Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраева Нодирахон Қурбоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уй-жой коммунал соҳаси фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13-Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt1172.
Илмий раҳбар: Хонкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зоҳидов Азаматжон Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида уй-жой коммунал соҳаси фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой коммунал соҳаси фаолиятини бошқариш муайян ҳудудуй-жой коммунал хизматлари истеъмолчилари томонидан хизмат сифатини даврий баҳолаш натижалари асосида уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва аҳолининг хавфсиз яшаши бўйича талабларнинг бажарилишини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
паст рентабелли коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини давлат-хусусий шерикчилик шаклида ташкил этиш орқали уй-жой коммунал соҳаси фаолиятининг ташкилий самарадорлигини ошириш асосланган;
кўп хонадонли уй-жой фондидан самарали фойдаланиш ва тегишли коммунал хизматлар кўрсатишни тартибга солишда ҳудудий назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда уй-жой коммунал соҳаси асосий фаолиятидаги узоқ муддатли ўзгариш қонуниятлари асосида 2024 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Уй-жой коммунал соҳаси фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
уй-жой коммунал соҳаси фаолиятини бошқаришни муайян ҳудудуй-жой коммунал хизматлари истеъмолчилари томонидан хизмат сифатини даврий баҳолаш натижалари асосида уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва аҳолининг хавфсиз яшаши бўйича талабларнинг бажарилишини таъминлаш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидаги тадбирларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 
4 ноябрдаги 05/03-3766-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш йўналишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, уй-жой коммунал хизматлари ҳамда уй-жой коммунал хизматлари бозори элементларини тасниф асосида ажратиб олиш имкониятини яратган;
паст рентабелли коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини давлат-хусусий шерикчилик шаклида ташкил этиш орқали уй-жой коммунал соҳаси фаолиятининг ташкилий самарадорлигини ошириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрдаги ПҚ-3980-сон “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг “Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш” йўналишидаги вазифаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 4 ноябрдаги 05/03-3766-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши уй-жой коммунал соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарадорлигини таъминлаш имкониятини яратган;
кўп хонадонли уй-жой фондидан самарали фойдаланиш ва тегишли коммунал хизматлар кўрсатишни тартибга солишда ҳудудий назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрдаги ПҚ-3980-сон “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг “Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш” йўналишидаги вазифаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 4 ноябрдаги 05/03-3766-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши кўп хонадонли уй-жой фондидан самарали фойдаланиш ва тегишли коммунал хизматлар кўрсатишни тартибга солиш самарадорлигини таъминлаш имкониятини яратган;
Ўзбекистонда уй-жой коммунал соҳаси асосий фаолиятидаги узоқ муддатли ўзгариш қонуниятлари асосидаишлаб чиқилган 2024 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли иқтисодий дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 4 ноябрдаги 05/03-3766-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши фаолият кўрсатаётган уй-жой коммунал хизматлари кўрсатувчи корхоналарни янги асосда ташкил этиш орқали тизимда транзакция харажатларини 30%гача қисқартириш, етказиб берилаётган коммунал ресурслар йўқотилиш даражасини ўртача 15%гача пасайтириш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатини белгиланган страндартларга мослигини таъминлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish