Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиков Аброр Азамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жинсий гормонларни турли ёшдаги  ҳайвонлар  организмига фармакологик  таъсир қонуниятлари”, 16.00.04 – Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси ва ветеринар-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.DSc/В29
Илмий маслаҳатчи: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019 В.12.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Юнус, ветеринария фанлари доктори, профессор; Ятусевич Иван Антонович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Юлдошева Дилнавоз Хасановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.    
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жинсий гормонал препаратларни ҳайвонларнинг турли физиологик ҳолатларида, қўллаш шароитларига боғлиқ ҳолда, ўсаётган ҳайвонлар организмига, ҳайвонлар қонининг айрим морфологик ва биокимёвий кўрсатгичларига фармакологик таъсир хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурфагон препаратини турли ҳайвонларга ҳар хил дозаларда, турли йўллар ва интервал билан, қўлланишлар сонига қараб фармакологик таъсир қонуниятлари аниқланган;
сурфагонни инфантил (жинсий етилмаган) ҳайвонлар жинсий органларига 1 ва 2 мкг/бош дозада қўллашнинг махсус фармакологик таъсири илмий асосланган;
сурфагонни лаборатория ҳайвонларига эргокалсиферолни 0,1 мл дозада тери остига, аскорбин кислотасини 0,01 г/кг дозада тери остига, фолат кислотасини 0,001 г/кг дозада оғиз орқали биргаликда қўлланилгандаги фармакологик таъсири аниқланган;
сурфагон, проГЭСтерон, эстрадиол дипропионат препаратларининг лаборатория ҳайвонларининг жинсий аъзоларига таъсири қиёсий баҳоланган;
сурфагонни ўсаётган ҳайвонлар организмининг умумий ҳолатига, ички органларнинг ривожланиши ва жинсий аъзоларнинг ҳолатига ижобий таъсири, товуқларда тухум маҳсулдорлигини 11-14 фоизга, қўзиларнинг тана вазнини 19 фоизга ортишини таъминлаши аниқланган;
сурфагон қўлланилган паррандалар гўшти ветеринария санитария экспертизаси текширишларида сифатли гўшт меъёрларига тўлиқ жавоб бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жинсий гормонларни турли ёшдаги ҳайвонлар организмига фармакологик таъсир қонуниятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Паррандаларни ривожланиши ва жинсий етилиш даврини тезлаштириш ҳамда пат қопламини ривожланишини оширишда жинсий гормонларни қўллаш бўйича тавсиялар» тасдиқланган ва Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг паррандачиликка ихтисослашган хўжаликларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 14 августдаги 02/23-453-сон маълумотномаси). Натижада паррандаларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда пат қатламининг яхшиланишига эришилган;
паррандаларда 1 мкг сурфагон+10 мг проГЭСтеронни биргаликда қўллаш усули ишлаб чиқилиб, Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани “Миронқул Агрозоовецервис илмий-амалий маркази”, Навоий вилоятининг Кармана тумани “КАРМАНА ГОЛДЕН ЭГГС” паррандачилик фермер хўжаликларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 14 августдаги 02/23-453-сон маълумотномаси). Натижада товуқлар муддатидан 11 кун олдин тухумга кириши, тухум маҳсулдорлигининг 11-14 % га, тухум қўядиган товуқлар сонининг 50-80% га ошишига эришилган;
қоракўл қўзиларининг ўсиши ва ривожланишини яхшилаш мақсадида сурфагон препаратини 10 кунлик интервалда 3 марта 2,5 мкг/бош дозада қўллаш усули ишлаб чиқилиб, Навоий вилоятининг Нурота тумани “Истиқлол қоракўл наслчилик МЧЖ”, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги “Ғузор қоракўлчилик” хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 14 августдаги 02/23-453-сон маълумотномаси). Бунда қўзилар тана вазнининг 19 фоизга ошишига эришилган. Бир бош қўзи ҳисобига иқтисодий самарадорлик 42000 сўмни, сарфланган 1 сўм учун харажатлар қоплами 4,63 сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish