Sayt test rejimida ishlamoqda

Фан тармоғи – муайян белгилар асосида моҳиятан бир-бирига яқин ихтисосликлар гуруҳи (ихтисосликлар)нинг тегишли фан тармоғи бўйича гуруҳланиши. 

Фан тармоғи шифри (рақами) – олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатидаги муайян фан тармоғининг фан тармоқлари таркибида рақамланган тартиб рақами.

Тегишли аттестация тадбирларини рақамлаштиришда фан тармоқлари номини қисқа ифодалаб бериш муҳим аҳамият касб этади. Бу масала, биринчи навбатда, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар, диссертация ҳимояларини ўтказишга рухсат берилган фан тармоқлари ҳамда аттестация ишларини рақамлаштиришда муҳим ўрин тутади. Чунки мазкур ҳолат илмий кенгашга қайси фан тармоғи бўйича ҳимоя ишларини ўтказишга рухсат берилганини кўрсатади. Фан тармоқлари номи улар номининг бош ҳарфлари асосида қисқартириб берилади.

Фан тармоғи шифри   Фан тармоғи номи Қисқартирилган номи
01.00.00 Физика-математика фанлари FM
02.00.00 Кимё фанлари K
03.00.00 Биология фанлари B
04.00.00 Геология-минералогия фанлари GM
05.00.00 Техника фанлари T
06.00.00 Қишлоқ хўжалиги фанлари Qx
07.00.00 Тарих фанлари Tar
08.00.00 Иқтисодиёт фанлари I
09.00.00 Фалсафа фанлари  F
10.00.00 Филология фанлари Fil
11.00.00 География фанлари Gr
12.00.00 Юридик фанлар Yu
13.00.00 Педагогика фанлари Ped
14.00.00 Тиббиёт фанлари Tib
15.00.00 Фармацевтика фанлари  Far
16.00.00 Ветеринария фанлари V
17.00.00 Санъатшунослик фанлари San
18.00.00 Архитектура A
19.00.00 Психология фанлари P
22.00.00 Социология фанлари S
23.00.00 Сиёсий фанлар Ss
24.00.00 Исломшунослик фанлари Isl

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish