Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Ғайрат Рашидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий гил минераллар ва уларнинг композициялари асосида полифункционал бурғилаш эритмаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Т138.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори; Алиев Баходир Абдуғаниевич, техника фанлари доктори; Эркабаев Фурқат Илёсович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий гил минераллар ва уларнинг композициялари асосида механик-кимёвий диспергаторни қўллаб, полифункционал бурғилаш эритмаларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термо- ва тузга чидамлилик, ҳамда мойланиш ва тиксотроп хоссаларини таъминлай оладиган полифункционал бурғилаш эритмаларини олишда маҳаллий гилли минераллардан фойдаланиш имконияти аниқланган;
маҳаллий гил минераллар табиатининг (бентонит, палигорскит, гидрослюда ва бошқ.) олинадиган бурғилаш эритмалари физик-кимёвий, технологик ва коллоид-кимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;
яратилган маҳаллий минералларнинг композициялари ва улар асосида олинадиган бурғилаш эритмаларида синергизм эффектлари аниқланган;
илк бор олинадиган бурғилаш  эритмалари турғунлигини оширадиган, пахта соапстоки ёғ кислоталари асосидаги ишқорий СФМ синтез қилинган;
узлуксиз ишловчи механик-кимёвий диспергатордан фойдаланган холда полифункционал бурғилаш эритмаларидаги гил минералларнинг дисперслигини ошиши исботланган;
бурғилашнинг мураккаб геологик-техник шароитларида физик-кимёвий, технологик ва коллоид-хоссаларини сақлаш хусусиятига эга маҳаллий гил минераллар композициялари, пахта соапстоки ёғ кислоталаридан олинган ионоген СФМ ва механик-кимёвий диспергатордан фойдаланиш асосида полифункционал эритмалар олишнинг илмий-технологик принциплари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий гил минераллар ва уларнинг композициялари асосида полифункционал бурғилаш эритмаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ишлатилган мойли гиллардан асосида полифункционал бурғилаш эритмаларини олиш технологияси «Қашқадарё пaрмaлaш ишлари» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 26 августдаги 04-24-08-сон маълумотномаси). Натижада, бу импорт ўрнини босиш ва таннархи 1,2–1,5 баробарга камайтириб, маҳаллий бурғилаш эритмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
механик-кимёвий диспергатордан бурғилаш эритмаларини олишнинг янги комбинацияланган усули «Олот НГҚЭ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 26 августдаги 04-24-08-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ҳароратларга ва тузли агрессияларга  чидамли бўлган юқори-диспергирланган бурғилаш эритмаларини олиш имконини берган;
механик-кимёвий диспергатордан фойдаланиб полиминерал композициялардан термо- ва тузга чидамли бурғилаш эритмаларини олишнинг янги усули «Олот НГҚЭ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 26 августдаги 04-24-08-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган композициялар асосида ишлаб чиқилган бурғилаш эритмаларнинг юқори ҳароратда (160-1800С) ва тузли агрессияда асосий кўрсаткичларини баркарорлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish