-
-
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси асосида ОАК фаолиятининг қуйидаги устувор йўналишлари ва асосий вазифалари белгиланди: 1-устуворлик: Қонун устуворлиги, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясининг норматив-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш. 2-устуворлик: Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси сифати ва самарадорлигини янада ошириш. 3-устуворлик: Давлат дастурларини амалга оширишда мақсадли илмий-ташкилий тадбирлар-ни ташкил қилиш. 4-устуворлик: Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимига АКТни кенг жорий этиш. 5-устуворлик: Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни изчил давом эттириш.
Матбуот
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги Раёсат мажлиси 2021 йилнинг 27 февраль куни бўлиб ўтиб, жумладан қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Раёсат мажлиси қарорига асосан 12 нафар талабгор фан доктори, 108 нафар талабгор фалсафа доктори илмий даражаларида, шунингдек 97 нафар талабгор илмий унвонларда тасдиқланди. -
Давлатимиз раҳбарининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишидаги нутқини диққат билан тингладик.
Айтиш керакки, мазкур кенгаш дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган БМТ тизимидаги энг нуфузли органлардан биридир. Кенгашга 47 та давлат аъзо. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
-
Ҳурматли раис Нажот Шамим Хон хонимлари!
Ҳурматли Олий комиссар Мишель Бачелет хонимлари!
Хонимлар ва жаноблар!
Бугун Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида ушбу учрашувда биринчи марта иштирок этмоқда.
Биз сўнгги йиллар давомида Кенгашга аъзо бўлиш учун бутун масъулиятни англаган ҳолда интилиб келганимизни таъкидламоқчиман.
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг навбатдаги Раёсат мажлиси 2021 йилнинг 30 январь куни бўлиб ўтди.
Раёсат мажлиси қарорига кўра, талабгорларнинг 21 нафари фан доктори, 252 нафари фалсафа доктори илмий даражаларида, 10 нафари профессор, 79 нафари доцент ва 11 нафари катта илмий ходим илмий унвонларида тасдиқланди.
Халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотлари томонидан берилган 18 нафар талабгорнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри фан доктори (DSc) дипломи сифатида нострификация қилинди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 9-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий даражали кадрлар тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини тайёрлаш ва уни ўрнатиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори лойиҳасига киритиш учун ОАК томонидан, жумладан қуйидагилар тавсия этилди:1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан 2021 йилдан бошлаб олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси жараёни рақамлаштирилган «Электрон ОАК» тизимини жорий қилишни ташкил этиш.
Кўрсаткичлар | Жами | Жумладан | Шундан 2020 йилда | ||
Фан доктори (DSc) | Фалсафа доктори (PhD) | Фан доктори (DSc) | Фалсафа доктори (PhD) | ||
Илмий даражаларда тасдиқланганлар сони | 5208 | 1512 | 3696 | 337 | 1421 |
---|
Кўрсаткичлар | Жами | Шундан 2020 йилда |
Илмий унвонларда тасдиқланганлар сони | 4185 | 1158 |
---|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони асосида 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълим икки поғонали тизимнинг жорий қилиниши тарихий аҳамият касб этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармони таълим ва фан соҳаларини сифат жиҳатдан ривожлантириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимининг сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятида иқтидорли ёшларни кенг жалб қилиш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Бош меню
- «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Бюллетени»
- Диссертация асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати
- Очиқ маълумотлар
- Ихтисосликлар рўйхати
- Раёсат мажлислари
- Интерактив хизматлар
- Ёшлар сиёсати
- Коррупцияга қарши курашиш
- Таҳлилий маълумотлар
- Бўш иш ўринлари
Янгиликларга обуна бўлиш
Фойдали ресурслар
Сўровнома
-
Олий аттестация комиссияси расмий веб-сайтига баҳо беринг