Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидов Мэлс Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини эркин иқтисодий зоналар фаоллигини таъминлаш асосида ривожлантириш”, 08.00.12–Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Iqt 1171.
Илмий раҳбар: Низамов Аслитдин Бадриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,  Dsc.14/30.12.2019.I.84.01. 
 Расмий оппонентлар:  Рўзметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Хикматулла Махкамович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини эркин иқтисодий зоналар фаоллиги асосида ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эркин иқтисодий зоналарнинг минтақаларни ривожлантиришга бевосита таъсирини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларда инновацион технологияларга асосланган саноат кооперацияси, машинасозлик, электротехника ва кимё тармоқларини устувор ривожлантириш асосланган;
Навоий, Тошкент ва Жиззах минтақаларидаги эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларини ўзаро мутаносиб ривожлантириш ҳамда инвестицион фаолликни таъминлаш асосида ошириш таклиф этилган; 
эркин иқтисодий зоналарнинг бошқарув тизими самарадорлигини ошириш мақсадида вазирликлар, зона дирекцияси ва минтақаларнинг ваколатларини мувофиқлаштириш учун сув, ер ва меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланишда маҳаллий ҳокимиятнинг масъулиятини ошириш ва вазифаларини кенгайтириш асосланган; 
ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқтаси сифатида эркин иқтисодий зоналар салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида  Навоий, Тошкент ва Жиззах минтақаларини 2030 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эркин иқтисодий зоналар фаоллиги асосида минтақа иқтисодиётини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа иқтисодиётини ривожлантириш нуқтаи назаридан эркин иқтисодий зоналарни жойлаштиришда ва фаолиятини амалга оширишда  инновацион ёндашувнинг зарурияти тўғрисидаги таклифлар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Навоий  вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган “Навоий вилоятини 2030 йилгача ривожлантириш дастури”да фойдаланилган (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 6 ноябрдаги 4-8/4-20-2674-сон  ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 10 сентябрдаги 04-04/1964-сон маълумотномалари). Мазкур  таклиф  натижасида  эркин  иқтисодий  зоналар бошқаруви  учун  давлат  бюджетидан  қилиниши  лозим  бўлган  харажатларни ўртача ҳисобда 1,6% га камайтиришга эришилган;
эркин иқтисодий зоналар фаолиятининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи иқтисодий кўрсаткичларнинг таъсир даражаси кўп омилли индекс усулидан фойдаланиш асосида баҳолаш натижалари Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Навоий эркин иқтисодий  зона дирекциясида мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш бўйича “Навоий эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 6 ноябрдаги 4-8/4-20-2674-сон ҳамда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси” ДУКнинг 2019 йил 14 февралдаги 01/71-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётда қўллаш ҳудуднинг бой табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш жойларини ташкил қилишда асос бўлиб хизмат қилган;
хорижий тажрибаларни ўрганиш натижасида уч даражадаги бошқарув фаолияти самарадорлигини мувофиқлаштириш орқали ЭИЗлар фаоллигини ошириш ва натижада ҳудуднинг иқтисодий ривожланишини таъминловчи модель Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий эркин иқтисодий зона дирекцияси бошқарув тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 10 сентябрдаги 04-04/1964-сон ҳамда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси” ДУКнинг 2019 йил 14 февралдаги  01/71-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф эркин иқтисодий зоналарда бошқарувни макро, микро ва минтақа даражасида мақсадларни мувофиқлаштирган ҳолда иш олиб бориш имконини яратган;
минтақа иқтисодиётини эркин иқтисодий зоналар орқали ривожлантириш бўйича илмий таклифлар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси доирасида 2020-2030 йилларга мўлжалланган кўрсаткичлар Навоий вилояти ҳокимиятида ўрта ва узоқ муддатли прогнозни шакллантиришда фойдаланилган (Навоий вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 10 сентябрдаги 04-04/1964-сон маълумотномаси).  Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши ва олинган  натижалар  асосида  Навоий  вилоятининг  2030  йилгача  прогноз кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish