Тошқулов Абдуқодир Ҳамидовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги корхоналари иқтисодий фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш масалалари (Сурхондарё вилояти мисолида)»,08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Iqt259
Илмиймаслаҳатчи: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Қаландар Хаджаевич,Ўзбекистон Республикаси ФА академиги;  Алмардонов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Ўрмонов Жаҳонгир Жалолиддинович,иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналари иқтисодий фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантиришга йўналтирилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари мақомини олиш учун жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулоти ҳамда уни қайта ишлашдан олган даромадининг улуши солиқ даврида камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги юзасидан мезоннинг киритилиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
ягона ер солиғи бекор қилиниши ва айланмадан солиқ жорий этилиши муносабати билан 50 ва ундан ортиқ гектар суғориладиган экин майдони бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун умумбелгиланган тартибда солиқ солиш тартибини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлиги исботланган;
мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни тизимлаштириш орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарида устувор фаолиятларни рағбатлантиришнинг таъсирчан механизми исботланган; 
қишлоқ хўжалиги корхоналари иқтисодий фаолиятини рағбатлантириш мақсадида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пасайтирилган ставкаларни қўллаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан янги барпо этилаётган боғ, токзор ва тутзорлар эгаллаган ерларни солиқлар воситасида рағбатлантириш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида банк хизматларини инновацион ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни бекор қилиштаклифиданянги таҳрирдаги Солиқ кодексида фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 декабрдаги 15-42543-сон маълумотномаси). Натижада Сурхондарё вилояти бўйича давлат бюджетига 2020 йилнинг 1-чорагида 23 478,7 млн сўмлик қўшимча солиқлар тушишига эришилди;
пахта хомашёсигахарид нархларини қўшилган қиймат солиғиниинобатга олган ҳолда шакллантириш ва илгари фойдаланилган менерал ўғитлар, ёнилғи мойлаш материаллари ва бошқа иш, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олиш бўйича таклифлардан янги таҳрирдаги Солиқ кодексидафойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 декабрдаги 15-42543-сон маълумотномаси). Натижада, 2019 йил якуни бўйича Сурхондарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтиёрида 38 787,2 млн сўмлик маблағлар қолдирилди;
ягона ер солиғи бекор қилиниши ва айланмадан солиқ жорий этилиши муносабати билан 50 ва ундан ортиқ гектар суғориладиган экин майдони бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун умумбелгиланган тартибда солиқ солиш тартибини сақлаб қолиш бўйича таклифи янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 декабрдаги 15-42543-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи қишлоқ хўжалиги корхоналар сони 2020 йилнинг 1-чорагида 2120 тага ошган;
ягона ер солиғини бекор қилиниши муносабати билан фойда солиғи тўлашга ўтган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун фойда солиғининг 0 фоиз миқдоридаги ставкасини ўрнатиш таклифи янги таҳрирдаги Солиқ кодексида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2020 йил 11 июлдаги 05-16/1132-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 декабрдаги 15-42543-сон маълумотномалари). Натижада Сурхондарё вилоятидаги умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи қишлоқ хўжалиги корхоналар ихтиёрида 2020 йилнинг 1-чораги 185,4 млн сўмлик маблағ қолдирилган;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича пасайтирилган ставкаларни қўллаш таклифиданянги таҳрирдаги Солиқ кодексида фойдаланилган, (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 декабрдаги 15-42543-сонли маълумотномаси). Натижада 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ўрнатилган ставкаларга нисбатан 50 фоизга пасайтирилди, Сурхондарё вилояти бўйича жойлашган қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича жами 34 722,7 млн сўмлик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ улар ихтиёрида қолдирилган;
янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларни солиқлар воситасида рағбатлантириш таклифиянги таҳрирдаги Солиқ кодексида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2020 йил 11 июлдаги 05-16/1132-сонли маълумотномаси). Сурхондарё вилоятида 1284 гектар ер майдонларига боғлар, токзорлар ва тутзорлар янги барпо этилди, улар эгаллаган ерлар уч йил муддатга ер солиғидан озод қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 декабрдаги 15-42543-сонли маълумотномаси). Натижада 2020 йилда жами 411,7 млн. сўмлик ер солиғи суммалари қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтиёрида қолишига сабаб бўлганлиги аниқланган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш