Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Расулбек Курязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибада йирингли яраларда ультрабинафша нурланишни маҳаллий қўллашда иммун-микробиологик ўзаро боғлиқлик тавсифи” ихтисосликлар шифри: 14.00.36 – Аллергология ва иммунология.
диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2326.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Суяров Акром Амирқулович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Халида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада йирингли яраларда ультрабинафша нурланишни маҳаллий қўллашда иммун-микробиологик ўзаро боғлиқликни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тажрибада йирингли яралар қўзғатувчилари граммусбат кокклар (S.aureus, S.epidermidis) ва грамманфий бактериялар (E.coli, P.aeruginosa) бўлганида йирингли жараёни зўрайиши сабабли IgА миқдори пасайиши фонида IgМ, IgG, прокальцитонин, IL-1β ва IL-10 миқдорлари ишонарли равишда ортиши аниқланган;
илк бор граммусбат кокклар (S.aureus, S.epidermidis) ва грамманфий бактериялар (E.coli, P.aeruginosa) чақирган йирингли яралар шакллангач маҳаллий УБ-нурланиш олиши сабабли лаборатория ҳайвонларда IgA, IgЕ, прокальцитонин концентрацияси меъёр даражасигача пасайиши, IL-1β ва IL-10 цитокинларининг нурланишгача бўлган миқдорларидан ишонарли камайиши исботланган;
илк бор баъзи штаммнинг патогенлик хусусияти ва унинг резистентлиги юқори бўлиши тафовути сабабли УБ-нурланишнинг in vitro таъсирида Staphylococcus aureus униши Staphylococcus epidermidisдан, Escherichia coli экмаларда Pseudomonas aeruginosa униши кўрсаткичларидан ишонарли даражада юқори бўлиши, шунга мос равишда Staphylococcus aureus нинг яшовчанлик хусусияти бошқа таққосланаётган штаммларга нисбатан ишонарли даражада юқори бўлиши аниқланган;
илк бор штаммнинг резистентлик даражаси уларнинг патогенлик омиллари ва пигмент ҳосил қилиш даражасига боғлиқлиги сабабли УБ-нурланишга нисбатан экмаларда Staphylococcus aureus пигментининг фотосенсибилизаторлик кўрсаткичи Staphylococcus epidermidis дан юқори бўлиши, Staphylococcus aureus пигментининг Staphylococcus epidermidis пигментига нисбатан юқори бўлиши хамда Pseudomonas aeruginosa нинг экмада яшовчанлик даражаси барча штаммлар орасида энг пастлиги пиоцианин пигменти билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тажрибада йирингли яраларда ультрабинафша нурланишни маҳаллий қўллашда иммун-микробиологик ўзаро боғлиқликни тасифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор тажрибада йирингли яралар қўзғатувчилари граммусбат кокклар (S.aureus, S.epidermidis) ва грамманфий бактериялар (E.coli, P.aeruginosa) бўлганида йирингли жараёни зўрайиши сабабли IgА миқдори пасайиши фонида IgМ, IgG, прокальцитонин, IL-1β ва IL-10 миқдорлари ишонарли равишда ортиши аниқланганлиги бўйича «Иммунологик ва микробиологик тажриба тадқиқотлари учун лаборатория ҳайвонларини танлаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг2024 йил 18 апрелдаги  23-m/026-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 23.02.2024 йилдаги 361-сонли ва Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 04.04.2024 йилдаги 51-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/68-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: йирингли яраларда иммун-микробиологик ўзгаришларни аниқлашга имкон беради, бу эса патология жараёни кечишини ўз вақтида баҳолаш ва касалликлар ташҳисини ўтказишда аҳамиятли бўлиб, беморларни даволаш тактикасини танлашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Хоразм ва Бухоро вилоятлари санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилиши иммунологик ва микробиологик тадқиқотлар учун лаборатория ҳайвонларини танлаш усулини қўлланилиши тажрибада лаборатория ҳайвонларини кам қўллаш, тажрибавий тадқиқотлар давомида иммунологик ва микробиологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажриба серияси учун сарфланган маблағнинг 280000 сўмгача тежалишини таъминлайди; хулоса: тажрибада йирингли яралар қўзғатувчилари граммусбат кокклар (S.aureus, S.epidermidis) ва грамманфий бактериялар (E.coli, P.aeruginosa) бўлганида йирингли жараёни зўрайиши иммунологик кўрсаткичлар (IgА, IgМ, IgG, прокальцитонин, IL-1β ва IL-10) миқдорлари ўзгаришларга олиб келиши аниқланган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор граммусбат кокклар (S.aureus, S.epidermidis) ва грамманфий бактериялар (E.coli, P.aeruginosa) чақирган йирингли яралар шакллангач маҳаллий УБ-нурланиш олиши сабабли лаборатория ҳайвонларда IgA, IgЕ, прокальцитонин концентрацияси меъёр даражасигача пасайиши, IL-1β ва IL-10 цитокинларининг нурланишгача бўлган миқдорларидан ишонарли камайиши исботланганлиги бўйича «Иммунологик ва микробиологик тажриба тадқиқотлари учун лаборатория ҳайвонларини танлаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг2024 йил 18 апрелдаги  23-m/026-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 23.02.2024 йилдаги 361-сонли ва Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 04.04.2024 йилдаги 51-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/68-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: йирингли яраларда иммун-микробиологик ўзгаришларни аниқлашга имкон беради, бу эса патология жараёни кечишини ўз вақтида баҳолаш ва касалликлар ташҳисини ўтказишда аҳамиятли бўлиб, беморларни даволаш тактикасини танлашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Хоразм ва Бухоро вилоятлари санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилиши иммунологик ва микробиологик тадқиқотлар учун лаборатория ҳайвонларини танлаш усулини қўлланилиши тажрибада лаборатория ҳайвонларини кам қўллаш, тажрибавий тадқиқотлар давомида иммунологик ва микробиологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажриба серияси учун сарфланган маблағнинг 280000 сўмгача тежалишини таъминлайди; хулоса: граммусбат кокклар (S.aureus, S.epidermidis) ва грамманфий бактериялар (E.coli, P.aeruginosa) чақирган йирингли яралар шакллангач маҳаллий УБ-нурланиш олиши лаборатория ҳайвонларда иммунологик кўрсаткичлар (IgA, IgЕ, прокальцитонин IL-1β ва IL-10) миқдорларидаги ўзгаришлар бўлиши исботланган;
учинчи илмий янгилик: илк бор баъзи штаммнинг патогенлик хусусияти ва унинг резистентлиги юқори бўлиши тафовути сабабли УБ-нурланишнинг in vitro таъсирида Staphylococcus aureus униши Staphylococcus epidermidisдан, Escherichia coli экмаларда Pseudomonas aeruginosa униши кўрсаткичларидан ишонарли даражада юқори бўлиши, шунга мос равишда Staphylococcus aureus нинг яшовчанлик хусусияти бошқа таққосланаётган штаммларга нисбатан ишонарли даражада юқори бўлиши аниқланганлиги бўйича «Иммунологик ва микробиологик тажриба тадқиқотлари учун лаборатория ҳайвонларини танлаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг2024 йил 18 апрелдаги  23-m/026-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 23.02.2024 йилдаги 361-сонли ва Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 04.04.2024 йилдаги 51-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/68-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: йирингли яраларда иммун-микробиологик ўзгаришларни аниқлашга имкон беради, бу эса патология жараёни кечишини ўз вақтида баҳолаш ва касалликлар ташҳисини ўтказишда аҳамиятли бўлиб, беморларни даволаш тактикасини танлашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Хоразм ва Бухоро вилоятлари санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилиши иммунологик ва микробиологик тадқиқотлар учун лаборатория ҳайвонларини танлаш усулини қўлланилиши тажрибада лаборатория ҳайвонларини кам қўллаш, тажрибавий тадқиқотлар давомида иммунологик ва микробиологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажриба серияси учун сарфланган маблағнинг 280000 сўмгача тежалишини таъминлайди; хулоса: штаммларнинг патогенлик хусусияти ва унинг резистентлиги юқори бўлиши тафовути сабабли УБ-нурланишнинг in vitro таъсирида  баъзи бир микроорганизмларнинг яшовчанлик хусусияти бошқа таққосланаётган штаммларга нисбатан ишонарли даражада юқори ёки паст бўлиши аниқланган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор штаммнинг резистентлик даражаси уларнинг патогенлик омиллари ва пигмент ҳосил қилиш даражасига боғлиқлиги сабабли УБ-нурланишга нисбатан экмаларда Staphylococcus aureus пигментининг фотосенсибилизаторлик кўрсаткичи Staphylococcus epidermidis дан юқори бўлиши, Staphylococcus aureus пигментининг Staphylococcus epidermidis пигментига нисбатан юқори бўлиши хамда Pseudomonas aeruginosa нинг экмада яшовчанлик даражаси барча штаммлар орасида энг пастлиги пиоцианин пигменти билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича «Иммунологик ва микробиологик тажриба тадқиқотлари учун лаборатория ҳайвонларини танлаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг2024 йил 18 апрелдаги  23-m/026-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 23.02.2024 йилдаги 361-сонли ва Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 04.04.2024 йилдаги 51-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/68-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: йирингли яраларда иммун-микробиологик ўзгаришларни аниқлашга имкон беради, бу эса патология жараёни кечишини ўз вақтида баҳолаш ва касалликлар ташҳисини ўтказишда аҳамиятли бўлиб, беморларни даволаш тактикасини танлашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Хоразм ва Бухоро вилоятлари санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилиши иммунологик ва микробиологик тадқиқотлар учун лаборатория ҳайвонларини танлаш усулини қўлланилиши тажрибада лаборатория ҳайвонларини кам қўллаш, тажрибавий тадқиқотлар давомида иммунологик ва микробиологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажриба серияси учун сарфланган маблағнинг 280000 сўмгача тежалишини таъминлайди; хулоса: йирингли яралар ривожланиши штаммларнинг резистентлик даражаси, уларнинг патогенлик омиллари ва пигмент ҳосил қилиш даражасига боғлиқлиги исботланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish