Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуратова Дилрабо Муҳамматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш (табиатшунослик ўқитиш методикаси мисолида)», (13.00.02) –Таълим тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:   B2020.1.PhD/Рed1426.
Илмий раҳбар: Абдуллаева  Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети  ҳузуридаги  PhD.30.09.2019.В.91.01 рақамли Илмий  кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Толипова Жамила Олимжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Махмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион касбий фаолияти (ташқи рағбатлантириш, обрўни сақлаш, касбий, шахсий ривожланиш) мотивлари креатив, технологик ва дидактик мақсадлари (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) касбий фаолиятга оид параметрларни аниқлаштириш, фаол ахборот алмашиниш, ўқув материалларини тизимлаштириш кўникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
“Табиатшунослик ўқитиш методикаси” фанининг назарий, амалий, методик, дидактик, технологик кўрсаткичлари, даражалари ва баҳолаш мезонлари (ностандарт, креатив ўқув ва тест топшириқлари) таркиби табиий-илмий саводхонликни баҳолашга оид талабларни (рефлексив баҳолаш, ўзлаштирган билимларни амалиётда қўллаш, инновацион фаолият) белгилаш асосида аниқланган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини табиатшунослик фанидан инновацион касбий фаолиятга тайёрлаш сифати дидактик материаллар (креатив фикрлашга оид мисол ва масалалар, тестлaр вa крoссвoрдлaр) табиий-илмий саводхонлик даражасига қўйиладиган талаблар (англаш, тушуниш, амалиётга татбиқ этиш) асосида аниқлаштирилган;
“Табиатшунослик ўқитиш методикаси” фанини ўқитиш мазмунинг дидактик, методик имкониятлари PEST таҳлили воситасида замонавий таълим технологиялари (муаммоли, интерфаол)дан фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини табиатшунослик фанини ўқитишда инновацион касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион касбий фаолияти (ташқи рағбатлантириш, обрўни сақлаш, касбий, шахсий ривожланиш) мотивлари креатив, технологик ва дидактик мақсадларини (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) идентив хусусиятларга кўра интеграциялашга оид таклифлари «Педагогика» таълим соҳаси Давлат таълим стандартининг “5111700-Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” бакалавриат таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 апрелдаги 303-сон маълумотномаси). Натижада, Табиатшунослик фани бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фанга доир хусусий компетенцияларни лойиҳалаш имконияти яратилган;
“Табиатшунослик ўқитиш методикаси” фанининг назарий, амалий, методик, дидактик, технологик кўрсаткичлари, даражалари ва баҳолаш мезонлари орқали аниқланган бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг инновацион касбий фаолиятга факторли таҳлил ҳамда статистик аҳамиятини аниқлаштиришга оид тайёргарлик компонентлари “Табиатшуносликни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 январдаги 01-02/2-2-77-сон маълумотномаси). Натижада, таълим мазмуни такомиллаштирилган, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини инновацион фаолиятга тайёрлаш жараёнини амалга ошириш технологияси аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини табиатшунослик фанидан инновацион касбий фаолиятга тайёрлашнинг мотивацион, мустақил фикрлаш, креативлик, моделлаштириш мезонлари ҳамда “Табиатшуносликни ўқитиш методикаси” фанининг PEST таҳлил асосида ишлаб чиқилган дидактик таъминотига оид таклифлари “Табиатшуносликни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 январдаги 01-02/2-2-77-сон маълумотномаси). Натижада, “Табиатшуносликни ўқитиш методикаси” фани бўйича электрон таълим ресурси яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish