Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпулатов Даврон Акромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида муаммоли активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt736.
Илмий раҳбар: Умаров Зафар Абсаматович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Каршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида муаммоли активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“мулк” модули таҳлилий (аналитик) ҳисобини киритиш асосида муаммоли кредит ва лизингни ундириш учун банк балансига қабул қилинган мол-мулкни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш ҳисоби такомиллаштирилган;
муаммоли кредитларни суд жараёнига қадар, судда ва суддан ташқари ундириш босқичларини ташкил этиш орқали ҳисобини юритиш ҳамда ахборот шаффофлигини ошириш асосланган;
кредит риски даражаси ошишига қараб босқичларга ажратиш ҳамда дефолтнинг юзага келиш эҳтимолини аниқлаш орқали активларнинг эътимолий йўқотишлари учун яратилиши лозим бўлган заҳираларни ҳисобот даврида корректировка қилиб бориш таклиф этилган;
муаммоли кредит операциялари бўйича йўқотишлар аудитида экстраполяция қилиш усулидан фойдаланиш таклиф этилган;
кутилаётган кредит йўқотишларини аниқлашда винтаж таҳлилини қўллаш асосида муаммоли кредитлар аудити такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банкларида муаммоли активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“мулк” модули таҳлилий (аналитик) ҳисобини киритиш асосида муаммоли кредит ва лизингни ундириш учун банк балансига қабул қилинган мол-мулкни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш ҳисоби бўйича таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ ва Микрокредитбанк АТБларнинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2020 йил 8 майдаги 01-07/2139-сон, Микрокредитбанк АТБнинг 2020 йил 3 июндаги 10-29/5972-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида банкларда 2018-2020 йилларда (устама ҳақ эвазига) бўлиб тўлаш шарти асосида сотилган 42,8 млрд, сўм, ҳамда 9,9 млрд. сўм мол-мулклар ҳисоби дастурий таъминотда алоҳида юритилиши таъминланган;
муаммоли кредитларни суд жараёнига қадар, судда ва суддан ташқари ундириш босқичларини ташкил этиш орқали ҳисобини юритиш ҳамда ахборот шаффофлигини ошириш таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ, Микрокредитбанк АТБ, Агробанк АТБларнинг кредит сиёсатида ўз аксини топган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2020 йил 8 майдаги 01-07/2139-сон, Микрокредитбанк АТБнинг 2020 йил 3 июндаги 10-29/5972-сон, Агробанк АТБнинг 2020 йил 21 майдаги 11-2-17/532-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида банкларнинг барча қарздор мижозларига СМС хабар юбориш йўлга қўйилган, Бош банкнинг мулоқот марказида қарздорликни сўндириш бўлими ташкил этилган ҳамда Ўзсаноатқурилишбанк АТБда 2019 йилда 49,1 млрд. сўм суд жараёнидаги кредитларнинг сўндирилиши таъминланган;
кредит риски даражаси ошишига қараб босқичларга ажратиш ҳамда дефолтнинг юзага келиш эҳтимолини аниқлаш орқали активларнинг эътимолий йўқотишлари учун яратилиши лозим бўлган заҳираларни ҳисобот даврида корректировка қилиб бориш бўйича таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ, Микрокредитбанк АТБ, Агробанк АТБ ва АТ Алоқабанкларнинг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2020 йил 8 майдаги 01-07/2139-сон, Микрокредитбанк АТБнинг 2020 йил 3 июндаги 10-29/5972-сон, Агробанк АТБнинг 2020 йил 21 майдаги 11-2-17/532-сон, АТ Алоқабанкнинг 2020 йил 20 майдаги 19-09/1743-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида банкларда ҳисобот даврида кутилаётган кредит йўқотишлари бўйича захираларни (“ECL”) МҲХСлари асосида ҳисобланиши таъминланган;
муаммоли кредит операциялари бўйича йўқотишлар аудитида экстраполяция қилиш усулидан фойдаланиш таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ, Микрокредитбанк АТБ, Агробанк АТБ ва Алоқабанк АТБларда муаммоли активлар аудитини ўтказиш дастурида ўз аксини топган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2020 йил 8 майдаги 01-07/2139-сон, Микрокредитбанк АТБнинг 2020 йил 3 июндаги 10-29/5972-сон, Агробанк АТБнинг 2020 йил 21 майдаги 11-2-17/532-сон, Алоқабанк АТнинг 2020 йил 20 майдаги 19-09/1743-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф жорий қилиниши аудиторларлик хулосаси сифатини оширишга ҳамда банкларда муаммоли активлар салмоғини камайтириш бўйича қарорлар қабул қилишга хизмат қилмоқда;
кутилаётган кредит йўқотишларини аниқлашда винтаж таҳлилини қўллаш асосида муаммоли кредитлар аудитини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБда аудит жараёнида бир хил кредитлар сифатини текширишда, кредит портфели мониторингида кредит турлари, муддати, қарздорларнинг хатти-ҳаракатларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2020 йил 8 майдаги 01-07/2139-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши кредит маҳсулотлари бўйича риски юқори бўлган аудит объектини олдиндан белгилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish