Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Акмал Раҳматуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек тилшунослигида ясама сўз талқини»,  10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2017.2.PhD/Fil.126. 
Илмий раҳбар: Мирзакулов Турсунали Утаевич, филология фанлари доктори, профессор    
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. PhD.03/27.02.2020.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Назарова Саида Ахмеджановна, филология фанлари номзоди, доцент; Абдиев Муродқосим Болибекович, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида ясама сўзларнинг мазмун хусусиятлари ва усуллари, тил бирликлари тизимидаги мақоми, тил ва нутқдаги ўрни масалаларини аниқлаш ҳамда улардан фойдаланишдаги маҳоратни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ясама сўзни ўрганишнинг структур-семантик, номинатив-ономасиологик ва трансформацион босқичлари кетма-кетлик асосида далилланган;
ясама сўзнинг бошқа тил бирликлари тизимидаги мавқеи, моҳияти ва синхрон-синтагматик хусусияти аниқланган; 
сўз ясалишининг социолингвистик, прагматик томонини кўрсатадиган номинатив-ономасиологик белгилари фактик материаллар орқали исботланган;
ясама сўзнинг тил тизими бирликлари (фонема, морфема, лексема, сўзшакл, сўз бирикмаси, гап) билан муносабати ва алоқаси, ясама сўзнинг маъноси узуал ва окказионал ясалмалар таҳлили асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилшунослигида ясама сўз талқинини ўрганиш  каби жиҳатларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ясама сўзнинг бошқа тил бирликлари тизимидаги мавқеи ва сўз ясалишдаги унумли ҳамда унумсиз моделларини белгилаш каби хулосалардан ИТД-1-07-рақамли «Тилшунослик асослари» фанидан дарслик, ўқув-услубий мажмуа ва уларнинг электрон нусхаларини яратиш» номли фундаментал лойиҳада (2012-2014) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 89-03-296-сонли маълумотномаси). Натижада ясама сўзнинг узуал ва окказионал ясалмалар таҳлилини аниқлашга хизмат қилган;
сўз ясалишининг социолингвистик, прагматик томонини кўрсатадиган номинатив-ономасиологик белгилари ва синхрон-синтагматик хусусиятига оид хулосалардан ФА-Ф1-Г041-рақамли «Ўзбек тили лексикасининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» номли фундаментал лойиҳада (2012-2016) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 10 мартдаги №3/1255-1236-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тили лексикасининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этишида, сўз ясалиш ҳодисасини янгича талқин  қилишга имкон берган;
ўзбек тилшунослигида ясама сўзнинг ўрганилиш тарихи, соҳадаги истиқболли илмий фикр ва қарашлар функционал имкониятларнинг кенгаётганлигини кўрсатиб берувчи материаллардан «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Муносабат» дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг  2019 йил 27 сентябрдаги 01-14-2029-сонли маълумотномаси). Натижада ясама сўзнинг маъноси, бу маънонинг бошқа маъно турларидан фарқли жиҳатларига оид билимларни такомиллаштириш ва бойитишга эришилган; 
тил тараққиётидаги ўзгаришлар, ўзбек тилшунослигида ясама сўзнинг ўрганилиш тарихи, ясама сўзнинг даврлар бўйича талқинлари, бу талқинларнинг фан тарихидаги ўрни ва мавқеини аниқлаш, соҳадаги истиқболли илмий ёндашувни кўрсатиб берувчи материаллардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг «Давлат тили – миллат ғурури», «Қадрият», «Долзарб мавзу», «Муносабат» кўрсатув сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 10 январдаги 01-02/13-сонли маълумотномаси). Натижада ясама сўзнинг тил тизими бирликлари билан муносабати ва алоқаси каби маълумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish