Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзметов Расул Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зараркунанда ва касалликларга қарши кураш тизимида GIS технологияларидан фойдаланиш асослари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Qx215.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети, Тошкент давлат аграр университети..
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Торениязов Елмурат Шериниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Зупаров  Миракбар Абзалович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти шароитида қишлоқ хўжалик экинлари ва дарахт ўсимликларини зараркунанда ва касалликлари тарқалиш мониторингини “GIS” (Географик информацион тизимлари) технологиялари асосида ўрганиш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор GIS технологияси асосида экинларнинг зараркунандалари (ғўза тунлами, шаҳар мўйловдор қўнғизи, қайрағоч баргхўри, терак қандаласи) экологик мониторинги бўйича рақамли хариталар яратилган;
ғўза тунлами, шаҳар мўйловдори, қайрағоч баргхўри ва олманинг цитоспариоз касалликлари ривожланишини GIS технологияси асосида башорат қилиш усуллари ишлаб чиқилган;
GIS технологияси асосида экинларнинг зараркунанда ва касалликларига қарши кураш муддатлари ва усулларини қўллаш тизими аниқланган;
GIS технологияси асосида ўсимлик зараркунанда ва касалликларга қарши кураш чора тадбирларини олдиндан қўллашнинг самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда GIS технологиясини қўллаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тақиқотлар натижалари асосида: 
Хоразм вилояти шароитида Landsat сунъий йўлдоши орқали ўсимликлар биомассани аниқлаш, ҳаво намлигига таъсир қилувчи агроэкологик омилларнинг кўрсаткичлари асосида ғўза даласининг ғўза тунлами (Heliothis armigera Hb) билан зарарланишга мойиллиги бўйича таснифланган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг 25.09.2019 йилдаги № 01-13/912-сонли маълумотномаси). Натижада Агроэкологик омиллар кўрсаткичлари ва ғўза тунламининг даладан топилган тухумлари ўзаро корреляцияси 65,5% ни ташкил қилди;
Landsat сунъий йўлдоши, миниметеостанциялар, агроэкологик омиллар кўрсаткичлари малумотлари тезкор таҳлил қилиниб, ғўза далаларини ғўза тунлами (Heliothis armigera Hb) билан зарарланишга мойиллиги башорат қилиш ва биомаҳсулот тарқатиш усуллари Хоразм вилоятининг Хонка тумани “Сарапаён биосервис” тасарруфидаги 100 га, Хива тумани “Даврон” фермер хўжалиги 62 га, Гурлан тумани “Бахром Махфуза” фермер хўжалиги 52 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 30.10.2019 йилдаги № 02/021-3332-сон маълумотномаси). Натижада ғўза далаларининг ғўза танлами билан зарарланишга мойиллиги юқори бўлган майдонларга дастлаб 1 г дан 5х5 м схемада, зарарланишга мойиллиги кам бўлган майдонларга 0,5 г трихограмма тарқатилиб иқтисодий самарадорлик 210 минг сўмни ташкил этган;
Хонка тумани “Роззоқ” фермер хўжалиги 10 га, Хива тумани “Даврон” фермер хўжалиги 2 га, “Бахром Махфуза” фермер хўжалиги 2 га олма боғлари ер ости сувларини тезкор ўлчаб турувчи қурилмалар ўрнатилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 30.10.2019 йилдаги № 02/021-3332-сон маълумотномаси). Ер ости сувлари сатҳи кескин ва катта диопазонларда ўзгарадиган олма боғларда цитоспороз касаллиги кўпроқ ривожланиши аниқланган ва цитоспороз касаллиги пайдо бўлгандан сўнг эрта баҳорда яъни тиним даврида 3% бордо суюқлиги ва гуллаш давридан кейин Фундазол 500 г/ кг қўлланилган фунгицидларни самарадорлиги паст бўлиб, 56,6% ни ташкил этган;
Хоразм вилоятининг тажриба олиб борилган фермер хўжаликларида ер ости сувлари сатҳи текшириб борилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 30.10.2019 йилдаги № 02/021-3332-сонли маълумотномаси). Натижада ер ости сувларининг сатҳи кескин ва катта диопазонларда ўзгарган майдонларга касаллик тарқалишидан олдин тиним даврида 3% бордо суюқлиги ва гуллаш давридан кейин Фундазол 500 г/ кг н. кук. қўллаб туриш самарали усул эканлиги аниқланиб, ер ости сувлари сатҳининг ўзгариши ўртасидаги фарқ билан цитоспороз касаллиги тарқалиши ўртасидаги корреляция 70,76%ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish