Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурматов Музаффар Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳарбий хизматчилар ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштиришнинг ижтимоий-психологик омиллари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/P983.
Илмий раҳбар: Мираширова Наргиза Анваровна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович психология фанлари доктори, профессор; Равшанов Лочинбек Уринович психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳарбий хизматчилар ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ва мазкур фаолиятни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати ташкилий (қадриятлар, иродавий сифатлар, ўзини-ўзи бошқариш ва адаптацион соҳалари) компонентларининг ўзаро интегратив намоён бўлишида, ахлоқий-руҳий ҳолати – ҳарбий хизматчи (ҳарбий жамоа)ларнинг ҳар қандай вазиятда минимал психоген талафотлар билан ўз олдига қўйилган жанговар (жанговар-хизмат, ўқув-жанговар) вазифаларини муваффақиятли бажаришга шайлиги кўрсаткичи эканлиги далилланган;
ҳарбий хизматчилар ахлоқий-руҳий ҳолатини психологик баҳолашда ишончлилик, ахлоқий нормативлик, невротизм, беихтиёр агрессивлик, депрессивлик, реактив агрессивлик, ҳиссий беқарорлик каби жиҳатларини психодиагностика қилиш орқали “Ахлоқий-руҳий ҳолатни баҳолаш” методикаси ишлаб чиқилган;
ҳарбий хизматчиларнинг мақсадли ва воситали қадриятлар намоён бўлишини мустаҳкамлашда иродавий сифатлар, хулқ-атворини бошқариш услубини ривожлантириш ва адекват мослашувчанлик асосида ахлоқий-руҳий ҳолатни барқарорлаштиришни таъминлашдаги аҳамияти далилланган;
ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштиришнинг ижтимоий-психологик омилларининг ифодаланишига кўра, уларда ахлоқий-руҳий ва қадриятларни иродавий сифатлар ва ўзини-ўзи бошқариш билан ўзаро адаптивлиги орқали ҳарбий хизматчилар ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштириш модели ва ижтимоий-психологик тренинг дастурини ишлаб чиқиш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ҳарбий хизматчилар ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштиришнинг ижтимоий-психологик омилларини тадқиқ этиш асосида:
ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати ташкилий (қадриятлар, иродавий сифатлар, ўзини-ўзи бошқариш ва адаптацион соҳалари) компонентларининг ўзаро интегратив намоён бўлишида, ахлоқий-руҳий ҳолати – ҳарбий хизматчи (ҳарбий жамоа)ларнинг ҳар қандай вазиятда минимал психоген талафотлар билан ўз олдига қўйилган жанговар (жанговар-хизмат, ўқув-жанговар) вазифаларини муваффақиятли бажаришга шайлиги кўрсаткичи эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ270-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ270а-сонли маълумотномаси). Натижада, психологларни қайта тайёрлаш курси ишларида ахлоқий-руҳий ҳолатни баҳолаш бўйича фаолиятлари самарадорлигини оширишга ёрдам берган.
ҳарбий хизматчилар ахлоқий-руҳий ҳолатини психологик баҳолашда ишончлилик, ахлоқий нормативлик, невротизм, беихтиёр агрессивлик, депрессивлик, реактив агрессивлик, ҳиссий беқарорлик каби жиҳатларини психодиагностика қилиш орқали “Ахлоқий-руҳий ҳолатни баҳолаш” методикаси ишлаб чиқишга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ270-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28- ноябрдаги ПМ270а-сонли маълумотномаси). Натижада курс тингловчиларининг ахлоқий-руҳий ҳолат компонентларини мазмунини таҳлил қилиш билан боғлиқ фаолият самарадорлиги оширилган.
ҳарбий хизматчиларнинг мақсадли ва воситали қадриятлар намоён бўлишини мустаҳкамлашда иродавий сифатлар, хулқ-атворини бошқариш услубини ривожлантириш ва адекват мослашувчанлик асосида ахлоқий-руҳий ҳолатни барқарорлаштиришни таъминлашдаги аҳамияти далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ270-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28- ноябрдаги ПМ270а-сонли маълумотномаси). Натижада курс тингловчиларининг ахлоқий-руҳий ҳолатни баҳолаш бўйича фаолиятлари самарадорлигини оширишга ёрдам берилган.
ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштиришнинг ижтимоий-психологик омилларининг ифодаланишига кўра, уларда ахлоқий-руҳий ва қадриятларни иродавий сифатлар ва ўзини-ўзи бошқариш билан ўзаро адаптивлиги орқали ҳарбий хизматчилар ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштириш модели ва ижтимоий-психологик тренинглар комплекс дастурини ишлаб чиқиш зарурати далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ270-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28- ноябрдаги ПМ270а-сонли маълумотномаси). Натижада курс тингловчиларининг ахлоқий-руҳий ҳолатни барқарорлаштириш билан боғлиқ фаолиятлари самарадорлиги оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish