Бекчонов Икром Қурвонназоровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ипак саноати чиқиндисидан олинадиган хитин ва хитозаннинг технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1051.
Илмий раҳбар: Рашидова Сайёра Шарафовна, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.K/FM/T.36.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Хайдар Эргашович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ипак саноати чиқиндиси ипак қурти ғумбагидан хитин ва хитозан олишнинг такомиллашган технологиясини ишлаб чиқиш, у асосида биологик фаол, экологик хавфсиз бўлган “УЗХИТАН” препарати олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ипак саноати чиқиндиси, ипак қурти ғумбагидан хитин ва хитозан олишнинг мукаммал комплекс технологияси яратилган;
хитин ва хитозаннинг ишлаб чиқариш жараёни маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларига таъсир қилишлиги сабабли, уларнинг физик-кимёвий хоссалари технологик параметрларга узвий боғлиқлиги аниқланган ва юқори сифатли маҳсулот олишни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқариш технологиясининг оптимал шароитлари топилган;
хитин, хитозан ва “УЗХИТАН” препарати ишлаб чиқаришнинг илмий-технологик ҳамда иқтисодий асосланган мукаммаллаштирилган технологик схемалари ишлаб чиқилган; 
илк бор хитозан асосида қишлоқ хўжалик экин уруғларини капсуллашда қўлланиланниладиган экологик хавфсиз, биологик фаол “УЗХИТАН” препаратини ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ипак саноати чиқиндисидан олинадиган хитин ва хитозаннинг технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
“УЗХИТАН” препарати “Ўзбекистон-5”  ва “Ўзбекистон-6” навли ипак қуртларини ва уларнинг озуқаларини ишлов беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик уюшмасининг 2020 йил 30 июлдаги 4-2/1499-сон маълумотномаси). Натижада, ипак қуртининг яшовчанлигини, ҳосилдорлигини ошириш имконини берган; 
“УЗХИТАН” препарати Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхати, 2016 йил, 219-бет). Натижада, маҳаллий экологик хавфсиз биологик фаол препарат билан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини дорилаш имконини берган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш