Sayt test rejimida ishlamoqda

Парманов Фарход Ярашувичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миграция жараёнлари: трансформацияси ва интеграциялашув тенденциялари”: 22.00.03 – “Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси”  (социология фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/S16. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02. 
Илмий маслаҳатчи: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Умурзоқов Баҳодир Хамидович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Матибаев Таспулат Болтабаевич, социология фанлари доктори, профессор; Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миграция жараёнлари трансформациясига таъсир кўрсатувчи ижтимоий омилларни  тадқиқ этиш ва социологик моделлаштириш орқали мутасадди ташкилотларнинг миграцияга оид  фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миграция ҳодисаси параметрлари, парадигмаларининг социологик аккультурациясини (турли маданиятлар тўқнашуви натижасида юз берувчи ўзгаришлар, миллий-маданий трансформация жараёнлари) эътиборга олган ҳолда мавжуд миграцион жараёнга  этномаданий омилларнинг (анъаналар, урф-одатлар, қадриятлар, меъёрлар) таъсир кўрсатиши асосланган;
миграция шаклларидаги миллий-ментал ва ҳудудий хусусиятлари кесимидаги  ҳолатининг социологик харитаси бўйича жамият социал мобиллиги билан индикатор кўрсаткичлари (актив, барқарор, пассив, ўта пассив)нинг корреляцион алоқадорлиги аниқланган;
миграция жараёнларининг оқибатлари (ассимиляция, маргиналлашув, ўз маданий муҳитидан узоқлашув)нинг олдини олишга қаратилган мақсадли ижтимоийлаштириш мезонлари (корпоративлик, проактивлик, жамоавийлик,  назорат қилиш) ишлаб чиқилган; 
ижтимоий шерикчилик асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш жойларини ташкил қилишда хорижда ишлаб топилган маблағ эгаларининг (сармоядорларнинг) протекционистик (яъни, қариндошлик муносабатлари асосида) кооперациясини ташкил қилиш исботланган;
миграция жараёнларини рационал ташкил этиш, уларнинг ҳудудий-географик хусусиятлари, стратегик вазифаларини аниқлаш орқали истиқболларини прогнозлаштириш ва оптималлаштиришда интегратив ёндашувнинг аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миграция жараёнлари: трансформацияси ва интеграциялашув тенденциялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миграция ҳодисаси параметрлари, парадигмаларининг социологик аккультурациясини (турли маданиятлар тўқнашуви натижасида юз берувчи ўзгаришлар, миллий-маданий трансформация жараёнлари) эътиборга олган ҳолда мавжуд миграцион жараёнга  этномаданий омилларнинг (анъаналар, урф-одатлар, қадриятлар, меъёрлар) таъсир кўрсатишига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги  томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги Фармонининг 10-банди биринчи хатбошисида белгиланган «хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга иш берувчи мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат, ижтимоий, уй-жой ва маиший таъминот шароитлари, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий ёрдам чоралари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда тақдим қилиш» маълумотлар базасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2020 йил 21 июлдаги 02/00-02/05-4233-сон ҳамда 16 декабрдаги 02/00-01/05-7364-сон  маълумотномалари). Бу мигрантларнинг социал мақоми ва мавқеини мустаҳкамлаш, янги этномаданий воқеликка мослаштириш зарурияти, миллий маданиятларнинг интеграциялашган трансформацияси характери ва йўналишларини белгилаш имконини берган;
миграция шаклларидаги миллий-ментал ва ҳудудий хусусиятлари кесимидаги  ҳолатининг социологик харитаси бўйича жамият социал мобиллиги билан индикатор кўрсаткичлари (актив, барқарор, пассив, ўта пассив)нинг корреляцион алоқадорлиги натижасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги  томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарори 6-иловасининг 5-банди, 3-хатбошисида белгиланган «Иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш, аҳолига бандлик ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига оид хизматлар кўрсатиш ҳамда бошқа фаолият йўналишларини жорий этиш ва амалга ошириш» чора-тадбирларини тайёрлашда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2020 йил 21июлдаги 02/00-02/05-4233-сон ҳамда 16 декабрдаги 02/00-01/05-7364-сон маълумотномалари). Бу аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш ва бу борада норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш имконини берган;
миграция жараёнларининг оқибатлари (ассимиляция, маргиналлашув, ўз маданий муҳитидан узоқлашув)нинг олдини олишга қаратилган мақсадли ижтимоийлаштириш мезонлари (корпоративлик, проактивлик, жамоавийлик,  назорат қилиш)га доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган «Ички туризмни ривожлантириш чора-тадбирлар режаси» 30-бандини амалга оширишда белгиланган: хорижда дўстлик жамиятлари ва ўзбек диаспораси, шу жумладан, тарихи, маданияти, миллий урф-одатларини тарғиб қилиш ишларини фаоллаштириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 9 июлдаги 02-16/3405-сон маълумотномаси). Бу ўзаро таъсир қилаётган турли ижтимоий ва маданий тизимга мансуб мигрантлар, уларни қабул қилган жамиятдан у ёки бу даражада маданий хусусиятларни қабул қилиб олиши, уларга ўз хусусиятларини трансформация қилиши, республикамизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишдаги ўрнини таҳлил қилиш имконини берган;
ижтимоий шерикчилик асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш жойларини ташкил қилишда хорижда ишлаб топилган маблағ эгаларининг (сармоядорларнинг) протекционистик (яъни, қариндошлик муносабатлари асосида) кооперациясини ташкил қилишга оид таклифларидан Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2019 йил режа асосида  2019 йил таъсисчиларнинг йиғилишида (Баённома№2) 6-бандида тасдиқланган  «Миграция жараёнлари жамоатчилик фикри кўзгусида»га бағишланган социологик сўровноманинг II Бўлими 5,6,7,8,9,10 бандларидаги «Ижтимоий шерикчилик асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги иш ўринларини ажратишга» бағишланган қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2020 йил 09 июндаги 01-16/164-сон ҳамда ФЖШМҚМИнинг 2019 йил 14 майдаги 20/708-1-сон маълумотномалари). Бу Ўзбекистонда миграция йўналишлари жараёнларини оптималлаштириш, ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишга оид  социологик маълумотлар базасини бойитишга, ижтимоий шерикчилик асосида тадбиркорликни ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш имконини берган;
миграция жараёнларини рационал ташкил этиш, уларнинг ҳудудий-географик хусусиятлари, стратегик вазифаларини аниқлаш орқали истиқболларини прогнозлаштириш ва оптималлаштиришда интегратив ёндашувнинг аҳамияти оид таклифларидан Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5667-сон «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 2-бандининг 4-хатбоши «Ижтимоий соҳада - аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга, унинг бандлигини таъминлашга, реал даромадларини ошириш чора-тадбирларини бажаришга йўналтирилган ислоҳотлар» ҳамда 9-бандининг 4-хатбоши «Ўзбекистонда ва хорижда демографик жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишга кўмаклашиш»ни тайёрлашда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2020 йил 09 июндаги 01-16/164-сон маълумотномаси). Бу социал мобиллик, миграцион жараёнларнинг кўп ўлчамли парадигмалари таҳлилига оид илмий изланишларни кучайтириш, унинг замонавий тенденциялари динамикасини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish