Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Зарифа Урол қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt589.
Илмий раҳбар: Машарипов Озод Алимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Каршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятида камерал назоратни киритиш орқали назорат самарадорлигини ошириш имконияти асосланган;
мол-мулк ҳамда пул маблағларини кутилмаганда йўқотишлар хавфини аниқлаш амалини киритиш асосида ички аудит ва ички назорат тизими фаолияти такомиллаштирилган;
бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат хизматларини ташкил қилишга ижро назоратини хусусияти, муддати ва ҳажмини белгилаш орқали фаолият самарадорлигини ошириш асосланган;
рискларни баҳолаш ва минемаллаштириш юзасидан бюджет ташкилотларини юқори, ўрта, кам аҳамиятга эга муаммоли гуруҳларга ажратиб ички аудит ва молиявий назорат хизматини фаолиятини режалаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятида камерал назоратни киритиш орқали назорат самарадорлигини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан ходимларга масофавий назорат қилиш ҳуқуқини беришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 июлдаги 87-03-2377-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши бюджет ташкилотларида ички аудит хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мол-мулк ҳамда пул маблағларини кутилмаганда йўқотишлар хавфини аниқлаш амалини киритиш асосида ички аудит ва ички назорат тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан ходимларга молиявий йўқотишларни аниқлаш ва камайтиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 июлдаги 87-03-2377-сон маълумотномаси). Натижада, ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан мол-мулк ҳамда пул маблағларини кутилмаганда йўқотишлар хавфини аниқлаш имконини берган;
бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий назорат хизматларини ташкил қилишга ижро назоратининг хусусияти, муддати ва ҳажмини белгилаш орқали фаолият самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ички аудит ва молиявий назорат хизматлари маслаҳат ва тавсияларини бажарилиш ҳолатларини ўрганишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 июлдаги 87-03-2377-сон маълумотномаси). Натижада, ички аудит хизмати ташкилот бошқарув органи томонидан аудит тавсияларини бажариш бўйича самарали чора-тадбирларни бажарилиш ҳолатини кузатиб борган; 
рискларни баҳолаш ва минималлаштириш юзасидан бюджет ташкилотларини юқори, ўрта, кам аҳамиятга эга муаммоли гуруҳларга ажратиб, ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятини режалаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ички аудит жараёнини умумий режалаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 июлдаги 87-03-2377-сон маълумотномаси). Натижада, бюджет ташкилотларининг рисклари даражасига қараб назорат ўтказишни режалаштириш жараёни тартибли амалга оширилишига эришилган ва шу билан бир қаторда бюджет ташкилотлари гуруҳларга ажратилган ҳолда назорат жараёнидан ўтказилиши ҳамда ички аудиторларнинг вақтдан унумли фойдаланишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish