Раимджанов Миркарим Толибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Интернет тармоғида шахс коммуникатив хулқ-атворининг ижтимоий психологик хусусиятлари », 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P874.
Илмий раҳбар: Шаумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлар доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Мухиддинова Дилноза Шавкат қизи, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интернет тармоғида шахс коммуникатив хулқ-атворини белгилаб берувчи ижтимоий-психологик омилларни эмпирик тадқиқ этиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интернет тармоғида шахс коммуникатив хулқ-атвори ижтимоий-психологик омилларга боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, веб-саҳифалардаги маълумотларни ўзлаштириш орқали субект ривожланиши, онлайн муҳокамаларда фикр билдириш, ўз шахсни яшириш имкониятига эга бўлиши туфайли, талабалар виртуал маконни ижобий сифатда идрок этиши далилланган.
шахс хусусиятларининг интернетдаги мулоқот жараёнида юзага келадиган когнитив бузилишларга таъсири натижасида, турли фикрларга ҳиссиётга берилмасдан муносабатда бўлиш, вазиятни таҳлил қилиш жараёнларининг коммуникатив хулқ-атворга манфий боғланиши туфайли талабаларда вазминлик сифатларининг «дихотомик фикрлаш», «ҳалокатлаштириш», «ёрлиқлар «осиш» билан қарама-қарши таъсирлашуви асосланган.
интернет маконида шахс когнитив бузилишларининг мулоқотдаги установка ва эмоционал ҳолатларга боғлиқлигига кўра ички зиддиятларнинг кўп учраши, ўзгалар шахсиятига дахл қилиш, ўз манфаатларини бошқаларникидан устун деб билиш, атрофдагиларга ижобийни қадрсизлаш муносабатида бўлиши натижасида коммуникатив хулқ-атворда «одамларга нисбатан ошкора раҳмсизлик (қаттиқлик)», «агрессия» компонентларининг устувор эканлиги исботланган.
шахс коммуникатив хулқ-атворига боғлиқ когнитив бузилишларни бартараф этиш учун виртуал оламда рўй берадиган воқеа-ҳодисаларга салбий тус бериш, муайян вазиятларнинг оғир оқибатлари ҳақида фикр юритиш, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ аъзоларининг ноўрин изоҳларидан хафа бўлиш ҳолатларини ижобий эмоцияларга трансформацияланиши муҳимлиги туфайли талабалардаги «ҳалокатлаштириш», «персоналлаштириш» индивидуал когнитив муносабатига коррексион-адаптив таъсир этиш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Интернет тармоғида шахс коммуникатив хулқ-атворининг ижтимоий психологик хусусиятларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
интернет тармоғида шахс коммуникатив хулқ-атвори ижтимоий-психологик омилларга боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, веб-саҳифалардаги маълумотларни ўзлаштириш орқали субект ривожланиши, онлайн муҳокамаларда фикр билдириш, ўз шахсни яшириш имкониятига эга бўлиши туфайли, талабалар виртуал маконни ижобий сифатда идрок этиши далилланганлигига оид илмий таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-248 -сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13- ноябрдаги ПМ-248-а-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотларнинг илмий-педагогик жараёнга татбиқ этилиши натижасида онлайн алоқалар йўналишида фаолият олиб борувчи шахсни илмий ўрганиш, унинг хулқ-атвор муносабатлари тизимини холис тавсифлаш имкониятлари оширилган;
шахс хусусиятларининг интернетдаги мулоқот жараёнида юзага келадиган когнитив бузилишларга таъсири натижасида, турли фикрларга ҳиссиётга берилмасдан муносабатда бўлиш, вазиятни таҳлил қилиш жараёнларининг коммуникатив хулқ-атворга манфий боғланиши туфайли талабаларда вазминлик сифатларининг «дихотомик фикрлаш», «ҳалокатлаштириш», «ёрлиқлар «осиш» билан қарама-қарши таъсирлашуви асосланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-248-сонли буйруғи билан «Шахс психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13- ноябрдаги ПМ-248-а-сон маълумотномаси). Натижада, шахс хусусиятларининг интернетдаги мулоқот жараёнида юзага келадиган когнитив бузилишларни олдини олишда миллий қадриятлар ҳамда этнопсихологик хусусиятларнинг амалий аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
интернет маконида шахс когнитив бузилишларининг мулоқотдаги установка ва эмоционал ҳолатларга боғлиқлигига кўра, ички зиддиятларнинг кўп учраши, ўзгалар шахсиятига дахл қилиш, ўз манфаатларини бошқаларникидан устун деб билиш, атрофдагиларга ижобийни қадрсизлаш муносабатида бўлиши натижасида коммуникатив хулқ-атворда «одамларга нисбатан ошкора раҳмсизлик (қаттиқлик)», «агрессия» компонентларининг устувор эканлиги исботланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-248-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология», «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13- ноябрдаги ПМ-248-а-сон маълумотномаси). Натижада, виртуал маконда шахс когнитив бузилишларининг мулоқотдаги установка ва эмоционал ҳолатларга боғлиқлигини коррексия қилиш механизмларини ишлаб чиқишда юқори самарадорликка эришиш имконияти яратилган;
шахс коммуникатив хулқ-атворига боғлиқ когнитив бузилишларни бартараф этиш учун виртуал оламда рўй берадиган воқеа-ҳодисаларга салбий тус бериш, муайян вазиятларнинг оғир оқибатлари ҳақида фикр юритиш, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ аъзоларининг ноўрин изоҳларидан хафа бўлиш ҳолатларини ижодий эмоцияларга трансформацияланиши муҳимлиги туфайли талабалардаги «ҳалокатлаштириш», «персоналлаштириш» индивидуал когнитив муносабатига коррексион-адаптив таъсир этиш зарурати далилланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-248-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13- ноябрдаги ПМ-248-а-сон маълумотномаси). Натижада, шахс коммуникатив хулқ-атворига боғлиқ когнитив бузилишларни бартараф этиш ва индивидуал когнитив муносабатларга коррексион-адаптив таъсир этишга мўлжалланган методикаларининг илмий-амалий таъминотини оширишга хизмат қилган.