Саидов Мақсуд Арифовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кардиологик беморларга юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишдан кейинги реабилитацияни такомиллаштириш», 14.00.12 – Тиббий реабилитология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Тib927.
Илмий маслаҳатчи: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/31.10.2024.Тib.102.03
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Матлюба Эшбаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Баходир Насирович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.М.Сеченов номидаги биринчи Москва давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кардиовоскуляр касалликка чалинган беморларда юқори технологияли тиббий ёрдамдан кейинги реабилитация жараёнларини ташкил этишнинг самарали ва замонавий стратегиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
проспектив когорт тахлилилар асосида катта ёшдаги аҳоли ўртасида юрак-қон томир касалликлари учраш частотаси (27% га ошганлиги), улим холатлари (100 минг аҳолига 15% га кўпайгани) ва ногиронлик курсаткичлари (100 минг аҳолига нисбатан 12% га) аникланган;
юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларда юқори технологияли операциядан кейинги даврда табақалаштирилган комплекс реабилитация дастурларини боскичма-боскич амалга ошириш учун клиник-функционал ва психологик хусусиятлар асосида кардиореспиратор, гиперкоагуляция, гипоксик, микроциркулятор, метаболик синдромлар белгилари асосланган;
илк бор кардиологик беморларда ногиронлик курсаткичларини камайтириш учун, кардио машғулотлар, ҳаво-озон ванналари, биоакустик психокоррекция ва касалхонадан кейинги босқичида телереабилитацияни уз ичига олган такомиллаштирилган тиббий реабилитация самарадорлиги исботланган;
юкори технологик операциялардан кейин такомилаштирилган эрта реабилитацияни бошлаш беморларда аортокоронар шунтлаш амалиётидан кейин шифохонадаги ётоқ куни муддатини 9,1 кундан 5,2 кунгача, юрак нуқсонларини бартараф қилиш операциясидан сўнг 10,2 кундан 6,4 кунгача, коронар қон томирларини стентлаш амалиётидан кейин 8,7 кундан 5,3 кунгача камайган, бу эса уз навбатида бюджет харажатларини 45% га камайтириши асосланган;
юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларда такомиллаштирилган кардиореабилитацияни ўтказишда EQ-5D-5L сўровномаси ва клиник ҳолатни баҳолаш шкаласини қўллаш орқали тиббий-ижтимоий хизмат (37,5%) ва ташкилий ишлар (42%) сифати янада ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак қон томир касалликлари билан оғриган беморларда юқори технологияли тиббий ёрдамдан кейинги реабилитацияни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи асосида 2024 йил 25 сентябрдаги 6 – сонли йиғилиш баённомаси хулосаси):
биринчи илмий янгиликпроспектив когорт тахлилилар асосида катта ёшдаги аҳоли ўртасида юрак-қон томир касалликлари учраш частотаси (27% га ошганлиги), улим холатлари (100 минг аҳолига 15% га кўпайгани) ва ногиронлик курсаткичлари (100 минг аҳолига нисбатан 12% га) аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Самарқанд вилояти минтақавий хусусиятларини инобатга олган ҳолда соғлиқни сақлаш тизимига амалий жиҳатдан юқори технологияли кардиологик ёрдамини такомиллаштиришнинг ташкилий жиҳатларини оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари жорий қилиниб: ЮТТЁ кўрсатиш учун кардиоваскуляр касалликларга чалинган беморларни телемедицина технологияларидан фойдаланган ҳолда жарроҳлик ва интервенцион усуллар билан даволаш ва ундан кейинги реабилитация жараёнлари бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг илмий натижалари асосида «Юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш учун кардиоваскуляр касалликларга чалинган беморларни танлаш ва йўналтиришга индивидуал ёндашув», «Кардиоваскуляр касалликларга чалинган беморлар ва бирламчи тиббий ёрдам шифокорларининг юқори технологияли кардиологик ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида хабардорлик даражаси ва фикрларини таҳлил қилиш», «Кардиоваскуляр касалликларга чалинган беморларга юқори технологияли тиббий ёрдам олишда телемедицина технологияларининг роли» номли услубий тавсиялар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Ушбу услубий тавсияларнинг тиббий-профилактика муассасалари амалиётида телемедицинадан фойдаланиш имкониятларини оширишга имкон беришдан иборат эди; Самарқанд вилоятида ҳудудий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда юқори технологияли кардиологик ёрдам кўрсатиш ва ундан кейинги беморларнинг реабилитациясининг ташкилий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, шу жумладан Наманган, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари РИКИАТМ ларининг клиник амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 25 сентабрдаги 6-сонли хулосаси). Илмий иш жараёнида олинган натижаларни амалий жиҳатдан жорий этиш кардиоваскуляр касалликларни эрта ташхислаш самарасини оширишга, ЮТТЁ дан кейинги эрта ва тўлиқ реабилитация этапларини ташкил этиш асоратлар ривожланиш хавфини камайтиришга, шунингдек, юқори технологияли кардиологик ёрдам ва ундан кейинги реабилитация этапларининг изчиллиги ва сифатини оптималлаштиришга имкон беради. Ижтимоий самарадорлиги: биринчи илмий янгилик моҳияти: сурункали ЮИК ни эрта ташхислаш; стенокардия хуружлари частотасини камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва даволашга мувофиқлигини ошириш орқали ЮҚТТК ини ўз вақтида даволаш; ЮИК ни даволаш амалиёти вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; юрак ишемик касаллиги дестабилизациясидан кейин реабилитация сифатини оширади; такрорий стенокардия хуружини 54,2% дан 27,7% га камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: ЮИК бўлган беморларга ишлаб чиқилган комплекс ЮТТЁ курсатиш ва юқори технологияли даволаш усули жорий қилиниши ёрдамида шифохонада қолиши ўртача 8,1±1,7 кундан 5,2±1,05 кунгача (шифохонада ўртача 1 кун койка тўлови битта бемор учун 230 000 сўмни ташкил қилади) қисқартирилиши ҳисобига койка тўлов миқдори бир марта даволаниш учун 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига ўртача 850 000±139 476 сўмга ва ўртача йиллик тўлов 2,5 бароварга камайиб, 6 910 000 сўм иқтисод қилинди ва олдинги тўловларга нисбатан 45,0% ни ташкил қилишда эришилди. Хулоса: ЮИК бўлган беморларни янги усулда олиб бориш амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига фақат койка-кун харажати бўйича йиллик бюджет маблағларини 6 910 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларда юқори технологияли операциядан кейинги даврда табақалаштирилган комплекс реабилитация дастурларини боскичма-боскич амалга ошириш учун клиник-функционал ва психологик хусусиятлар асосида кардиореспиратор, гиперкоагуляция, гипоксик, микроциркулятор, метаболик синдромлар белгилари асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:ҳар томонлама клиник, эпидемиологик ва тиббий-ижтимоий таҳлил асосида Самарқанд вилояти аҳолисига юқори технологияли кардиологик/кардиожарроҳлик ёрдамини олиш учун ЮҚТТК билан оғриган беморларни танлаш ва йўналтиришга индивидуал ёндашиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. ЮҚТТК билан оғриган беморларни кардиологик профилга мувофиқ ЮТТЁ олиш учун йўналтириш, улар учун оптимал маршрутни аниқлаш жараёни бўлиб, бу минимал вақт ва молиявий харажатлар билан юқори сифатли тиббий ёрдам олиш имконини беради. Ихтисослаштирилган ёрдам босқичларига мувофиқлиги, шу жумладан ЮТТЁ ни ЮҚТТК билан оғриган беморларга вилоят ва республика даражасидаги тиббиёт муассасаларида режадан ташқари сўровлар оқимини тартибга солишга ёрдам беради. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар асосида аҳолининг юқори технологияли диагностика, даволаш ва реабилитация усулларидан қониқиш даражаси ва ЮҚТТК бўлган беморлар учун РИКИАТМ ларида коронароангиография, турли хил юқори технологияли операциялар ёки бошқа аралашувлар учун ЮТТЁ олиш имконияти ва уларни даволаш босқичларида маршрутлаш этаплари мавжудлиги ҳақида хабардорлик даражаси ўрганилди ва баҳоланди. Олинган маълумотлар ЮТТЁ кўрсатиш сифатига таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва аҳолига ихтисослаштирилган кардиологик ёрдам кўрсатишда тиббий-профилактика муассасаларининг ишини тўғрилаш имконини берди. Баҳолаш натижалари РИКИАТМ ларида ЮҚТТК билан оғриган беморларни йўналтириш тизимини такомиллаштириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар режасини тузишга ва соғлиқни сақлаш тизими ва аҳоли, шунингдек беморлар ўртасида ишончли шериклик алоқаларини ўрнатишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорлик тиббий ва ижтимоий тадқиқотларда тавсия етилган услубий тавсияни қўллаш асосида ҳисоблаб чиқилган. Иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш мавжуд ресурслардан энг тежамли фойдаланишни излаш билан боғлиқ. Тиббиётдаги иқтисодий самара кўпинча касалланиш, ногиронлик ва ўлимни камайтиришнинг олдини олинган иқтисодий зарар сифатида тушунилади. Бизнинг ҳолатларимизда иқтисодий самара қисқа вақт ичида РИКИАТМ СВМФ га мурожаат қилган ва юборилганлар сонининг кўпайиши ва диагностика мақсадида поликлиникага ташрифлар сонининг 1,2 баравар камайиши билан намоён бўлди.
учинчи илмий янгилик: илк бор кардиологик беморларда ногиронлик курсаткичларини камайтириш учун, кардио машғулотлар, ҳаво-озон ванналари, биоакустик психокоррекция ва касалхонадан кейинги босқичида телереабилитацияни уз ичига олган такомиллаштирилган тиббий реабилитация самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Самарқанд вилояти аҳолисига телемедицина технологияларидан фойдаланган ҳолда юқори технологияли кардиологик ва кардиожарроҳлик ёрдамини олиш учун ЮҚТТК билан оғриган беморларни комплекс клиник, эпидемиологик ва тиббий-ижтимоий таҳлил асосида танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Самарқанд вилоятида ЮҚТТК билан оғриган беморларга масофадан туриб маслаҳат бериш бемор билан мунтазам мониторинг ва фикр-мулоҳазаларни кенгайтириш, шунингдек, белгиланган давога риоя қилишни ошириш, яъни минимал вақт ва молиявий харажатлар билан юқори сифатли тиббий ёрдам олиш имконини беради. Масофавий маслаҳат беморнинг соғлиғини узоқ вақт давомида динамик мониторингини соддалаштиради, ёмон одатларни (чекиш, нотўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракацизлик ва бошқаларни) камайтириш учун мотивацион суҳбатлар ўтказади) ва шу билан юрак-қон томир фалокатлари учун хавф омилларини муваффақиятли назорат қилиш еҳтимолини оширади. Ижтимоий самарадорлиги: Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудлари аҳолиси кўпинча чекланган тиббий ресурсларга дуч келишади, шунинг учун телемедицина нафақат юқори сифатли юқори технологияли кардиологик тиббий ёрдам олаётган аҳолига нафақат географик, балки ижтимоий-иқтисодий тўсиқларни ҳам енгишга ёрдам беради. Телемедицина маслаҳатини оқилона ташкил етиш юқори технологияли кардиологик ёрдамнинг самарадорлиги ва узлуксизлигини оширишга, операциядан кейинги асоратларнинг олдини олишда беморнинг фаол иштирокида юқори сифатли кузатувни таъминлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: телемедицина маслаҳатлари ва технологиялари ЮҚТТК ва унинг асоратларининг олдини олишга катта ҳисса қўшиши мумкин, чунки улар беморларни ахборот, психологик ва бошқа жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг янги усуллари ҳисобланади; бирламчи тиббий ёрдамдан бошлаб ва кейинги босқичларда кардиологик ёрдам сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш харажатларини камайтиришдан иборат. Буларнинг барчасига беморларнинг хабардорлигини ошириш ва уларга бирламчи ва иккиламчи профилактика бўйича маслаҳат бериш, ЮҚТТК учун хавф омилларини олдиндан аниқлаш, бемор ҳақида масофадан туриб маълумот тўплаш, шифокорга юзма-юз ташриф буюришга алтернатива пайдо бўлиши, тиббий ёрдам ва бошқа механизмларнинг узлуксизлигини таъминлаш орқали эришиш мумкин. Касалликдан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди. Касалликдан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради.
тўртинчи илмий янгилик: юкори технологик операциялардан кейин такомилаштирилган эрта реабилитацияни бошлаш беморларда аортокоронар шунтлаш амалиётидан кейин шифохонадаги ётоқ куни муддатини 9,1 кундан 5,2 кунгача, юрак нуқсонларини бартараф қилиш операциясидан сўнг 10,2 кундан 6,4 кунгача, коронар қон томирларини стентлаш амалиётидан кейин 8,7 кундан 5,3 кунгача камайган, бу эса уз навбатида бюджет харажатларини 45% га камайтириши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Такомиллаштирилган эрта реабилитация усулларининг жорий этилиши юрак-қон томир тизимига доир юқори технологик операциялардан кейин беморларнинг шифохонада бўлиш муддатини 40-45% га қисқартиришга имкон берди. Бу, ўз навбатида, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Биринчи навбатда, беморларнинг тезроқ соғайиши уларнинг кундалик ҳаётга қайтишини тезлаштириб, иш фаолиятига тикланиш муддатини қисқартиради, бу эса жамиятдаги меҳнат унумдорлигини оширади. Шу билан бирга, шифохоналардаги юклама камайиб, тиббий хизматларнинг самарадорлиги ортиб, асоратларнинг олдини олиш имконияти ошади. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар шифокорларининг ЮТТЁ ни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича хабардорлик даражасини аниқлаш, шунингдек, уларнинг хабардорлигини оширишнинг энг устувор йўналишларини шакллантириш имконини берди. Шуни таъкидлаш керакки, шифокорлари ўртасида ЮТТЁ кўрсатиш учун фуқароларни танлаш мезонлари бўйича ҳам, меъёрий ҳужжатлар соҳасида ҳам ЮТТЁ кўрсатиш тўғрисида хабардорлик даражаси жуда юқори. Бунинг учун соғлиқни сақлашни ташкил этишда сертификатлаштириш ва тематик малака ошириш циклларига меъёрий-ҳуқуқий базани билиш, ЮТТЁ кўрсатиш шартлари, молиявий-иқтисодий асослар, турлар рўйхати, беморларни юбориш мезонлари ва танловни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни минтақанинг еҳтиёжларига мувофиқ киритиш тавсия етилади. Иқтисодий самарадорлиги: реабилитация муддатининг қисқариши тиббиёт муассасаларининг харажатларини 45% га камайтириб, давлат бюджетига тушадиган юкламани пасайтиради. Шунингдек, дори-дармон ва қўшимча муолажаларга бўлган эҳтиёж камаяди, бу эса тиббий ресурсларни янада самарали тақсимлашга ёрдам беради. Ушбу инновация соғлиқни сақлаш тизимининг сифатини ошириш билан бирга, унинг иқтисодий барқарорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
бешинчи илмий янгилик: юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларда такомиллаштирилган кардиореабилитацияни ўтказишда EQ-5D-5L сўровномаси ва клиник ҳолатни баҳолаш шкаласини қўллаш орқали тиббий-ижтимоий хизмат (37,5%) ва ташкилий ишлар (42%) сифати янада ошириши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти шундаки, Ушбу ёндашувнинг аҳамияти шундаки, беморларнинг клиник ҳолатини аниқ баҳолаш орқали индивидуал реабилитация стратегиялари ишлаб чиқилди, бу эса реабилитация самарадорлигини максимал даражада оширишга ёрдам берди. Бундан ташқари, тиббиёт ходимлари ва беморлар ўртасида мулоқотнинг яхшиланиши ҳамда реабилитация жараёнининг тизимли ва мақсадли ташкил этилиши таъминланди. Натижада, беморларнинг функционал ҳолати яхшиланиб, кардиореабилитация жараёнининг умумий самарадорлиги ошди, бу эса соғлиқни сақлаш тизимида ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берди. Ижтимоий самарадорлиги: реабилитация жараёнининг самарадорлигини ошириш орқали беморларнинг ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланади, улар кундалик фаол ҳаётга қайтиб, меҳнатга лаёқатлилигини тиклайдилар. Бу жараён оилаларга иқтисодий ва психологик юкламани камайтиради, шунингдек, жамиятда ижтимоий интеграцияни мустаҳкамлайди. Реабилитация жараёнининг клиник ва иқтисодий самарадорлиги орқали жамиятнинг умумий саломатлик ҳолати яхшиланади ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш таъминланади. Шу тариқа, ушбу ёндашув жамиятнинг ижтимоий барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: янги моделлар ва ёндашувларни жорий этиш орқали реабилитация жараёнининг самарадорлиги 2,1 мартага оширилиб, тиббий ресурслар ва вақт тежалади, беморларнинг меҳнатга лаёқатлилиги тезроқ тикланади, ногиронлик даражаси пасаяди ва давлат бюджетига тушадиган юклама камаяди. Шунингдек, реабилитация жараёнининг самарадорлиги орқали бўлажак тиббий ва ижтимоий харажатларнинг олди олинади. Бу барча босқичларда юқори иқтисодий самарадорликка эришиш имконини яратиб, давлат ва жамият учун тежамкор ва самарали ёндашувни таъминлайди.