Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсуфов Мухриддин Саидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аминофенол изомерларини хлорацетиллаш ва олинган маҳсулотлар асосида синтезлар», 02.00.03 – Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/K118.
Илмий раҳбар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Максумов Абдуҳамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Якубов Убайдулло Мажитович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аминофенол изомерларини хлорацетиллаш реакциялари асосида олинган маҳсулотларни нуклеофиль алмашиниш реакцияларини олиб бориш шунингдек уларнинг тузилишини ва биологик фаоллигини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аминофенол изомерларини хлорацетиллаш реакцияларида паст ҳароратларда селектив N-хлорацетил маҳсулотлар, юқори ҳароратларда эса N- ва О-хлорацетил маҳсулотлар ҳосил бўлиши аниқланган;
аминофенол изомерларининг хлорацетиллаш реакцияларидаги реакцион қобилиятларининг о-аминофенол < м-аминофенол < п-аминофенол қаторида ортиб бориши аниқланган;
4-гидрокси ацетанилидни хлорацетиллаш реакциялари FeCl3, MoCl5, TAA катализаторлари иштирокида олиб борилганида О- ва С-хлорацетил маҳсулотларнинг аралашмаси ҳосил бўлиши, FeCl3 қўлланилганда эса юқори унум билан О-хлорацетил маҳсулотлар ҳосил бўлиши аниқланган;
илк бора аминофенол изомерларининг N-хлорацетил маҳсулотларини м-крезол, цитизин ва псевдоэфедрин алкалоидлари билан реакциялари натижасида биологик фаол бирикмалар синтез қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аминофенол изомерларини хлорацетиллаш реакциялари ва олинган N-хлорацетил бирикмаларнинг нуклеофиль алмашиниш реакциялари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
N-(4-гидроксифенил)-2-(м-толилокси)ацетамид ва N-(3-гидроксифенил)-2-(м-толилокси) ацетамид метал конструкцияларнинг биокоррозиясига қарши ингибитор сифатида “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да амалиётга жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг 2020 йил 30 апрелдаги 469/GK-04-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу биоингибиторлар метал конструкция ва қурилмаларининг эксплутацион хоссаларини ошириш имконини берган;
аминофенол изомерларини хлорацетиллаш реакциялари асосида олинган хлорацетил бирикмалар МУ-ФЗ-20171025169 рақамли “Нафтолларнинг аллил эфирлари изомерланиши тадқиқотлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фенил аллил эфирларини олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 89-03-2337-сон маълумотномаси). Натижада, юқори бактерицидлик хоссасига эга бўлган фенол ҳосилаларини олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish