Sayt test rejimida ishlamoqda

ОАКнинг таркибий тузилмалари. 
ОАК қуйидаги таркибий тузилмалардан иборат: 

  • Котибият 
  • Ахборот-таҳлил бўлими 
  • Бухгалтерия, юридик маслаҳатчи

 

Котибият

 

 

Хужакулов Ахтам Пардабоевич
б.ф.н.,катта илмий ходим (Кимё, биология ва геология-минерология фанлари бўйича бош инспектор)

1975 йилда Самарқанд вилоятида  туғилган. 

Гулистон давлат университетини 1998 йилда кимё мутахассислиги бўйича тугатган.
1998-2013 йилларда Биоорганик кимё ва Микробиология институтларида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 
2013 йилдан бошлаб ОАК Котибиятида бош инспектор лавозимида фаолият олиб бормоқда.


Зуфаров Азиз Алимджанович 
тиб.ф.д. (Тиббиёт фанлари бўйича бош инспектор)

1971 йилда Тошкент шаҳрида  туғилган.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтини 1994 йилда педиатрия иши мутахассислиги бўйича тугатган.
1994-2013 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 
2013 йилдан бошлаб ОАК Котибиятида бош инспектор лавозимида фаолият олиб бормоқда.


Маматмусаев Тохир Шайдулович 
архитектура фанлари доктори (DSc) (Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича бош инспектор)

1982 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган.
2006  йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
2006-2020 йилларда Тошкент архитектура-қурилиш институтида фаолият кўрсатган.
2021 йилдан бошлаб ОАК Котибиятида бош инспектор лавозимида фаолият олиб бормоқда.


Юлдошев Юсуф Шерлиевич 
техника фанлари бўйича PhD, (Физика-математика ва техника фанлари бўйича бош инспектор)

1986 йилда Қашқадарё вилоятида тўғилган.
2012  йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.
2013-2020 йилларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги ахборот – коммуникацион технологиялари илмий – инновацион марказида фаъолият кўрсатган.
2021 йилдан бошлаб ОАК Котибиятида бош инспектор лавозимида фаолият олиб бормоқда.


Иноятова Юлдуз Абдувахабовна
Тиббиёт фанлари номзоди (бош инспектор)

1974 йили Тошкент шахрида туғилган. Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтини 1998 йилда тиббий-профилактика иши мутахассислиги бўйича тугатган. 1998-2005 йилдарда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтида фаолият кўрсатган. 2005 йилдан бошлаб ОАКда фаолият кўрсатади. 

 


Котибиятнинг асосий вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқларини ўз муддатида самарали ва натижали ижро этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таалуқлилиги бўйича муддатида сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • фаолият йўналиши бўйича ҳимоя қилинган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертацияларининг Ўзбекистон Республикаси ОАК талабларига мувофиқлиги юзасидан шахсан жавоб беради ва ОАК Раёсати мажлисида белгиланган тартибда ҳисобот беради;
  • юқори ташкилотлар қарор ва топшириқлари ҳамда тегишли ҳисоботларни ўз йўналишида муддатида сифатли ижросини таъминлайди;
  • масъул бўлган эксперт кенгашлари ишини ташкил этади;
  • ҳужжатлар, қарорлар, буйруқлар, шунингдек, ҳисоботлар, статистик шакллар, таҳлилий материаллар, электрон базалар, хатлар, фуқаролар мурожаатларига жавоблар ва бошқаларни ўз вақтида сифатли тайёрлайди;
  • АКТдан самарали фойдаланади ва ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
  • диссертациялар ҳимоялари тўғрисидаги маълумотларни ОАК веб-сайти ва «ОАК Бюллетени» журналида чоп этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни меъёрий-техник экспертизадан ўтказади ва тегишли ҳужжатларни ОАК Тартиб-қоида комиссиясига муҳокамага ва веб-сайтга жойлаштиришга тақдим этади;
  • илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича аттестация ишларини меъёрий-техник экспертизадан ўтказади, уларга хулоса беради ҳамда ОАК Тартиб-қоида комиссиясига муҳокамага  тақдим этади;
  • илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар, улар қошидаги илмий семинарлар ва ОТМ/ИТМлари кенгашлари фаолиятини ўрганишни ташкил этади ва ўрганиш натижалари бўйича тегишли материалларни тайёрланишини таъминлайди;
  • илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бир марталик илмий кенгаш)ларни тузиш ва улар фаолияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишни ташкил этади.

 

ОАК Ахборот-таҳлил бўлими

 

Зулунов Сатволди Маматович
Физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим (бош мутахассис)

1949 йида Андижон вилоятида  туғилган. Тошкент давлат университетини 1971 йилда математика мутахассислиги бўйича тугатган. 1971-1993 йилдарда Россия ФА Сибир бўлимида, Ўзбекистон Республикаси ФА Математика институтида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 1993 йилдан бошлаб ОАКда фаолият кўрсатади.

 


ОАК Ахборот-таҳлил бўлимининг асосий вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқларини ўз муддатида самарали ва натижали ижро этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таалуқлилиги бўйича муддатида сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • ОАК бўлинмаларидан тегишли маълумотларни йиғиш, умумлаштириш асосида чорак ва йиллик ҳисоботларни тайёрлаш ва юқори ташкилотларга тақдим этиш;
  • ОАК веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали интерактив давлат хизматларини кўрсатиш ишларини ташкил этиш;
  • ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги NIS.UZ тизими саволномасини муддатида, сифатли ва объектив маълумотлар билан тўлдириб бориш;
  • масъул ходимлар билан биргаликда ОАК веб-сайти, ахборот тизимлар ва электрон ҳужжат айланиш тизимларининг тегишли равишда ишлашини таъминлаш;
  • олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси бўйича маълумотлар базасини юритиш ва янгилаб ориш, ОАК тегишли бўлинмалари билан биргаликда ойлик ҳисобот маълумотлари ва статистик ахборотларни тайёрлаш. 

Юрисконсульт

 

Масаидова Марғуба Муратовна
1-даражали юрист (Юрисконсульт)

1979 йилда Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳрида туғилган.
Тошкент давлат юридик иснтитутини 2008 йилда тугатган.
2010 йили 2- Тошкент юридик коллежи маҳсус фанлар кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият қўрсатган. 2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация коммиссияси юридик маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.


Юридик маслаҳатчининг асосий вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқларини ўз муддатида самарали ва натижали ижро этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таалуқлилиги бўйича муддатида сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • ОАКнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
  • ОАК томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
  • ОАКнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида тузилмалар ишини мувофиқлаштириш;
  • ОАК ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
  • шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Бухгалтерия

Исроилов Зохид Баротович
Бош хисобчи

Тел: (71) 233-11-43, e-mail: vakglbux@oak.uz  

1983 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университетини 2004 йилда тугатган.
2005-2010 йилларда Халқ таълими вазирлигида ва вазирлик тасарруфидаги ташкилотларда ҳисобчи ва бош ҳисобчи, 2011-2012 йилларда Марказий давлат архивида бош ҳисобчи лавозимида лавозимида фаолият қўрсатган. 2012 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация коммиссияси бош ҳисобчи лавозимида фаолият олиб бормоқда.


Пономарёва Светлана Валерьевна
1-тоифали ҳисобчи

Тел: (71) 233-11-43, e-mail: ponomareva.s@oak.uz  

1973 йилда Тошкент шаҳрида туғулган. 2008 йилда Тошкент темир йўл транспорти  касб-ҳунар коллежини тугатган.  2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация коммиссияси 1-тоифали ҳисобчиси вазифасида фаолият олиб бормоқда.

 


Бухгалтериянинг асосий вазифалари:

  • Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ҳолда бухгалтерия ишини ташкил этиш;
  • бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлайди ҳамда уларнинг ҳисоб-китобини олиб бориш;
  • солиқ инспекцияси, статистика бошқармаси, банк ва нафақалар жамғармасига ҳисоботлар тайёрлаш ва топшириш;
  • дебиторлик ва кредиторликни доимий равишда назорат қилиб боради; доимий равишда касса инвентаризациясини ўтказади; давлат харидлари бўйича электрон савдоларни ташкил этиш;
  • ОАК иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўғрисидаги ҳисоб-китобларни юритиш;
  • банк ва Ғазначилик учун тўлов топшириқномаларини тайёрлаш;
  • касса ва ҳақиқий харажатлар ҳисоботини юритиш;
  • мулк ҳисоб-китобини олиб боради ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини олиб бориш;
  • ғазначиликда рўйхатдан ўтказиш учун шартномаларни тайёрлаш.

 

ОАК ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish