Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Одил Абдурасуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўқитиш воситаларидан фойдаланиш орқали талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped1502.
Илмий маслаҳатчи: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSс.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич,  педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик - технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника йўналиши олий таълим муассасаларида замонавий ўқитиш воситаларидан фойдаланиш орқали талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мобиллик ва кўргазмалилик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган техник маълумотлар тизимини акс эттирувчи мультимедиали ўқитиш воситаларининг онлайн визуал имкониятларидан талабалар касбий тайёргарлик фаолиятида фойдаланиш орқали умумкасбий фанлар мазмунининг ташкилий-дидактик функциялари кенгайтирилган;
техника ва меҳнат хавфсизлиги бўйича умумкасбий фанларни ўқитиш жараёнини эмержентлик, релевантлик ва пертинентликка устуворлик бериш асосида анимацион лойиҳалаш ва амалга ошириш орқали талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
касбий фаолият турлари ва ишлаб чиқариш корхоналари техник шарт-шароитларини қамраб олган уч ўлчовли медиаконтентлар билан “discussion training” ва “my security” ролли ўйини каби интерфаол таълим методларини интеграциялаш асосида умумкасбий фанлардан ўқув материалларини ишлаб чиқиш орқали амалий ўқитишнинг услубий таъминоти такомиллаштирилган;
муҳандислик фаолиятини виртуал таълим муҳитида ташкил этиш ва ўтказишга қаратилган ўқитиш воситаларини диагностик, ахборотли ва муаммоли ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш орқали талабаларнинг амалий-техник кўникмаларини мажмуавий баҳолашнинг когнитив, фаолиятли ва компетентлилик каби мезонлари мазмуни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Замонавий ўқитиш воситаларидан фойдаланиш орқали талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда қўлланиладиган релевант ахборотлар тизими тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро интегративликни акс эттирувчи дидактик восита сифатида мультимедиали таълим воситаларининг дидактик-функционал имкониятлари бўйича таклифлар асосида “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси” умумкасбий фани бўйича мультимедиали ўқитиш воситалари базаси ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрдаги 89-03-4948-сон маълумотномаси). Мазкур мультимедиали ўқитиш воситалари базаси талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда умумкасбий фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
умумкасбий фанлар бўйича ўқув-методик материалларни эмержентлик, натижадорлик ва пертинентлик тамойиллари асосида лойиҳалаш орқали мультимедиали замонавий ўқитиш воситаларнинг педагогик лойиҳалаш мазмунини такомиллаштиришга оид таклифлардан “АIF 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” лойиҳасининг техника йўналишидаги олий таълимда виртуал муҳитини шакллантириш компонентини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрдаги 89-03-4948-сон маълумотномаси). Мазкур таълим муҳити умумкасбий фанларни ўқитиш жараёни ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш орқали талабаларни самарали касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилган; 
муҳандислик таълимини самарали ташкил этишда “my security” ролли ўйини ва “discussion training” каби интерфаол методлар билан замонавий ўқитиш воситалари мазмунини тизимлаштириш орқали “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси” умумкасбий фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаси шаклланганлигини баҳолашга имкон берувчи турли хил мураккаблик даражасидаги тест топшириқлар мажмуаси ишлаб чиқилган ва амалга татбиқ қилинган (Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрдаги 89-03-4948-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларининг касбий тайёргарлик даражаларини ривожлантириш ва объектив баҳолашга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish