Sayt test rejimida ishlamoqda

Қобулова Нодира Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эркин Аъзам насрида давр ва инсон концепцияси», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil.797.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин Тўраевич, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эркин Аъзам бадиий олами, асарларининг бадиий-эстетик табиати, қаҳрамон ва давр концепцияси масалалари, хусусан, қаҳрамонлар воситасида адиб кўтариб чиққан муҳит ва характер, шароит ва шахс, давр ва инсон концепциясини ўрганиш, унга илмий-назарий баҳо бериш ва бадиий ўзига хослигини асослашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Эркин Аъзам насрида давр ва инсон муаммоси, даврнинг инсон характерига таъсири ва ёзувчининг барқарор характерлар яратиш маҳорати очиб берилган;
бадиий насрда образларнинг ички ва ташқи қиёфадошлиги, адибнинг поэтик маҳорати, индивидуал поэтик услубга хос руҳий-психологик ижод манерасининг муайян комбинациялари аниқланган;
Эркин Аъзам бадиий оламининг чексизлиги бетакрор қаҳрамонлар характеридаги ўзига хосликлар ва маиший ҳаётнинг реал тасвири орқали очиб берилган; 
Эркин Аъзам ижодида биографик методнинг ўрни, адиб ижодининг ғоявий-эстетик моҳиятини ифода этишдаги аҳамияти асосланган;
ёзувчининг қаҳрамонлар руҳиятини тасвирлашдаги тафаккур кўлами ва бадиий тил воситаларидан фойдаланиш маҳорати индивидуал услуби фонида  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эркин Аъзам насрида давр ва инсон концепциясини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
давр ва инсон омили билан боғлиқ илмий-назарий масалаларни умумлаштириш юзасидан келтирилган хулосалардан, ХТ-Ф2-004 рақамли «Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги 89-03-2083-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Эркин Аъзам насри поэтикаси, ундаги давр ва инсон концепцияси ҳамда адабий турлар ва жанрлар типологияси муаммосининг кўламини аниқлашда асос бўлиб хизмат қилган;
Эркин Аъзам насрига хос бўлган услуб қирраларини аниқлашга оид хулосалардан “ОФ-Ф8-027 рақамли “Қўлёзма манбаларнинг миллий маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги 89-03-2083-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасига оид хулосалардан Эркин Аъзам насрига хос бўлган услуб қирраларини аниқлаштиришда муҳим аҳамият касб этиши аниқланган;
Эркин Аъзам насрининг фольклор намуналари билан боғлиқлиги, оғзаки ва ёзма адабиётнинг ўзаро таъсир масалаларига доир назарий хулосалардан ХТ-О-19919-“Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги тутган ўрни” (2012-2016) мавзусида фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-03-2262-сон маълумотномаси). Олинган натижалар Эркин Аъзам насрида фольклоризмлар ифодаланишининг ўзига хос хусусиятларини очишда, насрда фольклоризмларнинг муҳим бадиий-эстетик вазифа бажарганлиги хусусидаги қарашларини ёритишда манба вазифасини ўтаган;
Тадқиқот материаллари ва хулосаларидан Озарбайжон Миллий Билимлар Академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон” адабий алоқалари шўбасида фойдаланилган (Озарбайжон Миллий Билимлар Академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг 2020 йил 22 июндаги 54-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Эркин Аъзам насрининг ўзига хослиги, ёзувчининг характер яратиш маҳоратини ёритишда биографик методнинг роли муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish