Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳақбердиев Элшод Олмосовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Полиэтилен билан поливинилхлорид асосида нанотузилмали полимер аралашмаларнинг шаклланиш хусусиятлари, хоссалари ва тузилиши», 01.04.06 – Полимерлар физикаси, 02.00.12–Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/FM472.
Илмий раҳбар: Ашуров Нигмат Рустамович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳузуридаги DSс.02/30.12.2019.К/FМ/Т.36.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Холмуминов Абдулфатто Ахатович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Рискулов Алимжон Аҳмаджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети “Фан ва тараққиёт” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ПВХ ва ПЭ асосида нанотузилмали полимер аралашмалар шакллантириш ва аралашма компоненталарининг структураси билан эластик – мустаҳкамлик хусусиятлари орасидаги корреляцион боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор икки турдаги компотибилизатор иштирокида нанометр ўлчамдаги дисперс фазага эга ПВХ/ПЭ аралашмалардаги нанотузилмали морфологияни шакллантиришнинг принципиал имконияти аниқланган;
полимер аралашмаларнинг термик парчаланиш хусусиятлари бу жараённинг кўп босқичли табиати ПВХда дегидрохлорланиш, полиэтиленнинг дегидрирланиши, пайванд сополимер шакллантириш билан аралашма компонентлари макрорадикалларининг рекомбинациялаш кетма-кетлигига боғлиқлиги ва ПЭнинг 20 масс.%. гача бўлган миқдори ХПЭ шаклидаги компатибилизатор иштирокида ПВХда иссиқлик барқарорлигини ошириши аниқланган;
илк бор ПВХ/ПЭ аралашмаларда компатибилизаторлар иштироки туфайли фазалараро адгезиянинг кучайиши, ориентацион тартибланиш зонасининг кенгайиши натижасида эластик мустаҳкамлик эгри чизиқларнинг трансформацияланиши ва фазанинг ажралиш чегарасидаги оптимал локализация сабабли ПВХ/ПЭ пайвандли сополимерининг самарадорлиги аниқланган;
кам миқдордаги ПЭ фазага эга полимер аралашмалар учун эластиклик модулининг (Е) экстремал боғлиқлиги ва фазалараро адгезиянинг кучайиши сабабли компатибилизацияланган аралашмалар учун Е нинг қийматлари аддитив эгри чизиғидан юқорида жойлашиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Полиэтилен билан поливинилхлорид асосида нанотузилмали полимер аралашмаларнинг шаклланиш хусусиятлари, хоссалари ва тузилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
икки хил ПВX-пластикати қийин ёнувчи рецептлари асосида «UZKABEL» АЖ ҚКда 1 тонна миқдорда қийин ёнувчи ПВХ пластикатининг синов партияси ишлаб чиқарилди ва ушбу қийин ёнишга эга ПВХ пластикатини келгусида кенг кўламда ишлаб чиқарилишини «UZKABEL» АЖ ҚКи ўзининг устувор йўналишларидан бири этиб белгилаган («UZKABEL» АЖ ҚКининг 2021 йил 15 февралдаги 2/15-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи маҳаллий хомашёлар асосида янги қийин ёнувчи кабел қопламалари ишлаб чиқариш имконини берган;
поливинилхлорид пластикати эластиклиги ва қаттиқлигини ўзгартириш усулидан ПЗ-20170925290+ПЗ-2017092965+ПЗ-20170927395 рақамли «Маҳаллий хомашёлар асосида ионитлар олиш ва уларни саноат чиқиндирларидан рангли ва камёб металларни сорбциялашда қўллаш» мавзусидаги амалий лойиҳасида ПВХнинг термобарқарорлигини ва пластификацияланиш самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 30 январдаги 89-03-577-сон маълумотномаси). Натижада, юқори селективликка эга бўлган тикилган гелсимон ионитлар олиш жараёнини мукаммаллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish