва Тетрагидрид-3, Белококонная-1 зотлари иштирокида олиб борилган тадқиқот ишлари бўйича синтетик усулда қонни сингдириш орқали тоза зот комбинасиялари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наманган вилояти уруғлик корхонасида шароитида яратилган “Наманган-Р” зотини илмий асослари бўйича олинган тут ипак қуртининг юқори маҳсулдор истиқболли зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш самарадорлиги бўйича ўтказилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:
тут ипак қуртининг юқори маҳсулдор “Наманган-Р” зоти яратилиб, патент олинган. Янги зот уруғларининг 75 қутиси Наманган вилояти, Наманган шаҳри “Маржон тола-Файз” МЧЖ касаначилик хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 3-699-сон маълумотномаси). Натижада жорий қилинган 75 қути тут ипак қурти личинкалари агротехника асосида парваришланиб, ҳар бир қутисидан қиёсловчига нисбатан 5 кг қўшимча пилла ҳосили олинди ва ўртача иқтисодий самарадорлик 200000 сўмни, соф фойда эса 40000 сўмни ва рентабеллик даражаси 20,0% ни ташкил этган;
якка танлаш асосида яратилган “Наманган-Р” зотини элита тухумларидан 17 қутиси Наманган вилояти Уйчи тумани “Голд Фибер” фермер хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 3-699-сон маълумотномаси). Натижада жорий қилинган 17 қути тут ипак қуртининг ҳар бир қутисидан, қиёсловчига нисбатан 6 кг қўшимча пилла ҳосили олиниб, ўртача иқтисодий самарадорлик 240000 сўмни, соф фойда 50000 сўмни ва рентабеллик даражаси 22,0% га тенг бўлган;
янги истиқболли “Наманган-Р” зоти пилласининг технологик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари Бухоро вилояти, Пешку тумани “Имастар” МЧЖ пиллачилик кластерида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 3-699-сон маълумотномаси). Натижада истиқболли юқори маҳсулдор зотнинг 5 қути тухуми жонлантирилиб, ҳар бир қутисидан қиёсловчига нисбатан 7 кг қўшимча пилла ҳосили олиниб, иқтисодий самарадорлик 280000 сўмни, соф фойда 53120 сўмни ва рентабеллик даражаси 23.7 % ни ташкил этган;
синтетик селекция усулида асосида яратилган “Наманган-Р” зотини маҳсулдорлик кўрсаткичларини бошқа зотларга нисбатан қиёсий баҳолаш бўйича илмий-тадқиқот тажрибаларини олиб боришда 7 қути уруғидан жонланган ипак қуртлари Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани “Абдуллоҳнинг тотли узумлари” фермер хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 3-699-сон маълумотномаси). Натижада парваришланган  ипак қуртининг ҳар бир қутисидан қиёсловчига нисбатан 5,5 кг қўшимча пилла ҳосили олиниб, ўртача иқтисодий самарадорлик 220000 сўмни, соф фойда 46860 сўмни ва рентабеллик даражаси 21,3%ни ташкил қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish