Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердимуратова Гулназ Мурат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасида суд ҳокимиятини ислоҳ қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари», 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” (юридик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Yu293.
Илмий раҳбар: Хусанов Озод Тиллабоевич, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор; Олламов Яраш Юлдашевич, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Қорақалпоғистон Республикасида суд ҳокимиятини ислоҳ қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари, Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимият органлари қарорлари устидан конституциявий назоратни кучайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий судини ташкил қилиш зарурияти асослаб берилган;
Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминлаш доирасида суд-ҳуқуқ муносабатларини назорат қилишнинг ўзига хос тури сифатида жазоларни ва бошқа жиноий-ҳуқуқий чораларни ижро этиш тартиби ва шартларига риоя этилиши устидан суд назоратини кучайтириш таклифи асослантирилган;
суд ҳокимиятининг конституциявий-ҳуқуқий моҳиятини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида одил судловни амалга ошириш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларни фаол жалб қилиш зарурлиги исботланган;
суд ҳокимияти шаклланиши ва фаолият кўрсатиши самародарлигини ошириш шароитида Жўқорғи Кенгеснинг Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьялари лавозимларига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ваколатини  Жўқорғи Кенгес Президиумига ўтказиш асослаб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон Республикасида суд ҳокимиятини ислоҳ қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишга доир тадқиқот натижалари асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий судини ташкил қилиш, суд-ҳуқуқ муносабатларини назорат қилишнинг ўзига хос тури сифатида жазоларни ва бошқа жиноий-ҳуқуқий чораларни ижро этиш тартиби ва шартларига риоя этилиши устидан суд назоратини кучайтиришга доир таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-Ижроия кодексининг 43 ва 46-моддаларининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2020 йил 6 июлдаги 17/1–20-573-сон маълумотномаси). Натижада, суд ҳукми ва бошқа жиноий-ҳуқуқий чоралар ижроси устидан назоратни амалга оширувчи давлат органларининг мансабдор шахслари, маҳкумлар ва бошқа шахсларнинг, жазоларни ва бошқа жиноий жазоларни ижро этувчи органлар ва муассасаларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоятини суд томонидан кўриб чиқилишига эришилган;
Қорақалпоғистон Республикасида одил судловни амалга ошириш устидан жамоатчилик назоратини ривожлантиришда фуқароларнинг фаол иштирокига доир таклиф ва тавсиялардан "Конституциявий ҳуқуқ" номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-246 рақамли гувоҳнома). Натижада, “5240100  - юриспруденция (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш” таълим йўналиши талабаларининг суд-ҳуқуқ жараёнидаги ислоҳотлар туғрисидаги билим, кўникма, малака ва компетенцияларга эга бўлишига эришилган;
Жўқорғи Кенгеснинг Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьялари лавозимларига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ваколатини Жўқорғи Кенгес Президиумига ўтказишга доир  таклифлардан Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси 8-банди ва 70-модда 8-бандига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитасининг 2020 йил 25 августдаги 03-380-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф суд тизимини шакллантиришнинг янада самарали механизмини яратишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish